YouVersion Logo
Search Icon

Ҳаворийлар 4

4
4–БОБ
Бутрус билан Юҳанно Олий кенгаш олдида
1Бутрус билан Юҳанно халққа гапириб турганларида, бир неча руҳонийлар#4:1 руҳоний — Қуддусдаги Маъбадда хизмат қиладиган эътиборли дин раҳнамоси. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги РУҲОНИЙ сўзига қаранг., Маъбад миршаббошиси#4:1 Маъбад миршаббошиси — Маъбадни қўриқлаш ва у ерда тартиб сақлаш учун масъул бўлган яҳудий ҳарбийси. ва саддуқий#4:1 саддуқий — яҳудийларнинг муҳим бир диний мазҳаби. Фарзийлардан фарқли равишда, улар оғзаки тарқалган урф–одатларни қабул қилмасдилар, балки фақатгина Тавротда ёзилган қонун–қоидаларга риоя қилардилар. Улар ўликларнинг тирилишига ҳам ишонмас эдилар. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги САДДУҚИЙ сўзига қаранг. мазҳабининг баъзи аъзолари келдилар. 2Уларнинг қаттиқ жаҳли чиққан эди, чунки бу иккала ҳаворий халққа таълим бериб, Исо ўликдан тирилди, деб ваъз қилаётган эдилар. 3Улар иккала ҳаворийни ушлаб, вақт кеч бўлгани учун эртаси кун эрталабгача қамоқда сақладилар. 4Аммо бу хабарни эшитганларнинг кўпчилиги имонга келди. Шундай қилиб, имонлиларнинг орасидаги эркакларнинг сони беш мингга етди.
5Кейинги кун бош руҳонийлар#4:5 бош руҳонийлар — жамиятнинг бошқа эътиборли одамлари қаторида Олий кенгаш аъзолари эдилар. Олий кенгаш яҳудийларнинг сиёсий ва диний кенгаши эди. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги БОШ РУҲОНИЙЛАР иборасига қаранг., йўлбошчилар, Таврот тафсирчилари#4:5 Таврот тафсирчилари — Мусонинг қонунини жуда яхши билган зиёли одамлар. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ТАВРОТ ТАФСИРЧИСИ иборасига қаранг. Қуддусда йиғилдилар. 6Олий руҳоний Ханан#4:6 Олий руҳоний Ханан — Ханан милодий 6-15 йилларда олий руҳоний бўлиб хизмат қилган. Рим ҳукумати уни бу лавозимдан четлатгандан кейин унинг ўрнини куёви Каяфас эгаллаб, милодий 18-37 йилларда олий руҳоний бўлиб хизмат қилди. Ханан ўз вазифасидан четлатилганига қарамай, халқ уни ҳамон олий руҳоний деб биларди, у яҳудийлар жамиятида юксак эътибор ва нуфузга эга эди (Луқо 3:2 га қаранг)., Каяфас, Юҳанно, Искандар ва олий руҳоний оиласига мансуб бўлган бошқа эркаклар йиғинда иштирок этдилар. 7Улар иккала ҳаворийни ўртага турғизиб қўйиб, сўрадилар: “Буни қандай қудрат билан, кимнинг номидан қилдингизлар?”
8Шунда Муқаддас Руҳга тўлган Бутрус уларга шундай деди: “Эй халқ раҳнамолари ва йўлбошчилари! 9Агар бир хаста одамга қилинган яхшилик туфайли биздан ҳисоб талаб қилаётган бўлсангиз ва бу одамнинг қандай қилиб соғайганини сўраётган бўлсангиз, 10сизлар, эй Исроил халқи, ҳаммаларингиз шуни билиб қўйингларки, мана бу одам Носиралик Исо Масиҳ номи билан тамомила соғайиб, олдингизда турибди. Исони сизлар хочга михлаган эдингизлар, Худо эса Уни ўликдан тирилтирди. 11Ахир, Исо тўғрисида Муқаддас битикларда шундай ёзилган:
«Эй бинокорлар, сиз рад этган тош
Бинонинг тамал тоши#4:11 тамал тоши — қадимги пайтларда қурилишда пойдевор учун қўйилган биринчи ва энг муҳим тош ҳисобланарди. Бу тош пойдеворнинг бир бурчагини ҳосил қилиб, бинонинг қолган қисми ўша тошнинг жойлашуви бўйича қуриларди. бўлди.»#4:11 Забур 117:22 га қаранг.
12Нажот бошқа ҳеч кимдан келмайди. Унинг номи — бутун оламда нажот берадиган ягона номдир.”
13Кенгаш#4:13 Кенгаш — яҳудийларнинг сиёсий ва диний кенгаши. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ОЛИЙ КЕНГАШ иборасига қаранг. аъзолари Бутрус билан Юҳаннонинг жасоратини кўрдилар ва уларнинг ўқимаган, оддий одам эканликларини билиб, ҳайрон қолдилар. Бутрус билан Юҳанно Исонинг шериклари эканини англадилар. 14Шифо топган одам ҳам иккала ҳаворий билан бирга турган эди. Шунинг учун халқ раҳнамолари ва йўлбошчилари уни кўриб, икковининг гапларига қарши бирон сўз айта олмадилар.
15Шундай қилиб, улар ҳаворийларга: “Мажлисхонадан чиқинглар”, деб буйруқ бердилар. Сўнгра ўзаро муҳокама қила бошладилар: 16“Бу одамларни нима қиламиз? Бу ажойиб мўъжизани мана шу одамлар қилганини Қуддусдаги ҳар бир одам билади, биз буни инкор эта олмаймиз. 17Аммо бу хабар халқ орасида янада ёйилиб кетишининг олдини олиш учун, бундан кейин Исонинг номи билан ҳеч кимга гапирмайсизлар, деб уларни огоҳлантириб қўямиз.”
18Шундай қилиб, улар икковини чақирдилар ва: “Исонинг номи билан умуман гапирмайсизлар ёки таълим бермайсизлар”, деб буйруқ бердилар. 19Бутрус билан Юҳанно эса уларга шундай жавоб қайтардилар: “Худодан кўра сизларга итоат этсак, Худонинг назарида тўғри бўладими? Ўзларингиз хулоса чиқараверинглар. 20Биз эса кўрганларимиз ва эшитганларимиз тўғрисида гапирмасдан тура олмаймиз.”
21Шундай қилиб, Кенгаш аъзолари уларни охирги марта огоҳлантириб, қўйиб юбордилар. Уларни жазолаш учун ҳеч қандай сабаб топа олмагандилар, чунки бутун халқ юз берган воқеани билиб, Худога ҳамду сано айтарди. 22Ахир, мўъжизали аломат туфайли шифо топган одам қирқ йилдан ошиқ вақт давомида шол бўлган эди.
23Бутрус билан Юҳанно озод бўлишлари биланоқ, дўстларининг олдига қайтиб келдилар ва бош руҳонийлар билан йўлбошчиларнинг уларга айтган гапларини сўзлаб бердилар. 24Дўстлари бу гапларни эшитганларидан кейин, ҳаммалари биргаликда баланд овозда Худога шундай деб ибодат қилдилар: “Эй Эгамиз! Сен осмон билан ерни, денгизни ва улардаги ҳамма мавжудотни яратгансан! 25Қулинг — бобомиз Довуд орқали Муқаддас Руҳинг билан шундай дегансан:
«Нега қутуради халқлар?!
Нега беҳуда фитна қилар элатлар?!
26Эгамизга ва Унинг Масиҳига қарши
Замин шоҳлари саф тортдилар,
Ҳукмдорлар Унга қарши бирлашдилар.»#4:25-26 Муаллиф бу ўринда Забур 2:1-2 нинг қадимий юнонча таржимасидан фойдаланган.
27Ҳақиқатан, Ҳирод#4:27 Ҳирод — Антипас исми билан ҳам танилган бўлиб, Буюк Ҳироднинг ўғли эди. Антипас Жалила ва Перея ҳудудларида ҳукмронлик қилган. билан Пўнтий Пилат#4:27 Пўнтий Пилат — 3:13 нинг иккинчи изоҳига қаранг. ғайрияҳудийлар ва Исроил халқи билан бирга бу шаҳарда Сенинг муқаддас Қулинг#4:27 Қулинг — қул сўзи бу ўринда Масиҳнинг унвони (Ишаё 42:1-4, 52:13-53:12 га қаранг). Бу сўз юнончада фарзанд деган маънони ҳам билдиради., Ўзинг Масиҳ қилиб танлаган Исога қарши тўпландилар#4:27 …Исога қарши тўпландилар — Луқо 23:1-25 га қаранг.. 28Қудратинг ва хоҳиш–ироданг билан Ўзинг илгаридан қарор қилган ҳамма нарсани улар ижро этдилар. 29Энди, эй Эгамиз, уларнинг таҳдидларига қара! Сенинг сўзингни жасорат билан айтишимиз учун, биз, қулларингга куч бер. 30Қудратингни кўрсат, токи Муқаддас Қулинг#4:30 Қулинг — шу бобнинг 27–оятига берилган учинчи изоҳга қаранг. Исо номи билан хасталарга шифо берайлик, аломатлар ва мўъжизалар кўрсатайлик.”
31Ҳаммалари ибодат қилиб бўлганларидан кейин, улар йиғилиб турган жой силкинди. Ҳаммалари Муқаддас Руҳга тўлиб, Худонинг сўзини жасорат билан гапирадиган бўлдилар.
Имонлилар мол–мулкларини тақсимлаб берадилар
32Имонга келганлар якдил ва ҳамжиҳат эдилар. Улардан биронтаси ўзига қарашли бирон нарсани “Бу меники”, деб айтмас, бор мол–мулкларини умумий деб билишарди. 33Ҳаворийлар буюк қудрат билан Раббимиз Исонинг тирилганига гувоҳлик берардилар. Худо уларнинг ҳаммаларига мўл–кўл мурувват кўрсатарди. 34Имонлиларнинг орасида биронта муҳтож одам йўқ эди. Дала ёки уй–жой эгалари бор нарсаларини сотардилар, сотувдан тушган маблағни олиб келиб, 35ҳаворийларнинг ихтиёрига берардилар. Пуллар одамларнинг эҳтиёжига қараб тақсимланарди. 36Имонлилар орасида Леви қабиласидан бўлган Юсуф исмли бир одам бор эди. У асли Кипрдан эди. Ҳаворийлар унга Барнабо, яъни “далда берувчи” деган ном берган эдилар. 37Юсуф ҳам даласини сотиб, пулини ҳаворийларга инъом қилди.

Highlight

Share

Copy

None

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in