1 Бутрус 3:10-11
1 Бутрус 3:10-11 ЎЗБМК
Ахир, Муқаддас битикларда шундай ёзилган: “Кимки ҳаётдан завқланишни, Бахтли умр кўришни истаса, У тилини ёмон сўздан тийсин, Оғзини ёлғон гапдан асрасин. Ёмонликдан қайтиб, яхшилик қилсин. Тинчлик истаб, тинчлик пайида бўлсин.