Logo YouVersion
Ikona Hľadať

Ибтидо 1

1
1–БОБ
Дунё яратилишининг тарихи
1Худо азалда осмон билан ерни яратди#1:1 Худо азалда осмон билан ерни яратди — бу оят яратилиш ҳикоясининг кириш қисмидир. Ушбу бобнинг 3-31–оятларида баён этилган Худонинг олти кун давомидаги яратиш фаолияти бу оятда қисқача ўз ифодасини топган. Ибронийчадаги осмон билан ер жумласи бутун дунёни ва ундаги барча борлиқни билдиради.. 2Ер шаклсиз ва бўм–бўш бўлиб, тубсиз денгизлар устини зулмат қоплаган эди. Худонинг Руҳи сувлар узра юрарди#1:2 Ер шаклсиз ва бўм–бўш бўлиб…Худонинг Руҳи сувлар узра юрарди — Худо шу бобнинг 3–оятида гапиришни бошлаганда, дунёнинг аҳволи қандайлиги мана шу оятда тасвирланган. Мазкур бобнинг 3-31–оятларида Худо борлиқни тартибга солганлиги ва дунёга ҳаёт берганлиги ҳақида сўз юритилади..
3Худо: “Ёруғлик бўлсин”, деб амр берган эди, ёруғлик пайдо бўлди. 4Худо ёруғликнинг ажойиб эканини кўриб, ёруғликни қоронғиликдан ажратди. 5Худо ёруғликни кундуз, қоронғиликни тун деб атади. Кеч кириб, тонг отди#1:5 Кеч кириб, тонг отди — қоронғилик (тун) ва ёруғлик (кундуз) вақтига ишора қилувчи шеърий жумла. Қадимда Исроил халқининг урф–одатига кўра, янги кун қуёш ботгандан кейин бошланиб, кейинги куни қуёш ботгунча давом этар эди. Бу жумла яна шу бобнинг 8, 13, 19, 23 ва 31–оятларида ишлатилган.. Биринчи кун ўтди.
6Сўнг Худо: “Сувларни бир–биридан ажратиб турадиган гумбаз пайдо бўлсин”, деб амр қилди. 7Шундай ҳам бўлди: Худо гумбазни яратиб, гумбазнинг остидаги сувлардан гумбаз устидаги сувларни ажратди#1:7 …гумбазни яратиб, гумбазнинг остидаги сувлардан гумбаз устидаги сувларни ажратди — қадимда Исроил халқининг тасаввурига кўра, осмон улкан шиша гумбазга ўхшар эди, бу гумбаз осмондаги сувларни ушлаб турарди. Гумбаз остидаги сувлар бу оятда ер сатҳини қоплаб турган буюк денгиз сувларини билдиради (шу бобнинг 2–оятига қаранг).. 8Худо гумбазга осмон деб ном берди. Кеч кириб, тонг отди. Иккинчи кун ўтди.
9Кейин Худо: “Осмон остидаги сувлар бир жойга тўпланиб, қуруқ ер пайдо бўлсин”, деб амр қилди. Шундай ҳам бўлди. 10Худо қуруқликка ер деб ном берди. Бир жойга йиғилган сувларни эса денгизлар деб атади. Худо бунинг ажойиб эканини кўрди.
11Сўнгра Худо шундай амр берди: “Ерда ўт–ўлан кўкарсин. Дон берадиган ҳар хил ўсимликлар, данаги бор ҳар хил мевали дарахтлар ўссин.” Шундай ҳам бўлди. 12Ерда ўт–ўлан кўкарди, дон берадиган ҳар хил ўсимликлар, данаги бор ҳар хил мевали дарахтлар ўсди. Худо буларнинг ҳам ажойиб эканини кўрди. 13Кеч кириб, тонг отди. Учинчи кун ўтди.
14Кейин Худо шундай амр қилди: “Кундузни тундан ажратиш учун осмон гумбазида ёритқичлар пайдо бўлсин. Булар кунларнинг, йилларнинг, нишонланадиган байрамларнинг#1:14 нишонланадиган байрамлар — ибронийча матнда белгиланган вақтлар. Деҳқончилик мавсумларига оид байрамларга ишора. Бу ибронийча иборани белгиланган фасллар деб таржима қилса ҳам бўлади. вақтини кўрсатсин. 15Бу ёритқичлар осмон гумбазида нур сочиб, ерга ёруғлик берсин.” Шундай ҳам бўлди. 16Худо иккита катта ёритқични — қуёш ва ойни яратди: кундузи нур сочиб туриши учун каттароқ ёритқич — қуёшни, тунда нур сочиб туриши учун кичикроғи — ойни яратди. Шунингдек, Худо юлдузларни ҳам яратди. 17-18Бу ёритқичлар ерга ёруғлик берсин, кундуз ва тун устидан ҳукмронлик қилсин, ёруғликни қоронғиликдан ажратиб турсин деб, Худо буларни осмон гумбазига жойлаштирди. Худо бунинг ажойиб эканини кўрди. 19Кеч кириб, тонг отди. Тўртинчи кун ўтди.
20Кейин Худо шундай амр берди: “Сув ҳар хил тирик жониворлар билан тўлиб–тошсин, қушлар пайдо бўлиб, ҳавода парвоз қилсин.” 21Шундай қилиб, Худо баҳайбат денгиз махлуқларини ва сувда сузувчи турли–туман жониворларни, ҳар турли қушларни яратди. Худо бунинг ҳам ажойиб эканини кўрди. 22Шунда Худо буларнинг ҳаммасига марҳамат қилиб деди: “Балиқлар ва қушлар серпушт бўлиб, кўпайсин. Денгизлар балиқлар билан тўлиб–тошсин, ер узра қушлар кўпайсин.” 23Кеч кириб, тонг отди. Бешинчи кун ўтди.
24Сўнгра Худо: “Ер турли–туман жонзотларни — чорвани, судралиб юрувчи жониворларни#1:24 судралиб юрувчи жониворлар — шу ибора билан таржима қилинган ибронийча сўз ерда судралиб юрадиган ва ер остига уя қуриб яшайдиган майда жониворларни, судралиб юрувчиларни ва ҳашаротларни билдиради., ҳар турли ёввойи ҳайвонларни пайдо қилсин”, деб амр берди. Шундай ҳам бўлди. 25Худо ҳар турли ёввойи ҳайвонларни, чорванинг ҳар хил турларини, ер юзида судралиб юрувчи жониворларнинг ва ҳашаротларнинг ҳар хил турларини яратди. Худо бунинг ажойиб эканини кўрди.
26Кейин Худо шундай деди: “Энди инсон зотини яратайлик, улар Ўз суратимиздай, Ўзимизга ўхшаган бўлсин#1:26 Энди инсон зотини яратайлик, улар Ўз суратимиздай, Ўзимизга ўхшаган бўлсин — Худо одамни Ўз суратидай, Ўзига ўхшаш қилиб яратган. У яратган бошқа нарсаларга қараганда, одам яққол ажралиб туради. Инсон зотининг яратилиши яратилиш ҳикоясининг чўққиси ҳисобланади.. Инсон зоти денгиздаги балиқлар устидан, осмондаги қушлар, ер юзидаги чорва ҳамда жамики ёввойи ҳайвонлар#1:26 …ер юзидаги чорва ҳамда жамики ёввойи ҳайвонлар… — қадимий сурёнийча таржимадан. Ибронийча матнда …чорва, бутун ер юзи…., ерда судралиб юрувчи ҳар қандай жонивор ва ҳашаротлар устидан ҳукмронлик қилсин.” 27Шундай қилиб,
Худо Ўз суратидай қилиб яратди инсон зотини,
Эркагу аёл қилиб яратди уларни.
28Худо инсонларга марҳамат қилиб, айтди: “Ували–жували бўлинглар, ер юзини тўлдириб, итоат эттиринглар, денгиздаги балиқлар устидан, осмондаги қушлару ер юзида яшовчи ҳар турли жониворлар устидан ҳукмронлик қилинглар.” 29Худо яна айтди: “Мана, сизларга бутун ер юзидаги ҳар хил донли ўсимликларни ва мевали дарахтларни бердим. Сизлар булардан егулик учун фойдаланасизлар. 30Ер юзидаги жамики тирик жонзотга — ҳамма ҳайвонларга, ҳамма қушларга емиш қилиб кўк ўт–ўланни бердим.” Шундай ҳам бўлди. 31Худо Ўзи яратган ҳамма нарсага назар солди. Булар жуда ажойиб эди. Кеч кириб, тонг отди. Олтинчи кун ўтди.

Aktuálne označené:

Ибтидо 1: ЎзбМК

Zvýraznenie

Zdieľať

Kopírovať

None

Chceš mať svoje zvýraznenia uložené vo všetkých zariadeniach? Zaregistruj sa alebo sa prihlás