Хуллас, ўзаро ҳамфикр, ҳамдард бўлинглар, бир–бирингизни биродарларча яхши кўринглар, меҳр–шафқатли ва камтар бўлинглар. Ёмонликка ёмонлик, ҳақоратга ҳақорат билан жавоб қайтарманглар, аксинча, ҳаммани дуо қилинглар. Зеро, Худо сизларни шунга даъват этган. Буларга риоя қилсангиз, барака топасизлар.