YouVersion Logo
Search Icon

Ҳаворийлар 26

26
26–БОБ
Павлус шоҳ Агриппа олдида ўзини оқлайди
1Агриппа#26:1 Агриппа — 25:13 изоҳига қаранг. Павлусга:
— Ўзингни ҳимоя қилиб гапиришинг мумкин, — деди. Шундан кейин Павлус қўлини чўзиб, ўзини ҳимоя қилиб гапира бошлади: 2“Шоҳ Агриппа жаноби олийлари! Бугун мана бу яҳудийлар менга қўяётган айблардан ўзимни сизнинг ҳузурингизда ҳимоя қилаётганим учун бахтиёрман. 3Ахир, яҳудийларнинг одатлари ва баҳсларини сиз жуда яхши биласиз. Сиздан илтимос, марҳамат қилиб менинг гапимни эшитсангиз.
4Ёшлигимдан босиб ўтган ҳаёт йўлимни — Қуддусда, ўз халқим орасида кечирган ҳаётимни ҳамма яҳудийлар биладилар. 5Агар улар гувоҳлик беришни истасалар, динимизнинг энг ашаддий мазҳаби фарзийларга мансуб бўлганимни улар азалдан биладилар. 6Энди эса, Худонинг ота–боболаримизга берган ваъдасига умид қилганим#26:6 …умид қилганим… — Павлус бу ўринда ўликларнинг тирилиши ҳақидаги Эски Аҳдда аён қилинган ишончга ишора қиляпти (мисол учун, Забур 15:9-11, Ишаё 26:19, Дониёр 12:2, Луқо 20:37-38 га қаранг). Фарзийлар ҳам бунга ишонганлар (23:6-8, 24:12-15, 20-21 га қаранг). Истеҳзоли томони шундаки, Павлус Исо Масиҳнинг ўликдан тирилганига ишонгани учун яҳудийлар томонидан ҳукм қилинаётган эди. Аммо Масиҳнинг ўликдан тирилиши яҳудийлар анчадан бери интизорлик кутганларининг рўёбга чиқишининг бошланиши эди (шу бобнинг 22-23–оятларига қаранг). учун ҳукм қилиняпман. 7Ваҳоланки, халқимизнинг ўн икки қабиласи#26:7 халқимизнинг ўн икки қабиласи — Иброҳимнинг набираси Ёқубнинг ўн икки ўғлидан келиб чиққан бутун яҳудий халқига ишора. кечаю кундуз Худога чин дилдан сажда қилиб, шу ваъда бажо бўлишига умид қиляптилар. Жаноби олийлари, мен ҳам айнан шундай умид қилганим учун яҳудийлар мени айблаяптилар. 8Эй шу ерда турганлар! Нима учун Худо ўликларни тирилтиришига ишониб бўлмайди, деб ўйлайсизлар?
9Мен ўзимча, Носиралик Исонинг номига қарши ҳар нарсани қилишим керак, деб ўйлагандим. 10Мен буни Қуддусда қилдим ҳам. Бош руҳонийлардан ваколат олиб, Худонинг азизларидан кўпчилигини қамоққа ташладим. Улар ўлимга ҳукм қилинганларида, мен буни маъқуллаб турардим. 11Мен тез–тез бир синагогадан иккинчисига бориб, уларни жазолардим, имонларидан қайтаришга ҳаракат қилардим. Мен уларга нисбатан шунчалик шафқатсиз эдимки, ҳатто бегона шаҳарларда ҳам уларни қувғин қилгани борардим.
12Бир куни шу мақсадда бош руҳонийлардан ваколат олиб, Дамашққа бир топшириқ билан кетаётган эдим. 13Жаноби олийлари! Мен куппа–кундузи йўлда кетаётганимда, бирдан осмонда қуёшдан ҳам ёруғ нурни кўрдим. Нур шерикларим билан менинг ён–атрофимни ёритиб юборди. 14Ҳаммамиз ерга йиқилдик. Шунда орамий тилида#26:14 орамий тили — 21:40 изоҳига қаранг. менга гапираётган бир овозни эшитдим:
— Шоул!#26:14 Шоул — Павлус исми билан танилган (13:9 га ва ўша оятнинг изоҳига қаранг). Шоул! Нимага Мени қувғин қиляпсан? Ҳўкиз ўз эгасининг таёғини тепиб, ўзига зарар келтиргандай, сен ҳам Менга қарши чиқиб, ўзингга зарар келтиряпсан.
15— Ҳазратим! Сиз кимсиз? — деб сўрадим мен.
— Сен қувғин қилаётган Исоман, — деб жавоб берди Раббий. 16— Энди ўрнингдан тур, Шоул. Сени Ўз хизматкорим қилиб тайинлаш мақсадида сенга зоҳир бўлдим. Сен Мени кўрганингни бошқаларга айтасан, сенга кўрсатадиганларим тўғрисида гувоҳлик берасан. 17Мен сени ўз халқинг қўлидан қутқараман. Сени ғайрияҳудийлар орасига юбориб, уларнинг қўлидан ҳам халос этаман. 18Сен ғайрияҳудийларнинг кўзларини очасан, уларни зулматдан ёруғликка, шайтоннинг ҳукмронлигидан Худонинг ҳукмронлигига қайтарасан. Менга имон келтириш орқали уларнинг гуноҳлари кечирилиб, улар Худонинг танланган халқи орасидан жой оладилар.
19Шундай қилиб, шоҳ Агриппа жаноблари, самодан менга келган ваҳийга итоатсизлик қилмадим. 20Аввало, Дамашқда ва Қуддусда, кейин бутун Яҳудияда, шунингдек, ғайрияҳудийлар орасида: «Гуноҳларингиз учун тавба қилинглар, Худога юз буринглар, тавба қилганингизни кўрсатадиган ишлар қилинглар», деб ваъз қилдим. 21Шу сабабдан яҳудийлар мени Маъбадда тутиб олиб, ўлдирмоқчи бўлдилар. 22Аммо шу кунгача Худо менга мадад берди. Мен ҳаммага — каттаю кичикка бирдай гувоҳлик бериб келдим. Мен уларга фақат пайғамбарларнинг ва Мусонинг айтганларини#26:22 пайғамбарларнинг ва Мусонинг айтганлари — Луқо 24:25-27 га қаранг. Яна 24:14 изоҳига қаранг. гапирган эдим. 23Масиҳ Ўз халқига ва ғайрияҳудийларга нур олиб келиш учун азоб чекиши ва биринчи бўлиб ўликдан тирилиши керак, деб айтдим, холос.”
24Павлус шу тариқа ўзини ҳимоя қилар экан, Фестус унга бақириб деди:
— Сен телба бўлиб қолибсан, Павлус! Кўп билганинг сени ақлдан оздиряпти!
25Павлус эса шундай деди:
— Мен ақлдан озганим йўқ, Фестус жаноби олийлари! Мен жиддий ҳақиқатни гапиряпман. 26Шоҳ бу нарсалар тўғрисида билгани учун, мен унга бемалол гапирмоқдаман. Бу нарсаларнинг ҳар бири унинг эътиборидан четда қолмаганига имоним комил. Чунки булар яширин қилинган эмас. 27Шоҳ Агриппа жаноблари! Сиз пайғамбарларнинг башоратларига ишонасизми? Биламан, ишонасиз.
28Агриппа Павлусга:
— Сен дарров мени масиҳий бўлишга кўндирмоқчисан–а, — деди. 29Павлус шундай жавоб берди:
— Дарров бўладими ёки узоқ вақтдан кейин бўладими, нафақат сиз, балки менинг гапларимни эшитаётганларнинг ҳаммаси мен сингари бўлсин деб, Худога ибодат қиламан. Аммо мана бу кишанларни сизларга раво кўрмайман.
30Шундан кейин шоҳ Агриппа, ҳоким Фестус, Верника ва бошқалар ўринларидан турдилар. 31Улар кетаётиб, бир–бирларига: “Бу одам ўлимга ёки зиндонга ташланишга лойиқ бирон иш қилмаган”, деб айтдилар. 32Агриппа Фестусга:
— Агар бу одам Қайсарнинг#26:32 Қайсар — барча Рим императорларига берилган унвон. ҳукмини талаб қилмаганда эди, уни озод қилиш мумкин эди, — деди#26:32 Юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида қуйидаги сўзлар оятга қўшимча қилинган: Шундай қилиб, ҳоким уни Қайсар олдига юборишга қарор қилди..

Highlight

Share

Copy

None

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in