YouVersion
Pictograma căutare

Ҳаворийлар 1

1
1–БОБ
Муқаддима
1-2Эй Теофилус, биринчи китобимда#1:1-2 Эй Теофилус, биринчи китобимда… — яъни Луқо баён этган муқаддас Хушхабарда. Мазкур китоб ҳамда Луқо баён этган муқаддас Хушхабар Теофилус учун ёзилган (Луқо 1:1 га қаранг). Теофилус юқори лавозим эгаси бўлиб, Хушхабар таълимотидан бохабар эди. У ҳақда бундан бошқа ҳеч қандай маълумот сақланиб қолмаган. мен сизга Исо бошидан то осмонга кўтарилгунга қадар қилган ҳамма ишлари ва ўргатган таълимоти тўғрисида ёзган эдим. У осмонга кўтарилишдан олдин, Муқаддас Руҳ кучи орқали Ўзи танлаган ҳаворийларга кўрсатмалар берган эди. 3Исо азоб чекиб ўлгандан кейин, бир қанча ишончли далиллар орқали ҳаворийларга тирилганини кўрсатди. Қирқ кун давомида уларга зоҳир бўлиб, Худонинг Шоҳлиги#1:3 Худонинг Шоҳлиги — Худонинг ҳозирги пайтда инсонлар ҳаётидаги ҳукмронлиги ва охиратда ҳар бир яратилган мавжудотнинг янгиланишига ишора. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ХУДОНИНГ ШОҲЛИГИ иборасига қаранг. тўғрисида гапирди. 4Исо Ўз ҳаворийлари билан дастурхон атрофида ўтирар экан, уларга шундай амр берди: “Қуддусдан кетиб қолманглар, осмондаги Отамнинг#1:4 осмондаги Отам — Худога ишора. Исо кўпинча Ота унвонини Худога нисбатан ишлатган. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ХУДОНИНГ НОМЛАРИ ибораси остида берилган ОТА сўзига қаранг. берган ваъдаси#1:4 осмондаги Отамнинг берган ваъдаси — 2:33 га ва Луқо 24:49 га қаранг. бажо бўлишини кутинглар. Бу ваъда ҳақида олдин ҳам сизларга айтган эдим. 5Яҳё одамларни сувга чўмдирар эди#1:5 Яҳё одамларни сувга чўмдирар эди… — Луқо 3:1-18 га қаранг., сизлар эса яқин кунларда Муқаддас Руҳга чўмдириласизлар.”
Исо осмонга кўтарилади
6Ҳаворийлар бирга йиғилганларида, Исодан шундай деб сўрадилар:
— Раббимиз, Исроил шоҳлигини тиклайдиган вақтингиз келмадими?
7Исо уларга шундай жавоб берди:
— Вақт ва даврларни Отам Ўз ҳокимияти орқали ўрнатган, буларни билиш сизнинг ишингиз эмас. 8Аммо Муқаддас Руҳ сизларни қамраб олганда, куч–қудратга тўласизлар. Қуддусда, Яҳудия ва Самарияда, ер юзининг ҳамма бурчакларида сизлар Менинг шоҳидларим бўласизлар.
9Исо шу гапларни айтгандан кейин, ҳаворийларнинг кўзи олдида осмонга кўтарилди. Булут Исони ҳаворийларнинг кўзларидан яширди. 10Исо кўтарилиб кетгандан кейин ҳам ҳаворийлар кўзларини узмай осмонга қараб турардилар. Шу пайт бирдан оқ кийим кийган икки одам уларнинг олдида пайдо бўлди.
11— Эй Жалилаликлар! — деди улар. — Нимага осмонга қараб турибсизлар? Исо осмонга кўтарилганини ўз кўзингиз билан кўрдингизлар. У осмонга қандай кўтарилган бўлса, худди шундай қайтиб келади.
Ўн иккинчи ҳаворий танланади
12Шундан кейин улар Зайтун деб аталган тоғдан#1:12 Зайтун деб аталган тоғ — Қуддус шаҳрининг шарқий девори бўйлаб ўтган Қидрон сойлигининг нариги томонидаги тепалик. Қуддусга қайтиб келдилар. Зайтун тоғи Қуддус ёнида бўлиб, шаҳардан тахминан бир чақирим масофада#1:12 тахминан бир чақирим масофа — юнонча матнда Шаббат куни масофаси, тахминан 1 километрга тўғри келади. Ўша даврда яҳудийларнинг Шаббат куни ҳақидаги қонунни шарҳлашлари бўйича, Шаббат кунида фақатгина яқин бир жойга юриш мумкин эди. жойлашган эди.
13Улар шаҳарга кирганларидан кейин, ўзлари турадиган хонадоннинг болохонасига чиқдилар. Бутрус, Юҳанно, Ёқуб, Эндрус, Филип, Тўма, Бартоломей, Матто, Халфей ўғли Ёқуб, ватанпарвар#1:13 ватанпарвар — бу ном Шимўннинг Рим империясига қаршилик кўрсатган авом халқ ҳаракатининг аъзоси эканига ишора қилаётган бўлиши мумкин. Ушбу ҳаракат аъзолари сиёсий, иқтисодий ва диний мақсадларни кўзлаган эдилар. Шимўн, Ёқуб ўғли Яҳудо шу ерда эдилар. 14Улар якдиллик билан тоат–ибодатга берилган эдилар. Улар қаторида баъзи бир аёллар, шунингдек, Исонинг онаси Марям ва Унинг укалари ҳам бор эди.
15Бир куни 120 нафар имонли биродар йиғилган эди. Бутрус улар олдида туриб, шундай деди: 16-17“Биродарларим! Муқаддас Руҳ олдиндан Довуд орқали Яҳудо#1:16-17 Яҳудо — Луқо 22:1-6, 47-48 га қаранг. ҳақида башорат қилганди. Муқаддас битиклардаги Унинг бу сўзлари амалга ошиши керак эди. Яҳудо бизларнинг биримиз ҳисобланиб, бу хизматда иштирок этишга танланганди. Аммо у Исони ҳибсга олиш учун келганларга бошчилик қилди. 18Кейин ёвуз иши билан қўлга киритган пулга дала сотиб олди. Аммо ўша ерда йиқилиб тушди, қорни ёрилиб, ичак–човоқлари чиқиб кетди. 19Бу воқеа бутун Қуддус аҳолисига маълум бўлди, шунинг учун одамлар ўша жойни Хақалдамах#1:19 Хақалдамах — орамийча сўз., яъни Қон даласи деб атадилар. 20Забур китобида шундай ёзилган:
«Унинг макони ташландиқ бўлиб қолсин,
У ерда яшайдиган бирон жон қолмасин.»#1:20 Забур 68:26 га қаранг.
Яна шундай дейилган:
«Унинг ўрнини бошқаси олсин.»#1:20 Забур 108:8 га қаранг.
21-22Шунга кўра, биз Яҳудонинг ўрнига бошқа бир одамни танлашимиз керак. Токи у, биз сингари, Раббимиз Исонинг тирилгани ҳақида гувоҳлик берсин. Бу одам Раббимизнинг Яҳё томонидан сувга чўмдирилган кунидан бошлаб, то осмонга кўтарилган вақтгача бизга ҳамроҳлик қилганлардан бири бўлиши шарт.”
23Шундай қилиб, улар икки кишини олдинга чиқардилар. Улардан бири Юсуф (унинг яна Барсабо ва Юстус деган исми ҳам бор эди), иккинчиси эса Маттиё эди. 24-25Улар ибодат қилиб, шундай дедилар: “Эй Раббимиз! Сен ҳамма одамларнинг юрагини биласан. Мана шу икковидан қайси бирини ҳаворийлик хизмати учун танлаганингни бизга кўрсатгин, чунки Яҳудо хизматини ташлаб, ўзига тегишли ерга кетган.”
26Ҳаворийлар улар учун қуръа#1:26 қуръа — қуръа ташлашда ёғоч бўлаклари ёки тошлар ишлатилган бўлиб, шу орқали Худонинг хоҳиш–иродаси аниқланган. Баъзан одамлар қуръа ташлаб, Худодан бирор ишни қандай ёки қачон қилиш кераклигини сўрашган. ташладилар. Қуръа Маттиёнинг чекига тушди. Маттиё ўн бир ҳаворийга қўшилди.

Evidențiere

Partajează

Copiază

None

Dorești să ai evidențierile salvate pe toate dispozitivele? Înscrie-te sau conectează-te