Ҳаворийлар 12
12
12–БОБ
Ёқуб ўлдирилади, Бутрус қамоққа ташланади
1Худди шу пайтда шоҳ Ҳирод#12:1 Ҳирод — Ҳирод Агриппа I исми билан ҳам танилган бўлиб, Буюк Ҳироднинг ўғли эди. имонлилар жамоатининг баъзи аъзоларини қувғин қила бошлади. 2У Юҳаннонинг акаси Ёқубни#12:2 Ёқуб — Исо Масиҳнинг ўн икки шогирдидан бири (1:13 га қаранг). қилич билан ўлдиртирди. 3Ҳирод кўрдики, бу яҳудийларга маъқул келяпти, шундай қилиб, у Бутрусни ҳибсга олди. Бу воқеа Хамиртурушсиз нон байрами кунларида юз берди. 4У Бутрусни қаматиб, тўрт кишидан иборат тўрт гуруҳ аскарни қоровул қилиб қўйди. Фисиҳ байрамидан#12:4 Фисиҳ байрами — Фисиҳ зиёфатига ва ундан кейин етти кун давомида нишонланадиган Хамиртурушсиз нон байрамига ишора (шу бобнинг 3–оятига қаранг). Бу байрамлар Исроил халқининг Мисрдаги қулликдан озод бўлиши муносабати билан нишонланар эди (Чиқиш 12:1-42, 13:3-10 га қаранг). сўнг уни халқнинг олдига олиб чиқиб, ҳукм қилишни режалаштирган эди. 5Бутрус ҳибсда экан, жамоат у учун Худога чин дилдан ибодат қилди.
Бутрус қамоқдан қутулади
6Ҳирод Бутрусни халқ олдига олиб чиқмоқчи бўлди. Ўша кундан олдинги тунда Бутрус икки соқчи ўртасида ухлаётган эди. У иккита занжир билан кишанланган, қамоқхона эшигида соқчилар навбатчилик қилишарди. 7Бирдан Эгамизнинг фариштаси зоҳир бўлиб, ҳужрада нур порлаб кетди. Фаришта Бутруснинг ёнбошига туртиб уйғотди ва: “Тезда ўрнингдан тур!” деди. Шунда кишанлар Бутруснинг билакларидан тушиб кетди. 8Фаришта унга:
— Камарингни боғла, чориғингни кий, — деди. Бутрус айтилгандай қилди. Кейин фаришта унга:
— Чопонингни кийиб, ортимдан юр, — деди. 9Бутрус фариштага эргашиб, қамоқхонадан чиқди. Аммо у фариштанинг бу ишлари ҳақиқат эканини англамасдан, “ваҳий кўряпман, шекилли”, деб ўйларди. 10Улар биринчи ва иккинчи дарвоза соқчилари олдидан ўтгандан кейин, шаҳарга олиб борадиган темир дарвоза олдига келдилар. Дарвоза ўз–ўзидан уларга очилди. Улар ташқарига чиқиб, сўқмоқ бўйлаб кетдилар. Бирдан фаришта Бутруснинг олдида кўздан ғойиб бўлди. 11Бутрус шу заҳоти ўзига келиб: “Энди ишончим комилки, Эгамиз Ўзининг фариштасини юбориб, мени Ҳироднинг қўлидан, яҳудий халқининг адоватидан қутқарибди”, деди.
12Бутрус шуларни англаб, Марямнинг уйига йўл олди. Марям Юҳаннонинг онаси эди. Юҳаннонинг иккинчи исми Марк эди. Марямнинг уйида кўпчилик тўпланиб, ибодат қилишаётган экан. 13Бутрус дарвозани тақиллатган эди, Рода исмли қиз хабар олгани чиқди. 14Қиз Бутруснинг овозини танигач, шунчалик хурсанд бўлиб кетдики, дарвозани очиш ўрнига, ичкарига югуриб кирди–да, Бутрус дарвоза олдида турибди, деб эълон қилди. 15Улар қизга:
— Ақлингни еб қўйибсан, — дедилар. Аммо қиз гапида туриб олгач, улар:
— У Бутруснинг фариштаси#12:15 У Бутруснинг фариштаси — яҳудийларнинг тасаввурига кўра ҳар бир одамни қўриқлайдиган бир фариштаси бўлиб, шу фаришта ўзи қўриқлайдиган одамнинг қиёфасида бошқаларга зоҳир бўлар экан. Муқаддас Китобдаги баъзи оятларда фаришталар, одамларга ёрдам бериш учун юборилган элчилар, деб ёзилган, аммо бундан ташқари фаришталарнинг аниқ вазифаси ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган (Ибтидо 48:16, Матто 18:10-11, Ибронийлар 1:4 га қаранг)., — деб жавоб бердилар.
16Бутрус дарвозани тақиллатишда давом этди. Улар дарвозани очиб, Бутрусни кўрдилар–у, ҳайрон бўлиб қолдилар. 17Бутрус қўли билан “жим” деган ишорани қилди ва Эгамиз уни қандай қилиб зиндондан озод қилганини сўзлаб берди. Сўнгра “Бу воқеани Ёқубга#12:17 Ёқуб — Исонинг шогирди Ёқуб эмас (шу бобнинг 2–оятига ва ўша оятнинг изоҳига қаранг), балки Қуддусдаги жамоатнинг етакчиси ва Исонинг укаси Ёқуб назарда тутилган (15:13, 21:18 га ва Марк 6:3, Галатияликлар 1:18-19 га қаранг). ва бошқа имонлиларга айтинглар”, деб қўшиб қўйди. Шундан кейин Бутрус у ердан чиқиб, бошқа ерга борди.
18Тонг отгач, ваҳимали шовқин–сурон кўтарилди. Аскарлар бир–биридан: “Бутрус қаерга ғойиб бўлди?” деб сўрардилар. 19Ҳирод Бутрусни излашга буйруқ берди, аммо уни топа олмадилар. Ҳирод соқчиларни сўроқ қилиб, уларни ўлимга маҳкум қилди.
Ҳироднинг ўлими
Шундан кейин Ҳирод Яҳудиядан Қайсарияга#12:19 …Яҳудиядан Қайсарияга… — бу ўринда Яҳудия Рим империяси таркибидаги Яҳудия вилоятини эмас, балки яҳудийлар яшайдиган ҳудудни билдиради (Эски Аҳдда бу ҳудуд Яҳудо деб аталган). Қайсария Яҳудия вилоятининг пойтахти бўлиб, Қуддусдан 90 километр шимоли–ғарбда жойлашган эди. бориб, ўша ерда туриб қолди. 20Шоҳ Ҳирод Тир ва Сидон аҳолисидан қаттиқ ғазабланди. Бу шаҳарлар озиқ–овқат бўйича Ҳироднинг шоҳлигига қарам бўлгани учун, Тир ва Сидон вакиллари маслаҳатлашиб, Ҳирод билан кўришгани келдилар. Улар сарой нозири Бластусни ўз томонига оғдириб олганларидан кейин, Ҳирод билан сулҳ тузмоқчи эдилар. 21Ҳирод уларни қабул қиладиган куни шоҳона либосларини кийиб, тахтига ўтирди–да, уларга нутқ сўзлади. 22Одамлар унинг бу нутқини эшитиб: “Инсон эмас, балки худо гапиряпти!” деб хитоб қилдилар. 23Ҳирод Худони шарафламагани учун ўша заҳотиёқ Эгамизнинг фариштаси уни урди. Ҳирод қуртларга емиш бўлиб оламдан ўтди.
24Худонинг каломи эса тобора ёйилиб, Исога эргашувчилар кўпайиб борарди. 25Барнабо билан Шоул#12:25 Шоул — Павлус исми билан танилган (13:9 га ва ўша оятнинг изоҳига қаранг). Қуддусда топшириқни бажариб бўлишгач#12:25 …Қуддусда топшириқни бажариб бўлишгач… — 11:27-30 га қаранг., Антиохияга қайтдилар. Улар ўзлари билан бирга Юҳаннони ҳам олиб келдилар. Юҳаннонинг иккинчи исми Марк эди.
Currently Selected:
Ҳаворийлар 12: ЎзбМК
Highlight
Share
Copy
![None](/_next/image?url=https%3A%2F%2Fimageproxy.youversionapi.com%2F58%2Fhttps%3A%2F%2Fweb-assets.youversion.com%2Fapp-icons%2Fen.png&w=128&q=75)
Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020