Луқо 6
6
6–БОБ
Шаббат куни тўғрисида савол
1Шаббат кунларининг бирида#6:1 Шаббат кунларининг бирида… — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида иккинчи илк Шаббат, бу иборанинг маъноси баҳсли. Исо буғдойзордан ўтиб кетаётган эди. Унинг шогирдлари бошоқлардан узиб олиб, кафтларида уқалаб, донларини еяётган эдилар#6:1 Унинг шогирдлари…донларини еяётган эдилар — Таврот қонунларига кўра, оч қолган одам бировнинг даласидан бошоқларни узиб, донини ейиши мумкин эди (Қонунлар 23:24-25 га қаранг).. 2Баъзи фарзийлар эса уларга деди:
— Нега сизлар Шаббат куни қонунга хилоф иш#6:2 Шаббат куни қонунга хилоф иш — фарзийлар Тавротдаги қонунни (Чиқиш 34:21 га қаранг) ўзларича жиддий шарҳлаб, ҳатто инсон ҳаётига оид икир–чикирларни ҳам қонун даражасига кўтарганлар. Шунинг учун улар Исонинг шогирдлари қилган ишни Шаббат кунига хилоф иш деб ҳисоблаганлар. қиляпсизлар?
3Исо уларга шундай жавоб берди:
— Довуд ҳамроҳлари билан оч қолганда нималар қилганини#6:3 Довуд ҳамроҳлари билан оч қолганда нималар қилгани — 1 Шоҳлар 21:1-6 га қаранг. наҳотки сизлар ҳеч ўқимаган бўлсангиз?! 4У Худонинг уйига кириб, муқаддас нонларни#6:4 муқаддас нонлар — Левилар 24:5-9 га қаранг. Яна луғатдаги МУҚАДДАС НОН иборасига қаранг. еган. Ҳатто ҳамроҳларига ҳам берган. Қонунга мувофиқ эса бундай нонларни фақат руҳонийлар ейишга ҳақли эдилар–ку!
5Исо яна деди:
— Инсон Ўғли Шаббат кунининг ҳам Ҳокимидир.
6Бошқа Шаббат куни Исо синагогага кириб таълим берди. У ерда ўнг қўли қуриб қолган бир одам бор эди. 7Таврот тафсирчилари билан фарзийлар Исони айблаш учун бирон сабаб топиш мақсадида: “Исо Шаббат куни бу одамга шифо берармикан”, деб Уни кузатиб турардилар. 8Исо уларнинг бу ниятини била туриб, қўли шол одамга:
— Ўрнингдан тур, олдинга чиқ! — деб буюрди. У олдинга чиқди.
9Исо йиғилганларга деди:
— Сизларга бир саволим бор. Қонунга мувофиқ Шаббат куни яхшилик қилиш керакми ёки ёмонликми? Жонни халос қилиш керакми ёки нобуд қилишми?#6:9 Юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида қуйидаги сўзлар оятга қўшимча қилинган: Улар индамадилар.
10Исо уларнинг ҳаммасига назар ташлаб чиқди–да, у одамга:
— Қўлингни узат! — деди.
У одам қўлини узатиши биланоқ қўли соппа–соғ бўлиб қолди. 11Тафсирчилар билан фарзийлар ғазабдан жазаваси тутиб, Исони нима қилсак экан, деб муҳокама қила бошладилар.
Исо ўн икки ҳаворийни танлайди
12Ўша кунларнинг бирида Исо ибодат қилгани тоққа чиқди. У тун бўйи Худога ибодат қилди. 13Тонг отгач, шогирдларини ёнига чақирди ва ораларидан қуйидаги ўн иккитасини танлаб олиб, уларга ҳаворийлар деб ном берди: 14Шимўн (Исо унга Бутрус деб исм берди), унинг укаси Эндрус, Ёқуб, Юҳанно, Филип, Бартоломей, 15Матто, Тўма, Халфей ўғли Ёқуб, ватанпарвар#6:15 ватанпарвар — бу ном Шимўннинг Рим империясига қаршилик кўрсатган авом халқ ҳаракатининг аъзоси эканига ишора қилаётган бўлиши мумкин. Ушбу ҳаракат аъзолари сиёсий, иқтисодий ва диний мақсадларни кўзлаган эдилар. деб ном олган Шимўн, 16Ёқуб ўғли Яҳудо ва кейинчалик хиёнат қилган Яҳудо Ишқариёт.
17Шундан сўнг Исо улар билан бирга пастга тушиб, текис жойда тўхтади. Бу ерда Унинг кўплаб шогирдлари, шунингдек, бутун Яҳудиядан#6:17 Яҳудия — бу ўринда Яҳудия деган ном бутун қадимги Фаластинга нисбатан ишлатилган., Қуддусдан, соҳилдаги Тир ва Сидон ҳудудларидан келган бир талай оломон бор эди. 18Улар Исони тинглагани ва хасталикларидан фориғ бўлгани келган эдилар. Ёвуз руҳлардан азоб чекаётган одамлар ҳам шифо топдилар. 19Ҳамма одамлар қўлларини Исога теккизишга уринарди, чунки Ундан бир куч чиқиб, ҳаммага шифо берарди.
Бахтлилар ва бахтсизлар
20Исо шогирдларига қараб, деди:
“Эй камбағаллар, сизлар бахтлисиз!
Худонинг Шоҳлиги сизларникидир.
21Эй ҳозир оч бўлганлар, бахтлисиз!
Сизлар тўқ бўласизлар.
Эй йиғлаётганлар, бахтлисиз!
Сизлар қувониб куласизлар.
22Инсон Ўғлига ён босганингиз учун
Одамлар сиздан нафратланганларида,
Жамиятдан қувиб, ҳақоратлаганларида,
Исмингизни қоралаганларида,
Сизлар барибир бахтлисизлар!
23Шундай кунлар келганда қувонинг, шодликдан сакранг. Сизларни самода буюк мукофот кутмоқда. Ахир, сизларга озор етказаётган одамларнинг ота–боболари ҳам пайғамбарларга шундай қилганлар.
24Эй бойлар, ҳолингизга вой!
Сизлар роҳатингизни кўриб бўлдингизлар.
25Эй қорни тўқлар, ҳолингизга вой!
Сизлар оч қоласизлар.
Эй кулаётганлар, ҳолингизга вой!
Сизлар аза тутиб, фарёд қиласизлар.
26Барча одамлар сизни мақтаганда ҳолингизга вой.
Ахир, уларнинг ота–боболари
Сохта пайғамбарларни ҳам худди шундай мақтаганлар.
Душманларингизни яхши кўринглар
27Эй Мени тинглаётганлар, сизларга айтяпман: душманларингизни яхши кўринглар, сиздан нафратланганларга яхшилик қилинглар. 28Сизларга лаънат айтганларни дуо қилинглар. Сизга озор берганлар учун ибодат қилинглар.
29Бир чаккангизга урсалар, иккинчисини ҳам тутинг. Агар кимдир тўнингизни тортиб олса, кўйлагингизни ҳам ечиб беринг. 30Сиздан сўраганларнинг ҳаммасига беринг. Агар кимдир нарсангизни тортиб олса, «Қайтариб бер», деб талаб қилманг. 31Одамлар сизларга нима қилишларини истасангиз, сизлар ҳам уларга ўшани қилинглар.
32Агар сизни севганларнигина яхши кўрсангиз, қандай савоб қилган бўласизлар?! Ҳатто гуноҳкорлар ҳам ўзларини севганларни яхши кўрадилар. 33Агар ўзингизга яхшилик қилганларгагина яхшилик қилсангиз, қандай савоб қилган бўласиз?! Ҳатто гуноҳкорлар ҳам худди шундай қиладилар. 34Агар сиз қайтариб олишга умид қилиб қарз берсангиз, қандай савоб қилган бўласиз?! Ҳатто гуноҳкорлар ҳам қанча қарзлари бўлса, ҳаммасини қайтариб олиш мақсадида гуноҳкорларга қарз берадилар.
35Лекин сиз душманларингизни севинг, уларга яхшилик қилинг, қайтариб беришини ўйламай, қарз беринг. Шунда буюк мукофот олиб, Худойи Таолонинг фарзандлари бўласизлар. Ахир, Унинг Ўзи ҳам ношукурларга ва фосиқларга меҳрибон–ку! 36Осмондаги Отангиз раҳмдил бўлгани каби, сизлар ҳам раҳмдил бўлинглар.
Бошқаларни ҳукм қилманглар
37Бошқаларни ҳукм қилманг, шунда Худо ҳам сизларни ҳукм қилмайди. Бошқаларни айбламанг, шунда Худо ҳам сизни айбламайди. Бошқаларни кечиринг, шунда Худо сизни кечиради. 38Бошқаларга беринг, Худо ҳам сизларга беради, мўл–кўл қилиб беради, босиб, силкитиб тўлдирилган, тошиб–тўкилган ўлчов билан қўйнингизни тўлдиради. Сизлар қандай ўлчов билан ўлчасангизлар, Худо ҳам сизларга худди шундай ўлчов билан ўлчаб беради.”
39Исо уларга қуйидаги масални ҳам айтиб берди: “Кўр одам кўрни етаклаб юра оладими?! Иккаласи ҳам чуқурга қулаб тушади–ку! 40Шогирд устозидан устун бўлмас. Аммо мукаммал билим эгаллаган шогирд устозидай бўлар.
41Нима учун сен биродарингнинг кўзидаги зирапчани кўрасан–у, ўз кўзингдаги ходани сезмайсан? 42Кўзингдаги ходани кўрмай туриб қандай қилиб биродарингга: «Дўстим, кел, кўзингдаги зирапчани олиб ташлай», деб айтасан? Ҳой, иккиюзламачи! Олдин кўзингдаги ходани чиқариб ол, шунда кўзинг тиниқ кўради ва биродарингнинг кўзидан зирапчани чиқара оласан.
Дарахт ва унинг меваси
43Яхши дарахт ёмон мева бермас, ёмон дарахт эса яхши мева бермас. 44Ҳар бир дарахтнинг қандайлиги ўз мевасидан билинади. Тиканзордан анжир терилмайди, бутазордан узум узилмайди. 45Яхши одам юрагининг эзгулик хазинасидан яхшилик чиқаради, ёмон одам юрагининг ёмонлик хазинасидан ёмонлик чиқаради. Одамнинг дили нимага тўлиб–тошса, ўша тилига чиқади.
Доно ва аҳмоқ бинокор
46Нега сизлар Мени: «Ё Раббий, ё Раббий!» деб чақирасиз–у, аммо айтганларимни қилмайсизлар? 47Менинг олдимга келган ва сўзларимни эшитиб, уларга риоя қилган одам кимга ўхшашини биласизларми? 48Уй қураётганда, чуқур хандақ қазиб, тош устига пойдевор ўрнатган кишига ўхшайди у. Сел тошиб, ўша уйни сув босади, лекин уйни қўзғата олмайди. Чунки уй маҳкам ўрнатилган#6:48 …уй маҳкам ўрнатилган — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида уй тош устига маҳкам ўрнатилган.. 49Аммо Менинг сўзларимни тинглаб, уларга риоя қилмайдиган одам уйни тупроқ устига, пойдеворсиз қурган кишига ўхшайди. Уйни сув босганда, уй ўша заҳоти қулаб тушади. Уй бутунлай вайрон бўлади.”
Selectat acum:
Луқо 6: ЎзбМК
Evidențiere
Partajează
Copiază
![None](/_next/image?url=https%3A%2F%2Fimageproxy.youversionapi.com%2F58%2Fhttps%3A%2F%2Fweb-assets.youversion.com%2Fapp-icons%2Fro.png&w=128&q=75)
Dorești să ai evidențierile salvate pe toate dispozitivele? Înscrie-te sau conectează-te
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020