YouVersion Logo
Search Icon

Ишаё 9

9
9–БОБ
Ишаё бўлажак шоҳ ҳақида башорат қилади
1Кулфат қамраган бу юртда энди азоб бўлмайди. Олдин Забулун ва Нафтали юрти#9:1 Забулун ва Нафтали юрти — Забулун ва Нафтали қабилалари Исроил халқининг ўн икки қабилаларига кирар эди. Уларга мулк қилиб берилган ерлар Исроилнинг шимолида, Жалила кўлининг ғарб томонида жойлашган. шарманда бўлган эди. Аммо келажакда денгиз бўйидаги ерлар, Иорданнинг нариги томонидаги ўлка#9:1 Иорданнинг нариги томонидаги ўлка — Иордан дарёсининг шарқ томонидаги Гилад ўлкаси назарда тутилган бўлиши мумкин. ва ғайрияҳудийлар Жалиласи#9:1 ғайрияҳудийлар Жалиласи — Жалила ҳудуди Исроил, яъни шимолий шоҳликнинг бир қисми эди. Милоддан олдинги 722 йилда Оссурияликлар Исроилни босиб олдилар. Улар Исроил халқининг кўпини асир қилиб олиб кетдилар (4 Шоҳлар 17:1-6 га қаранг). Оссурия шоҳи бошқа халқларни — ғайрияҳудийларни Исроил юртига мажбурлаб кўчирди (4 Шоҳлар 17:24 га қаранг). улуғланади.
2Зулматда юрган халқ ёрқин зиёни кўрди,
Ўлим соя солган юрт аҳолиси устига нур сочилди.
3Бу халқни Сен кўпайтиргансан,
Уларга кўп шодлик ато қилгансан.
Ҳосил вақтидаги мамнунлик каби,
Ўлжаларин бўлишиб олган пайтдаги каби,
Улар ҳузурингда қувончга тўлган.
4Бу халқнинг оғир бўйинтуруғини,
Елкасидаги таёғини
Сен синдириб ташлагансан.
Золимларнинг калтагини
Мидиён халқи каби,
Мағлуб қилгансан#9:4 …Мидиён халқи каби, Мағлуб қилгансан — Худо Гидўнга Мидиён халқи устидан буюк ғалаба берган пайт назарда тутилган (Ҳакамлар 7:1-25 га қаранг)..
5Жангда кийилган этиклар,
Қонга беланган ҳамма кийим
Оловга ташланиб, ёқилажак.
6Мана биз учун бола туғилди,
Ўғил бизга берилди.
Ҳукмронлик Унинг зиммасидадир,
Номи Ажойиб Маслаҳатчи#9:6 Ажойиб Маслаҳатчи — ёки Ажойиб, Маслаҳатчи. Яна 11:2 га қаранг., қудратли Худо,
Абадий Ота, Тинчлик Шаҳзодасидир.
7Довуднинг тахтида
Унинг ҳукмронлиги ортиб боради.
Тинчлик то абад ҳукм суради.
Ҳозирдан бошлаб, то абад
У адолат ва ҳақиқат ила
Шоҳлигини мустаҳкамлаб, барқарор қилади.
Сарвари Олам жон куйдириб,
Буни бажо айлайди.
Худонинг Исроилга бўлган ғазаби
8Ёқуб наслига қарши Раббий бир сўз юборди,
Унинг сўзи Исроил халқига етиб келди.
9Эфрайимда#9:9 Эфрайим — 7:2 нинг иккинчи изоҳига қаранг., Самарияда яшайдиганлар,
Жамики халқ бундан хабардор бўлди.
Улар димоғдорлик, киборлик ила айтмоқда:
10“Ғиштин иморатлар вайрон бўлса,
Йўнилган тошлар билан қурамиз.
Шикамора–анжир дарахтлари#9:10 шикамора–анжир дарахтлари — анжирнинг қадимги Яқин Шарқда кенг тарқалган бир тури. Катталиги ёнғоқ дарахтидай, барглари эса тут баргларига ўхшаш бўлиб, йил давомида бир неча бор ҳосил берадиган серсоя дарахт. кесилган бўлса,
Уларнинг ўрнига садр дарахтларини#9:10 Ғиштин…Йўнилган тошлар…Шикамора–анжир дарахтлари…садр дарахтлари… — ғишт ва анжир дарахтлари оддий қурилиш ашёлари, йўнилган тошлар ва садр дарахтлари эса қиммат қурилиш ашёлари эди. экамиз.”
11Ана, Орам шоҳи Ратанга қарши
Эгам унинг душманларини қўзғатди,
Ғанимларини даъват қилди.
12Шарқдан Орамлар, ғарбдан Филистлар
Оғизларин катта очиб, Исроилни ютиб юборди.
Аммо шундай бўлса ҳам,
Эгам тушмас ғазабидан,
Унинг қўли ҳамон
Исроилга қарши кўтарилган.
13Бу халқ Сарвари Оламга юз бурмади,
Жазо берган Зотга улар қайтмади.
14Шунда Эгам бир кунда
Исроилнинг бошини ва қуйруғини,
Хурмосини ва қамишини кесиб олди#9:14 …бошини ва қуйруғини, Хурмосини ва қамишини… — халқнинг йўлбошчилари ва насиҳатгўйларига ишора..
15Оқсоқоллар, амалдорлар бошдир,
Сохта пайғамбарлар қуйруқдир.
16Улар бу халқни йўлдан адаштирган,
Уларга эргашганлар боши берк кўчага кириб қолган.
17Ҳаммаси шаккок, қабиҳлик қилар,
Барча оғизлардан аҳмоқона сўз чиқар.
Раббий ёшлардан мамнун бўлмади,
Етим ва беваларга шафқат кўрсатмади.
Аммо шундай бўлса ҳам,
Эгам тушмас ғазабидан,
Унинг қўли ҳамон
Исроилга қарши кўтарилган.
18Фосиқлик оловга ўхшаб ёнар,
Еб битирар бутазору тиканзорларни.
Ўрмондаги чангалзорларни ёндириб,
Баландларга тутунини ўрлатади.
19Сарвари Оламнинг қаҳридан
Юрт ёниб битар,
Халқ оловга ёнилғи бўлар.
Одамлар ўз яқинига шафқат қилмас,
20Улар ўнг тарафга ҳамла қиладилар,
Аммо оч қоладилар.
Ютаман деб чап томонга ҳужум қиладилар,
Аммо тўймайдилар.
Ўз қўлининг гўштини ейди инсонлар.
21Манаше қабиласи ейди Эфрайим қабиласини,
Эфрайим эса Манашени,
Иккови бирлашиб Яҳудога#9:21 Манаше қабиласи…Эфрайим қабиласи…Яҳудо… — Манаше ва Эфрайим Исроилни, яъни шимолий шоҳликни ташкил қилган ўнта қабиладан иккитаси, Яҳудо эса жанубий шоҳликни ташкил қилган иккита қабиладан асосийси эди (1:1 нинг биринчи изоҳига ва 7:2 нинг иккинчи изоҳига қаранг). ҳужум қилади.
Аммо шундай бўлса ҳам,
Эгам тушмас ғазабидан,
Унинг қўли ҳамон
Исроилга қарши кўтарилган.

Currently Selected:

Ишаё 9: ЎзбМК

Highlight

Share

Copy

None

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in