Ҳаворийлар 15
15
15–БОБ
Қуддусдаги йиғин
1Яҳудиядан бир неча одам#15:1 Яҳудиядан бир неча одам — Исо Масиҳга ишонган яҳудийлар бўлиб, улар Мусо қонунларига, айниқса суннат ҳақидаги амрига (Ибтидо 17:9-14 га қаранг), қатъий амал қилишарди. Антиохияга келиб, имонлиларга шундай таълим бера бошладилар: “Мусонинг қонунига биноан суннат қилинмасангизлар, нажот топа олмайсизлар.” 2Павлус билан Барнабо улар билан қизғин баҳсу мунозарага киришдилар. Шунда: “Павлус билан Барнабо ҳамда Антиохиядан бир неча одам Қуддусга юборилсин”, деб қарор қилинди. Улар бу масалани ҳаворийлар ва оқсоқоллар билан муҳокама қилишлари керак эди.
3Имонлилар жамоати уларни йўлга кузатиб қўйди. Улар Финикия ва Самария орқали ўтар эканлар, ғайрияҳудийлар қандай қилиб Худога юз бурганини айтиб бердилар. Бу хабар ҳамма имонлиларга катта қувонч бағишлади. 4Павлус ва Барнабо Қуддусга келганларидан кейин, жамоат, ҳаворийлар, оқсоқоллар уларни самимий кутиб олдилар. Павлус ва Барнабо Худонинг улар орқали қилган ишларини#15:4 …қилган ишларини… — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида …қилган ишларини, Худо ғайрияҳудийларга имон эшигини қандай очганини…. йиғилганларга сўзлаб бердилар. 5Аммо фарзийлар мазҳабига мансуб имонлилар ўринларидан туриб: “Ғайрияҳудийлар суннат қилинишлари керак. Уларга Мусонинг қонунига риоя қилишларини буюриш керак”, дедилар.
6Ҳаворийлар ва оқсоқоллар бу масалани муҳокама қилиш учун йиғилдилар. 7Узоқ давом этган мунозарадан кейин Бутрус ўрнидан туриб, уларга деди:
— Биродарларим! Ўзларингиз биласизларки, Хушхабарни ғайрияҳудийларга ваъз қилишим учун Худо мени анча вақт олдин орангиздан танлаб олди. Ғайрияҳудийлар ҳам Хушхабарни эшитиб, имонга келиши Унинг мақсади эди. 8Худо инсон зотининг юрагини билади, У бизга берган Муқаддас Руҳни ғайрияҳудийларга ҳам берди. Шу орқали уларни қабул қилганини тасдиқлади. 9Худо имон орқали ғайрияҳудийларнинг юракларини поклади. Шундай қилиб, биз билан ғайрияҳудийлар орасидаги фарқни Худо йўқ қилди. 10Шундай экан, нима учун шогирдларнинг елкасига оғир юк ортиб, Худони синаяпсизлар?! Ахир, бу юкни биз ҳам, ота–боболаримиз ҳам кўтара олмаган эдик–ку! 11Йўқ! Ишонамизки, биз ҳам улар сингари, Раббимиз Исонинг инояти туфайли нажот топамиз.
12Ҳамма ҳаворийлар ва оқсоқоллар сукутда қолдилар. Барнабо билан Павлус Худонинг улар орқали ғайрияҳудийлар орасида кўрсатган аломатлари ва ажойиботлари тўғрисида ҳикоя қилиб бердилар. 13Улар гапини тугатгач, Ёқуб#15:13 Ёқуб — 12:17 изоҳига қаранг. сўз олди:
— Биродарларим! Мени эшитинглар. 14Ҳозир Бутрус#15:14 Бутрус — юнонча матнда Шимўн, Бутруснинг яна бир исми (10:5 га қаранг). бизга Худонинг илк бор ғайрияҳудийларга илтифот назарини солганини ва улар орасидан Ўзига бир халқ танлаб олганини тушунтириб берди. 15Бу сўзлар пайғамбарларнинг айтганлари билан мос келади. Ёзилганидай:
16-17“Эгамиз шундай демоқда:
«Бундан кейин Мен қайтиб келиб,
Довуднинг йиқилган шоҳлигини қайта тиклайман,
Унинг харобаларини янгидан барпо қилиб,
Уни қайта қураман.
Шунда бошқа халқларнинг ҳаммаси Менга интиладилар,
Ўзим даъват қилган ўша ғайрияҳудийлар Мени излайдилар.»
18Эгамиз буларни бизга азалдан маълум қилган.”#15:16-18 Муаллиф бу ўринда Амос 9:11-12 нинг қадимий юнонча таржимасидан фойдаланган.
19Ёқуб гапида давом этди:
— Шунинг учун Худога юз бураётган ғайрияҳудийларни қийин аҳволга солиб қўймаслигимиз керак. 20Бунинг ўрнига, уларга хат ёзиб, шундай деб айтайлик: “Бутларга келтирилган қурбонликнинг гўштини тановул қилишдан#15:20 Бутларга келтирилган қурбонликнинг гўштини тановул қилишдан… — 1 Коринфликлар 8:1-13, 10:23-32 оятларга ва 1 Коринфликлар 8:1 изоҳига қаранг., фаҳш–зинодан#15:20 фаҳш–зино — ғайрияҳудийлар орасида кенг тарқалган бўлиб, бутпарастларнинг диний маросимларидан ўрин олган. ва қони чиқарилмаган ҳайвоннинг гўштини ейишдан#15:20 …қони чиқарилмаган ҳайвоннинг гўштини ейишдан… — юнонча матндан сўзма–сўз таржимаси …бўғиб ўлдирилган ҳайвоннинг гўштини ва қонини тановул қилишдан…. Буларнинг иккаласи ҳам аслида бир ғояни — қони чиқарилмаган гўштни емасликни билдиради (Ибтидо 9:4, Левилар 17:10-14 га қаранг). Бундай гўштни тақводор яҳудийлар олдида ейиш уларни ҳақоратлаш билан тенг бўларди. ўзларингизни тийинглар#15:20 Юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида қуйидаги сўзлар оятга қўшимча қилинган: ва ўзларингиз учун истамаган нарсани ўзгага қилманглар (шу бобнинг 29–оятида ҳам бор)..” 21Ахир, Мусонинг қонуни азал–азалдан ҳар бир шаҳарда ваъз қилинмоқда, ҳар Шаббат куни синагогаларда ўқилмоқда.
Ғайрияҳудий имонлиларга мактуб
22Шундан кейин ҳаворийлар ва оқсоқоллар бутун имонлилар жамоати билан шундай қарорга келдилар: “Гуруҳимиздан бир неча одамни танлаб олиб, уларни Павлус ва Барнабо билан бирга Антиохияга юборамиз.” Улар иккита одамни — Барсабо деган Яҳудони ва Силасни танлаб олдилар. Яҳудо ва Силас жамоатнинг йўлбошчилари эдилар. 23Уларни шундай мактуб билан жўнатдилар:
“Биз, биродарларингиз бўлган ҳаворийлар ва оқсоқоллар, Антиохия, Сурия ва Киликияда#15:23 Антиохия, Сурия ва Киликия — бу пайтда Сурия ва Киликия Рим империяси таркибидаги бир вилоят ҳисобланган, Антиохия шу вилоятнинг энг катта шаҳри бўлган. яшайдиган ғайрияҳудий биродарларимизга салом йўллаяпмиз.
24Эшитишимизча, бизнинг орамиздан баъзилар бориб, ўзларининг гаплари билан сизларни хавотирга солибди, юракларингизни ғаш қилибди#15:24 …сизларни хавотирга солибди, юракларингизни ғаш қилибди — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида сизларни хавотирга солибди, суннат қилинишингиз керак, Мусонинг Қонунига риоя қилишингиз керак, деб юракларингизни ғаш қилибди.. Аммо уларни биз юбормаган эдик. 25Биз вакиллар танлаб, уларни азиз дўстларимиз Барнабо ва Павлус билан бирга сизларнинг ҳузурингизга юборишга бир овоздан қарор қилдик. 26Барнабо билан Павлус Раббимиз Исо Масиҳ ҳақи–ҳурмати, ҳаётларини хавф остига қўйганлар. 27Шу боис биз Яҳудо билан Силасни юборяпмиз. Ушбу ёзаётганларимизни улар сизларга оғзаки ҳам тасдиқлаб берадилар. 28Биз Муқаддас Руҳ бошчилигида сизларга қуйидаги керакли талаблардан бошқа юкни юкламасликка қарор қилдик: 29сизлар бутларга келтирилган қурбонликнинг гўштини ва қони чиқарилмаган ҳайвоннинг гўштини тановул қилишдан ҳамда фаҳш–зинодан ўзларингизни тийинглар#15:29 …сизлар…ўзларингизни тийинглар — шу бобнинг 20–оятига берилган изоҳларга қаранг.. Ўзларингизни ана шулардан тийсангизлар, яхши иш қилган бўласизлар.
Омон бўлинглар.”
30Шундай қилиб, вакиллар йўлга чиқиб, Антиохияга келдилар. Улар жамоатни йиққанларидан кейин мактубни жамоат аъзоларига топширдилар. 31Жамоат аъзолари мактубни ўқиб, далда сўзларидан хурсанд бўлдилар. 32Яҳудо билан Силас пайғамбар эдилар. Улар имонлиларга далда бердилар, уларга кўп гаплар айтиб, имонда мустаҳкамладилар. 33-34Яҳудо билан Силас маълум вақт у ерда бўлганларидан кейин, имонлилар уларни юборган биродарлари ёнига хайрихоҳлик билан жўнатиб юбордилар#15:33-34 Юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида қуйидаги сўзлар 34–оятни ташкил этиб, қўшимча қилинган: Аммо Силас у ерда қолишга қарор қилди. Бошқа битта юнон қўлёзмасида эса шу ўринга қуйидаги сўзлар қўшимча қилинган: Аммо Силас, бу ерда қоламиз, деб қарор қилди, Яҳудо бир ўзи Қуддусга қайтди.. 35Павлус билан Барнабо эса бирмунча вақт Антиохияда қолишди. Улар у ерда бошқалар билан бирга таълим бериб, Раббимиз Исо ҳақидаги хабарни ваъз қилдилар.
Павлус билан Барнабо айрилишади
36Орадан бир неча кун ўтгач, Павлус Барнабога деди: “Қани, биз Раббимиз Исо ҳақидаги хабарни ваъз қилган шаҳарларга борайлик, имонлиларни йўқлайлик, уларнинг ҳол–аҳволини билайлик.”
37Марк деган Юҳаннони Барнабо бирга олиб кетмоқчи эди. 38Аммо Павлус буни истамади. Марк уларни Памфилияда қолдириб#15:38 Марк уларни Памфилияда қолдириб… — 13:13 га қаранг., хизматда охиригача бирга бўлмагани учун Павлус Барнабонинг бу фикрига қаттиқ эътироз билдирди. 39Павлус билан Барнабонинг орасида шундай англашилмовчилик бўлдики, улар бир–бирларини тарк этдилар. Барнабо Маркни ўзи билан бирга олиб, кемада Кипрга сузиб кетди. 40Павлус эса Силасни танлади. Имонлилар уларни Раббимиз Исонинг паноҳига топширганларидан кейин, улар йўлга чиқдилар#15:40 …улар йўлга чиқдилар — Павлуснинг Хушхабар ёйиш мақсадида қилган иккинчи сафарининг бошланиши (“Хариталар” бўлимига қаранг). Павлус Антиохияга қайтиб келганда бу сафар якунланган (18:22 га қаранг).. 41Сурия ва Киликия ҳудудларини кезиб, жамоатларни имонда мустаҳкамладилар.
දැනට තෝරාගෙන ඇත:
Ҳаворийлар 15: ЎзбМК
සළකුණු කරන්න
බෙදාගන්න
පිටපත් කරන්න

ඔබගේ සියලු උපාංග හරහා ඔබගේ සළකුණු කල පද වෙත ප්රවේශ වීමට අවශ්යද? ලියාපදිංචි වී නව ගිණුමක් සාදන්න හෝ ඔබගේ ගිණුමට ඔබගේ ගිණුමට පිවිසෙන්න
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020