Ҳаворийлар 27
27
27–БОБ
Павлуснинг денгиз орқали Римга сафари
1Бизни#27:1 Биз — 16:10 изоҳига қаранг. денгиз орқали Италияга#27:1 …Италияга… — Павлуснинг Римга олиб кетилиши (“Хариталар” бўлимига қаранг). Павлуснинг Римга етиб боргани ҳақида 28:16 да ёзилган. жўнатишга қарор қилдилар. Шундан кейин улар Павлусни ва бошқа баъзи маҳбусларни Империя қўшинидаги Юлиюс деган Рим юзбошисига топширдилар. 2Ҳаммамиз Адрамиттион шаҳридан келган кемага ўтирдик. Кема Асия вилоятининг бандаргоҳларига#27:2 бандаргоҳ — кемалар тўхтайдиган жой, порт. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги БАНДАРГОҲ сўзига қаранг. энди жўнамоқчи бўлиб турган экан. Биз йўлга тушдик. Салоникадан келган Македониялик Аристархус деган одам бизга ҳамроҳ бўлди. 3Эртаси куни биз Сидон шаҳрига етиб келдик. Юлиюс Павлусга яхши муносабатда бўлди, шунинг учун дўстлари олдига боришга ва керакли нарсаларни олишга ижозат берди. 4Биз у ердан жўнаб кетдик. Шамол бизга қарши томондан эсаётгани учун Кипр оролини паналаб сузиб ўтдик. 5Сўнг Киликия ва Памфилия вилоятларининг жануб томонидан сузиб, Ликия вилоятидаги Мура шаҳрига келдик. 6Юзбоши у ерда Искандариядан Италияга сузиб кетадиган кемани топди ва бизни унга ўтқазди. 7Биз бир неча кун секин сузиб, ниҳоят қийинчиликлар билан Книдус шаҳрига етиб келдик. Шамол бизга қарши эсаётгани учун Салмона ярим оролининг ёнидан ўтиб, Крит оролини паналаб суза бошладик. 8Оролнинг қирғоғи бўйлаб машаққатлар билан Гўзал бандаргоҳлар деган жойга етиб келдик. Бу жой Ласея шаҳри яқинида жойлашган.
9Биз анча вақт ўша ерда қолдик. Ҳатто Покланиш куни#27:9 Покланиш куни — яҳудийларнинг бу байрами сентябрнинг охирида нишонланган (Левилар 16:29-34 га қаранг). Об–ҳаво фаслга қараб ўзгариб тургани сабабли, сентябрь ойининг ўртасидан кейин, Ўрта ер денгизига кемада чиқиш хавфли эди. Одатда ноябрь ойининг ўрталаридан бошлаб, то март ойининг ўрталаригача бу денгизда ҳеч қандай кема юрмас эди. ҳам ўтди, сузиш хавфли бўлиб қолди. Павлус кемачиларга маслаҳат берди:
10— Дўстлар! Кўриб турибман, бу ердан сузиб кетадиган бўлсак, нафақат юкимиз ва кемамиз, балки жонимиз ҳам хавф остида қолади, оғир ҳалокатга учраймиз.
11Лекин юзбоши Павлуснинг маслаҳатига қулоқ солмай, кема дарғаси ва кема эгасининг гапига кирди. 12Қишни ўтказиш учун бандаргоҳ яхши шароитга эга эмас эди. Шунинг учун деярли ҳамма у ердан денгизга чиқишга, қандай қилиб бўлса ҳам Финиксга етиб олиб, қишни ўша ерда ўтказишга рози эди. Финикс Крит оролидаги бандаргоҳ бўлиб, қаттиқ қиш шамолларидан панада эди#27:12 …қаттиқ қиш шамолларидан панада эди — юнонча матнда …жануби–ғарб ва шимоли–ғарбга қаратилган эди..
Денгиздаги бўрон
13Жанубдан майин шабада эса бошлаганда, улар: “Ниятимиз амалга ошадиган бўлди”, деб ўйладилар. Шунинг учун улар лангарни кўтариб, Крит ороли бўйлаб, қирғоққа яқин суза бошладилар. 14Аммо кўп ўтмай орол томондан ниҳоятда кучли бўрон кўтарилди. Бу “Шимоли–шарқ” бўрони деб айтиларди. 15Бўрон кемага шундай урилдики, натижада кема шамолга қарши сузолмай қолди. Шундан кейин ўзимизни тўлқинларга топшириб, шамол йўналиши бўйлаб сузиб кетдик. 16Биз Кавда#27:16 Кавда — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида Клавда. деган оролчани паналаб ўтдик. Кеманинг қайиқчасини зўрға ушлаб қолдик. 17Денгизчилар қайиқни юқорига кўтариб олдилар. Кейин эса кема парчаланиб кетмасин деб, уни остидан арқонлар билан маҳкам боғладилар. Улар: “Суртис#27:17 Суртис — Сидра деб аталган кўрфаз, ҳозирги Ливия мамлакатининг ҳудудига киради. Кўрфазнинг саёз жойлари ва кўчиб турадиган қумлари бўлгани боис, бу ер денгизчилар учун жуда хавфли эди. Қадимги пайтларда бу жой “денгизчиларнинг қабристони” деб ном олган эди. атрофларида қумга ўтириб қолмасак эди”, деб қўрқиб, тезликни камайтирадиган лангарни#27:17 тезликни камайтирадиган лангар — бу ўринда ишлатилган юнонча сўз кеманинг орқасидан судраладиган лангарга ишора қилиши мумкин. Эҳтимол, бу лангар одатдаги лангардан фарқли равишда конус шаклидаги катта, махсус бир мато бўлиб, кеманинг орқасидан сувга ташланган бўлиши мумкин. Сувга тўлган мато кеманинг тезлигини секинлаштирарди. Бўрон кемани Суртисга олиб кетмаслиги учун, денгизчилар шу лангардан фойдаланганлар. туширдилар ва кемани шамол йўналишига қўйиб бердилар. 18Қутурган бўрон давом этарди. Эртаси куни улар кемадан юкларни улоқтира бошладилар. 19Учинчи куни эса ўз қўллари билан кеманинг асбоб–ускуналарини денгизга отдилар. 20Бир неча кун биз на қуёшни, на юлдузларни кўрдик. Бўрон қутургани сари, қутулишимизга бўлган умид сўниб борарди.
21Ҳеч ким узоқ вақт бирон нарса тановул қилмади. Шунда Павлус уларнинг ўртасига чиқиб, шундай деди:
— Дўстлар! Агар менинг гапларимга қулоқ солиб, Кипрдан кетмаганларингизда эди, биз мана шу зарарга ва оғир ҳалокатларга дучор бўлмасдик. 22Энди сизларга маслаҳатим шу: дадил бўлинглар! Орамиздан ҳеч ким нобуд бўлмайди, фақат кемадан маҳрум бўламиз, холос. 23Мен мансуб бўлган ва мен сажда қиладиган Худойим ўтган куни олдимга Ўз фариштасини юборди. 24Фаришта менга шундай деди: “Қўрқма, Павлус, сен Қайсар#27:24 Қайсар — барча Рим императорларига берилган унвон. ҳузурида бўлишинг керак. Сен билан бирга кемада сузиб кетаётганларга Худо ҳаёт бағишлади.” 25Шунинг учун, дўстлар, дадил бўлинглар, чунки Худога ишонаман: ҳаммаси менга айтилганидай бўлади. 26Биз бирон оролга албатта тушамиз.
27Ўн тўртинчи куни кечаси биз Ўрта ер денгизида#27:27 Ўрта ер денгизи — юнонча матнда Адрияс денгизи, бу Крит ва Мальта ороллари орасидаги Ўрта ер денгизининг ҳудудига ишора қилади. шамол йўналиши бўйлаб сузаётган эдик. Тахминан тун ярмида денгизчилар қуруқликка яқинлашиб қолганимизни пайқаб қолдилар. 28Улар чуқурликни ўлчаган эдилар, 20 қулоч чиқди. Бир оз нарироқни ўлчаган эдилар, 15 қулоч#27:28 …20 қулоч…15 қулоч… — тахминан 37 метрга ва 27 метрга тўғри келади. чиқди. 29Улар: “Кема қояларга бориб урилади”, деб қўрқиб кетганлари учун кеманинг ортидан тўртта лангарни туширдилар ва тезроқ тонг отсин, деб Худога астойдил илтижо қилдилар. 30Шу орада денгизчиларнинг баъзилари кемадан қочиб чиқишга уриндилар. Улар қайиқни сувга тушириб, ўзларини худди кеманинг олд томонидан лангар туширмоқчи бўлгандай кўрсатдилар. 31Павлус юзбоши билан аскарларга шундай деди:
— Бу одамлар кемада қолмас эканлар, билиб қўйинглар, сизлар ҳам ўзларингизни қутқара олмайсизлар.
32Аскарлар қайиқ боғланган арқонни кесдилар ва қайиқни сувга тушириб юбордилар. 33Тонг отиши билан, Павлус улардан тамадди қилиб олишларини илтимос қилди:
— Бугун ўн тўрт кундирки, сизлар хавотирликда бўлиб, ҳеч нарса емадингизлар. 34Ёлвораман: бир оз тамадди қилиб олинглар, бу тирик қолишингиз учун керак. Бошингиздан бирон тола соч ҳам тушмайди.
35Павлус шу сўзларни айтиб бўлгач, нонни олди ва ҳамманинг кўз ўнгида Худога шукрона айтди. Сўнгра нонни синдириб, ея бошлади. 36Бошқалар ҳам дадилланиб, овқатлана бошладилар. 37Кемада жами 276 киши бор эди. 38Улар тўйиб олгач, буғдойнинг ҳаммасини денгизга ташлаб, кемани енгиллаштирдилар.
Кема ҳалокатга учрайди
39Тонг отганда, денгизчилар қирғоқни таний олмадилар. Аммо қирғоқдаги қумли қўлтиқни пайқадилар. Агар имкони бўлса, кемани ўша ерда қирғоққа тўхтатамиз, деб қарор қилдилар. 40Сўнг лангарларни кесиб, денгизга тушириб юбордилар. Айни пайтда эшкакларни маҳкам боғлаб турган арқонларни ечдилар. Шундан кейин олдинги елканни шамолга қаратиб, қирғоққа сузиб кетдилар. 41Лекин кема саёз жойга урилиб, қумга ўтириб қолди. Оқибатда кеманинг олд қисми қумга тиқилиб, қимирламай қолди. Кеманинг орқа қисми эса тўлқинлар шиддатидан парча–парча бўлиб кетди.
42Шунда аскарлар: “Маҳбуслар сузиб, қутулиб кетмасин”, дея уларни ўлдирмоқчи бўлдилар. 43Аммо юзбоши Павлусни қутқармоқчи бўлиб, аскарларни бу ниятларидан қайтарди. Уларга шундай буйруқ берди: “Сузишни биладиганлар биринчи бўлиб кемадан сакрасин ва қирғоққа сузиб борсин, 44қолганлар эса тахталарни ёки кеманинг бирон синиқ бўлагини олиб, уларнинг ортидан эргашсинлар.” Шу йўсин ҳаммалари эсон–омон қирғоққа етиб олдилар.
Currently Selected:
Ҳаворийлар 27: ЎзбМК
Highlight
Share
Copy

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020