1
2 Бутрус 1:3-4
Муқаддас Китоб
Раббимиз Исо Ўз улуғворлиги ва эзгулиги ила бизни даъват этиб, Ўзини бизга танитди. Энди биз Худога муносиб ҳаёт кечира оламиз, чунки Раббимиз илоҳий қудрати билан бизга зарур бўлган барча фазилатларни ато этди. Масиҳнинг шарофати билан биз Худо ваъда қилган баракаларни олдик. Энди сизлар бузғунчи эҳтирослар дастидан авж олган бу дунёнинг ахлоқсизлигидан қочиб, Худонинг илоҳий табиатидан баҳраманд бўла оласизлар.
Compare
Explore 2 Бутрус 1:3-4
2
2 Бутрус 1:5-7
Буларни ёдингизда тутиб, Худога муносиб ҳаёт кечириш учун жон куйдиринглар. Имонингизни фазлу камолот, илму маърифат, вазминлик, сабр–тоқат, диёнат, биродарларингизга бўлган меҳр–оқибат ва тугал муҳаббат билан бойитинглар.
Explore 2 Бутрус 1:5-7
3
2 Бутрус 1:8
Агар бу хислатларга эга бўлиб, уларни камол топтираётган бўлсангиз, демак, Раббимиз Исо Масиҳни ҳақиқатан таниб–билган бўласиз. Кунларингиз беҳуда ўтмаган бўлади, Масиҳни билганингиз ҳаётингизда ўз самарасини беради.
Explore 2 Бутрус 1:8
4
2 Бутрус 1:10
Шундай экан, эй биродарларим, Масиҳ сизларни танлаганини ва даъват этганини тасдиқлашга астойдил ҳаракат қилинглар. Айтилган хислатларга эга бўлсангиз, имондан қайтмайсизлар.
Explore 2 Бутрус 1:10
Home
Bible
Plans
Videos