YouVersion Logo
Search Icon

Ибтидо 46

46
46–БОБ
Ёқуб ва унинг оиласи Мисрга кўчади
1Шундай қилиб, Ёқуб#46:1 Ёқуб — ибронийча матнда Исроил, Ёқубнинг яна бир исми (шу бобнинг 2, 30–оятларида ҳам бор). 32:27-28 га қаранг. бутун мол–мулкини олиб, йўлга чиқди. У Бершебага#46:1 Бершеба — шу ерда Худо Ёқубнинг отаси Исҳоққа зоҳир бўлган, Исҳоқ Худога атаб бир қурбонгоҳ қурган эди (26:23-25 га қаранг). етиб келиб, отаси Исҳоқнинг Худосига қурбонликлар қилди. 2Тунда Худодан Ёқубга ваҳий келди:
— Ёқуб! Ёқуб!
— Лаббай! — деди у.
3— Мен Худоман, отангнинг Худосиман, — деди Худо. — Қўрқмасдан Мисрга боравер, Мен у ерда сендан буюк халқ яратаман. 4Мен сен билан бирга Мисрга бораман. Сен Юсуфнинг қўлида жон берасан. Вақти келиб, Сенинг наслингни Ўзим Мисрдан олиб чиқаман.
5Сўнгра Ёқуб Бершебадан кетди. Ўғиллар отасини, болаларини, хотинларини фиръавн юборган араваларга ўтқаздилар. 6Улар Канъонда орттирган чорвасини, ҳамма мол–мулкини олиб, Мисрга кетдилар. Ёқуб ва унинг ҳамма оила аъзолари 7— ўғиллари, қизлари ва набиралари кетдилар.
8Мисрга кетган Исроил халқи, яъни Ёқуб наслининг исмлари қуйидагичадир:
Ёқубнинг Леахдан кўрган насли
Ёқубнинг тўнғич ўғли Рубен ва 9унинг ўғиллари — Ханўх, Паллув, Хазрон ва Карми.
10Шимўн ва унинг ўғиллари — Ямувол, Ёмин, Охад, Ёхин, Зўхар ва Шовул. (Шовулнинг онаси Канъонлик эди.)
11Леви ва унинг ўғиллари — Гершон, Қоҳот, Марори.
12Яҳудо ва унинг ўғиллари — Ғур, Ўнан, Шело, Параз ва Зерах. (Лекин Ғур ва Ўнан Канъон юртида вафот этган эдилар#46:12 …Ғур ва Ўнан Канъон юртида вафот этган эдилар — 38:6-10 га қаранг..)
Параз ва унинг ўғиллари — Хазрон ва Хомул.
13Иссахор ва унинг ўғиллари — Тўло, Пувах, Ёшув#46:13 Ёшув — ибронийча матнда бу исмнинг бошқа варианти Йўв. Унинг Ёшув деган шакли 1 Солномалар 7:1 дан олинган (яна Саҳрода 26:24 га қаранг). ва Шимрон.
14Забулун ва унинг ўғиллари — Саред, Элўн ва Яхлиёл.
15Леахнинг бу ўғиллари ва қизи Дина Паддон–Орамда#46:15 Паддон–Орам — 25:20 изоҳига қаранг. туғилган эдилар. Ёқубнинг Леахдан тарқалган насли жами бўлиб ўттиз уч киши эди.
Леахнинг чўриси Зилподан Ёқубнинг кўрган насли
16Гад ва унинг ўғиллари — Зафўн#46:16 Зафўн — ибронийча матнда бу исмнинг бошқа варианти Зифиён. Унинг Зафўн деган шакли Саҳрода 26:15 дан олинган., Хаги, Шуно, Эзбўн, Эри, Арўд#46:16 Арўд — ибронийча матнда бу исмнинг бошқа варианти Арўди. Унинг Арўд деган шакли Саҳрода 26:17 дан олинган. ва Эрали.
17Ошер ва унинг ўғиллари — Йимнах, Йишво, Йишви ва Бариё. Буларнинг Серах деган сингиллари ҳам бор эди. Бариёнинг ўғиллари — Хабер ва Малхиёл.
18Зилпо Ёқубга туғиб берган насл ана шулардир. Улар ҳаммаси бўлиб ўн олти киши эди. Лобон Зилпони қизи Леахга чўри қилиб берган эди.
Ёқубнинг Роҳиладан кўрган насли
19Ёқубнинг хотини Роҳила туққан ўғиллар — Юсуф билан Бенямин.
20Юсуф Миср юртида икки ўғил — Манаше ва Эфрайимни кўрди. Юсуфнинг хотини Осанат Он шаҳрининг#46:20 Он шаҳри — 41:45 изоҳига қаранг. руҳонийси Пўтиферонинг қизи эди.
21Бенямин ўғиллари — Белах, Бохир, Ошбол, Гера, Нўъмон, Эхи, Рўш, Мупим, Хупим ва Ард.
22Ёқубнинг Роҳиладан тарқалган насли ана шулардир. Улар ҳаммаси бўлиб ўн тўрт киши эди.
Роҳиланинг чўриси Билхахдан Ёқубнинг кўрган насли
23Дан ва унинг ўғли — Хушим.
24Нафтали ва унинг ўғиллари — Яхзиёл, Гўно, Изар ва Шиллем.
25Ёқубнинг Билхахдан тарқалган насли ана шулардир. Билхахни Лобон қизи Роҳилага чўри қилиб берган эди. Ҳаммаси бўлиб етти киши эди.
26Ёқуб билан бирга Мисрга келган унинг насли ҳаммаси бўлиб олтмиш олти киши#46:26 олтмиш олти киши — шу бобнинг 8-25–оятларидаги рўйхатда жами етмишта одам келтирилган, аслида эса Мисрга олтмиш олтита одам келган эди. Рўйхатда айтиб ўтилган Ғўр ва Ўнан келганларнинг қаторида саналмаган, чунки улар Канъон юртида вафот этганлар (шу бобнинг 12–оятига қаранг). Юсуф, Манаше ва Эфрайим ҳам келганларнинг қаторида саналмаганлар, улар аллақачон Мисрда эдилар. Дина рўйхатдагиларга қўшиб саналмаган, лекин келганлар қаторида саналган (шу бобнинг 15–оятига қаранг). Шундай қилиб, Мисрга олтмиш олти киши келган эди. эди. Келинлари бу ҳисобга кирмасди. 27Юсуф Мисрда икки ўғил кўрган эди. Шундай қилиб, Ёқуб хонадонидан Мисрга келганлар ҳаммаси бўлиб етмиш киши#46:27 етмиш киши — етмиш сонига шу бобнинг 8-25–оятларида айтиб ўтилган рўйхатдаги етмишта одам киради. Канъон юртида вафот этган Ғур ва Ўнан Мисрга келганларнинг орасида ҳисобланмаган (шу бобнинг 12–оятига қаранг), уларнинг ўрнига Ёқубнинг ўзи ва Дина қўшиб ҳисобланган (шу бобнинг 15–оятига қаранг). Шундай қилиб, ҳаммаси етмиш киши эди. эди.
Ёқуб ва унинг хонадони Мисрда
28Ёқуб Яҳудони Юсуфнинг олдига: “Бизни Гўшен ерларида#46:28 Гўшен ерлари — 45:10 га ва ўша оятнинг изоҳига қаранг. кутиб ол” деган хабар билан ўзларидан олдин жўнатди. Улар Гўшенга етиб келганларида, 29Юсуф аравасини қўшиб, отасини кутиб олиш учун Гўшенга борди. Юсуф отасини кўриши биланоқ, уни қучоқлаб, бўйнига осилиб, узоқ йиғлади. 30Ёқуб Юсуфга:
— Тирик эканингни кўзларим билан кўрдим, энди ўлсам ҳам армоним йўқ, — деди. 31Юсуф ака–укаларига, отаси хонадонининг қолган аҳлига деди:
— Мен бориб, фиръавнга: “Канъон юртидан ака–укаларим, отамнинг қолган оила аъзолари менинг олдимга келишди”, деб хабар берайин. 32Мен фиръавнга яна: “Улар чўпон, чорвадорлик билан шуғулланишади, мол–қўйларини, бор мулкини олиб келишибди”, деб айтайин. 33Фиръавн сизларни чақириб: “Касб–корингиз нима?” деб сўраб қолса, 34унга: “Биз, қулларингиз, ёшлигимиздан ҳозиргача чўпонлик билан машғулмиз, ота–боболаримиз ҳам чўпон бўлиб ўтишган”, деб айтинглар. Токи Гўшен ерларига ўрнашиб олишларингизга у ижозат берсин. Чунки Мисрликлар чўпонлардан ҳазар қилишади.

Currently Selected:

Ибтидо 46: ЎзбМК

Highlight

Share

Copy

None

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in