Юҳанно 3
3
3–БОБ
Исо ва Никодим
1Яҳудий йўлбошчиларидан Никодим исмли бир одам бор эди, у фарзийлар мазҳабида эди. 2Бу одам бир куни кечаси Исонинг олдига келиб, Унга деди:
— Устоз, Сиз Худодан келган бир муаллим эканлигингизни биз биламиз. Агар Худо Сиз билан бўлмаганда эди, Сиз бундай мўъжизали аломатларни қила олмас эдингиз.
3Исо унга шундай жавоб берди:
— Сизга чинини айтай: қайтадан#3:3 қайтадан — бу ўринда ишлатилган юнонча сўз қайтадан ёки юқоридан деган маъноларни билдиради. Муаллиф бу иккала маънони ҳам назарда тутган бўлиши мумкин. Бу юнонча сўз шу бобнинг 7, 31–оятларида ҳам ишлатилган. туғилмаган биронта одам Худонинг Шоҳлигини#3:3 Худонинг Шоҳлиги — Худонинг ҳозирги пайтда инсонлар ҳаётидаги ҳукмронлиги ва охиратда ҳар бир яратилган мавжудотнинг янгиланишига ишора. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ХУДОНИНГ ШОҲЛИГИ иборасига қаранг. кўролмайди.
4— Кекса одам туғила олармиди?! У онасининг қорнига қайта кириб, яна туғила олмайди–ку! — деди Никодим. 5Исо шундай жавоб берди:
— Сизга чинини айтай: сувдан ва Руҳдан туғилмаган биронта одам Худонинг Шоҳлигига киролмайди. 6Одам жисмонан ота–онадан туғилади, руҳан эса Муқаддас Руҳдан туғилади. 7“Сизлар қайтадан туғилишингиз керак” деганимга таажжубланманг. 8Руҳ худди шамолга ўхшайди. Шамол истаган жойда эсаверади. Унинг товушини эшитасиз–у, лекин қайси томондан келиб, қайси томонга кетишини билмайсиз. Руҳдан туғилган ҳар бир кишида ҳам шундай бўлади.
9— Бу қандай бўлиши мумкин? — деб сўради Никодим. 10Исо унга шундай жавоб берди:
— Сиз Исроилнинг устозисиз–ку! Наҳотки шуни билмасангиз?! 11Сизга чинини айтай: биз билганимизни сўзлаймиз, кўрганимиз ҳақида шаҳодат берамиз. Лекин сизлар бизнинг шаҳодатимизни қабул қилмаяпсизлар. 12Агар сизлар ердаги нарсалар ҳақида айтганларимга ишонмасангизлар, самовий нарсалар тўғрисида гапирганларимга қандай ишонасизлар? 13Осмондан тушган#3:13 Осмондан тушган… — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида осмонда истиқомат қиладиган ва осмондан тушган. Инсон Ўғлидан бошқа ҳеч ким осмонга чиққан эмас. 14Мусо саҳрода бронза илонни#3:14 бронза илон — Саҳрода 21:4-9 га қаранг. ходага маҳкамлаб, қандай юқорига кўтарган бўлса, Инсон Ўғли ҳам худди шундай юқорига кўтарилиши керак#3:14 Инсон Ўғли ҳам худди шундай юқорига кўтарилиши керак… — Исонинг хочдаги ўлимига ишора (12:31-33 га қаранг).. 15Шу тариқа имонга келган ҳар бир киши У орқали абадий ҳаётга эга бўлади#3:15 …имонга келган ҳар бир киши У орқали абадий ҳаётга эга бўлади — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида Унга ишонган ҳеч бир киши ҳалок бўлмайди, балки абадий ҳаётга эга бўлади..
16Зеро#3:16 Зеро… — шу бобнинг 16-21–оятлари Исонинг гаплари бўлиши мумкин ёки Юҳанно Исонинг сўзларидан хулоса чиқариб ёзаётган бўлиши мумкин., Худо оламни шунчалик севдики, Ўзининг ягона Ўғлини берди. Токи Унга ишонганлардан биронтаси ҳалок бўлмасин, балки абадий ҳаётга эга бўлсин. 17Худо дунёни ҳукм қилиш учун эмас, балки Ўғли орқали қутқариш учун Уни дунёга юборди. 18Унга ишонган одам ҳукм қилинмайди. Унга ишонмаган одам эса аллақачон маҳкум бўлган, чунки у Худонинг ягона Ўғлига ишонмади.
19Ҳукм шундай далилга асосланган: дунёга нур келди, аммо одамлар нурдан кўра, зулматни яхши кўрдилар, чунки уларнинг қилмишлари ёвуз эди. 20Қабиҳлик қилган одам нурдан нафратланади. Қилмишлари фош бўлмаслиги учун у нурдан қочади. 21Ҳақиқат йўлини тутган одам эса нурга келади. Бундай одамнинг ишлари Худо орқали қилинганлигини нур ҳаммага аён қилади.
Яҳё чўмдирувчи Исо Масиҳ ҳақида гувоҳлик беради
22Шундан кейин Исо шогирдлари билан Яҳудия ўлкасига борди. Исо улар билан бир қанча вақт у ерда қолиб, одамларни сувга чўмдирди. 23Яҳё ҳам Салейм деган жойнинг яқинидаги Эйнон ерида#3:23 …Салейм…Эйнон ери… — уларнинг қаерда жойлашгани баҳсли. халқни сувга чўмдирарди. У ер ниҳоятда серсув эди. Одамлар доим Яҳёнинг олдига келиб, сувга чўмдириларди. 24Бу ҳодисалар Яҳё зиндонга ташланишдан#3:24 …Яҳё зиндонга ташланишдан олдин… — Марк 6:17-18 га қаранг. олдин юз берган эди.
25Шу маҳал Яҳёнинг шогирдлари билан бир яҳудий киши орасида таҳорат ҳақида баҳс бўлди. 26Улар Яҳёнинг олдига бориб дедилар:
— Устоз! Иордан дарёсининг шарқий қирғоғида ёнингиздаги бир Одам ҳақида гувоҳлик берган эдингиз–ку, ўша Одам халқни сувга чўмдириб юрибди, ҳамма Унинг олдига боряпти.
27Бунга жавобан Яҳё деди:
— Агар осмондан берилмаса, инсон ҳеч нарса қила олмайди. 28“Мен Масиҳ эмасман, фақат Унинг олдидан юборилганман”, деб айтган сўзларимга ўзларингиз гувоҳсизлар. 29Келин куёвга тегишлидир. Куёв жўра эса куёв ёнида туриб, унинг овозини эшитганидан севиниб хурсанд бўлади. Худди шундай мен ҳам бугун бениҳоят шодман. 30Масиҳ юксалиши, мен эса пасайишим керак.
31Юқоридан#3:31 Юқоридан… — шу бобнинг 31-36–оятлари Яҳёнинг гаплари бўлиши мумкин ёки Юҳанно Яҳёнинг сўзларидан хулоса чиқариб ёзаётган бўлиши ҳам мумкин. келган Зот ҳаммадан устундир. Ердан бўлган одам ерга мансубдир ва ерга хос масалалар тўғрисида гапиради. Осмондан Келган эса ҳаммадан устундир. 32У кўргани ва эшитгани ҳақида гувоҳлик беради, аммо ҳеч ким Унинг гувоҳлигини қабул қилмайди. 33Унинг гувоҳлигини қабул қилган киши эса Худонинг ҳақлигини тасдиқлайди. 34Худо юборган Зот Худонинг сўзларини гапиради. Зеро, Худо Ўз Руҳини Унга чексиз–ўлчовсиз беради. 35Ота Ўғлини яхши кўради, У ҳамма нарсани Ўғлининг қўлига топширган. 36Худонинг Ўғлига#3:36 Худонинг Ўғли — Исо Масиҳнинг унвони. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ХУДОНИНГ ЎҒЛИ иборасига қаранг. ишонган ҳар бир одам абадий ҳаётга эга бўлади. Ўғилни рад этган одам эса ҳаёт кўрмай, Худонинг ғазаби остида қолади.
Currently Selected:
Юҳанно 3: ЎзбМК
Highlight
Share
Copy
Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020