2 Юҳанно Кириш
Кириш
Мазкур мактуб муаллифи Исо Масиҳнинг шогирди Юҳаннодир. Юҳанно бу мактубини “Худо танлаган азиз хоним билан унинг болаларига” деб йўллаган бўлса–да, бу ерда у имонлилар жамоатини ва жамоат аъзоларини назарда тутган бўлса керак.
Муаллиф бу мактуби орқали имонлиларни бир–бирига меҳр–оқибатли бўлишга, Исо Масиҳга бўлган имонини маҳкам тутишга ва сохта пайғамбарлардан эҳтиёт бўлишга чақиради. Чунки бундай “пайғамбарлар” Масиҳ#Масиҳ — бу унвонни яҳудийлар келажакда уларни душманларидан қутқарадиган ва бутун ер юзидаги халқлар устидан ҳукмронлик қиладиган инсонга нисбатан ишлатганлар. Эски Аҳдда Масиҳнинг қиладиган ишлари ҳақида башоратлар ёзилган. Янги Аҳдга кўра Раббимиз Исо ўша Масиҳдир. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги МАСИҲ сўзига ва ХУДОНИНГ ЎҒЛИ иборасига қаранг., яъни Худонинг Ўғли инсон бўлиб келмаган#…Худонинг Ўғли инсон бўлиб келмаган… — 1 Юҳанно 5:6 нинг биринчи изоҳига қаранг., деб айтишган. Муаллиф имонли биродарларини тез орада кўриш истаги борлигини изҳор этиб, мактубини якунлайди.
Юҳаннонинг иккинчи мактуби жуда қисқа бўлгани учун бобларга бўлинмаган.
Currently Selected:
2 Юҳанно Кириш: ЎзбМК
Highlight
Share
Copy

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020