1 Коринфликлар 13:4-7
1 Коринфликлар 13:4-7 ЎЗБМК
Севги сабр–тоқатли ва меҳрибондир. Севги ҳасад қилмайди, мақтанмайди, кеккаймайди. Севги одобсизлик қилмайди, худбинлик қилмайди, аччиқланмайди, кек сақламайди. Севги ноҳақликдан севинмайди, аксинча, ҳақиқат қарор топганда шодланади. Севги ҳар нарсани кўтаради, ҳеч қачон ишончини йўқотмайди, ҳар қандай шароитда умид сақлайди, ҳар нарсага тоқат қилади.