YouVersion Logo
Search Icon

1 Юҳанно 5

5
5–БОБ
1Исонинг Масиҳ#5:1 Масиҳ — 2:22 изоҳига қаранг. эканлигига ишонган ҳар бир киши Худонинг фарзандидир. Ким Отани яхши кўрса, Унинг фарзандларини ҳам яхши кўради. 2Биз биламизки, Худони севиб, Унинг амрларини бажарсак, Худонинг фарзандларини ҳам яхши кўрган бўламиз. 3Худони севиш Унинг амрларини бажариш демакдир. Худонинг амрлари эса қийин эмас, 4чунки Худонинг ҳар бир фарзанди дунёни енгишга қодир.
Исога бўлган имонимиз дунёни енгади
Биз имонимиз орқали дунё устидан ғалаба қозонамиз. 5Ҳа, Исо Худонинг Ўғли эканлигига ишонган одамгина дунёни енга олади! 6Исо Масиҳ келганда сувга чўмдирилиб, биз учун Ўз қонини тўкди. У сувга чўмиш билан чекланибгина қолмай#5:6 У сувга чўмиш билан чекланибгина қолмай… — Юҳанно бу ўринда Исонинг Масиҳ сифатида, яъни Худо Ўғли сифатида сувга чўмдирилганига ва хочга михланганига урғу беради. Юҳаннонинг бундан мақсади мана шу ҳақиқатга қарши чиққан сохта устозларни фош қилиш эди (2:22, 4:1-3 га қаранг). Чамаси, улар Исо сувга чўмдирилганидан кейингина Унга Худонинг Ўғли кириб келган, хочга михланишидан олдин эса чиқиб кетган, деб ишонганлар. Уларнинг бу тушунчалари Исо Масиҳ ҳақидаги ҳақиқатга зид эди. Инсониятни гуноҳдан поклаш учун Масиҳ, яъни Худонинг Ўғли бўлган Исо хочда ўлган (шу бобнинг 5–оятига ва 1:1-3, 2:1-2, 4:10 га қаранг)., Ўз қонини тўкди#5:6 Исо Масиҳ келганда…Ўз қонини тўкди — юнонча матнда Исо Масиҳ сув ва қон билан келди. У фақат сув билан эмас, сув ва қон билан келди. Баъзи юнон қўлёзмаларида Исо Масиҳ сув, қон ва Руҳ билан келди….. Муқаддас Руҳнинг Ўзи бу ҳақда гувоҳлик беряпти#5:6 Муқаддас Руҳнинг Ўзи бу ҳақда гувоҳлик беряпти… — 2:20, 27 га ва Юҳанно 1:32-34 га қаранг. ва Унинг гувоҳлиги ҳақиқатдир. 7Шундай қилиб, бунга учта гувоҳ бор: 8Руҳ, сув ва қон#5:7-8 …бунга учта гувоҳ бор: 8 Руҳ, сув ва қон — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида осмонда бунга учта гувоҳ бор: Ота, Калом ва Муқаддас Руҳ. Бу учови бир. 8 Ерда ҳам бунга учта гувоҳ бор: Руҳ, сув ва қон.. Улар бир хил гувоҳлик беришяпти.
9Биз инсонларнинг гувоҳлигини қабул қиламиз, Худонинг гувоҳлиги эса ундан қанчалар муҳимроқ. Худо ҳам Ўз Ўғли ҳақида гувоҳлик берди. 10Худонинг Ўғлига ишонган одам Худонинг гувоҳлигини чин дилдан қабул қилган бўлади. Худога ишонмаган одам эса Худони ёлғончига чиқаради, чунки у Худонинг Ўз Ўғли ҳақида берган гувоҳлигига ишонмайди. 11Худонинг гувоҳлиги шундан иборат: Худо бизга абадий ҳаёт берди ва бу абадий ҳаётнинг манбаи Худонинг Ўғли Исодир. 12Ким Худонинг Ўғлига эга бўлса, ҳаётга эгадир. Худонинг Ўғлига эга бўлмаган одамда эса ҳаёт йўқ.
Хотима
13Эй Худонинг Ўғлига ишонганлар, сизлар абадий ҳаётга эгасизлар. Шуни билиб олинглар деб, сизларга бу мактубни ёзяпман. 14Биз абадий ҳаётга эга бўлганимиз учун Худонинг ҳузурида дадил бўламиз, чунки Худонинг иродасига кўра, нимани сўрасак, У бизга қулоқ тутишини биламиз. 15Худо ибодатларимизга қулоқ тутар экан, демак, ибодатларимизга жавоб олганимизга тўлиқ ишонч ҳосил қиламиз.
16Агар бирор киши биродарининг гуноҳ қилаётганини кўрса–ю, бу гуноҳ абадий ўлимга#5:16 абадий ўлим — юнонча матнда ўлим. Бу оятда ўлим сўзи нафақат жисмоний ўлимга, балки абадий жазога ҳам ишора қилиши мумкин (2 Салоникаликлар 1:7-9, Ваҳий 20:11-15 га қаранг). Яна бу оятга берилган кейинги изоҳга қаранг. сабаб бўлмаса, у учун ибодат қилсин. Унинг ибодати туфайли Худо гуноҳ қилган одамга ҳаёт бағишлайди. Мен гуноҳи абадий ўлимга сабаб бўлмайдиган одамни назарда тутяпман. Абадий ўлимга сабаб бўладиган гуноҳ#5:16 Абадий ўлимга сабаб бўладиган гуноҳ — жамоатни тарк этган сохта устозларнинг гуноҳига ишора. Уларнинг гуноҳи Исо Масиҳ ҳақидаги ҳақиқий таълимотга ишонмаслик эди (шу бобнинг 5, 10-12–оятларига ва 2:18-26, 3:23, 4:1-3 га қаранг). Яна Матто 12:31 га ва ўша оятнинг изоҳига қаранг. ҳам бор. Бундай гуноҳга қўл урган одамлар учун ибодат қилинглар, деб айтмаяпман. 17Ҳар қандай ёмонлик гуноҳдир, аммо ҳамма гуноҳ ҳам абадий ўлимга сабаб бўлавермайди.
18Худонинг фарзанди бўлган одам гуноҳ қилмаслигини биламиз, чунки Худо#5:18 Худо — ёки Худонинг Ўғли. бундай одамни Ўз паноҳида асрайди#5:18 …чунки Худо бундай одамни Ўз паноҳида асрайди — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида чунки Худонинг фарзанди бўлган одам ўзини гуноҳдан асрайди.. Ёвуз шайтон унга бирор зарар етказа олмайди. 19Биз Худодан эканимизни, бутун дунё эса ёвуз шайтон чангалида эканини биламиз. 20Яна шуни биламизки, Худонинг Ўғли келиб, ҳақ Худони таниб–билишимиз учун бизга ақл–идрок берди. Биз Исо Масиҳ билан бирга яшар эканмиз, ҳақ Худо билан ҳам бирга яшаймиз. Исо Масиҳ ҳақ Худодир ва абадий ҳаёт манбаидир.
21Азиз болаларим#5:21 Азиз болаларим — 2:1 изоҳига қаранг., ўзларингизни бутлардан#5:21 бутлар — уларни тўғри йўлдан оздирадиган сохта таълимотларга рамзий усулда ишора бўлиши мумкин (2:18-26, 4:1-3 оятларга ва шу бобнинг 6–оятига берилган биринчи изоҳга қаранг). сақланглар#5:21 Юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида қуйидаги сўз оятга қўшимча қилинган: омин..

Currently Selected:

1 Юҳанно 5: ЎзбМК

Highlight

Share

Copy

None

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in