Ибтидо 10
10
10–БОБ
Нуҳдан тарқалган дунё халқлари
1Нуҳнинг ўғиллари Сом, Хом ва Ёфас тўфондан кейин ўғиллар кўрдилар. Уларнинг насл–насаби ва улардан келиб чиққан халқлар#10:1 Уларнинг насл–насаби ва улардан келиб чиққан халқлар… — бу рўйхатда берилган номларнинг баъзилари Сом, Хом ва Ёфас авлодидан келиб чиққан маълум инсонларга, баъзи номлар эса улардан келиб чиққан халқларга тегишлидир. Рўйхатда халқлар ўрнашган юртларнинг номлари ҳам келтирилган. тарихи қуйидагичадир:
Ёфасдан келиб чиққан халқлар
2Ёфас насли: Гўмер, Магўг, Модай, Ёвон, Тувал, Мешех, Тирос ва улардан келиб чиққан халқлар.
3Гўмер насли: Ашканоз, Рифат, Тўхармо ва улардан келиб чиққан халқлар.
4Ёвон насли: Элишох, Таршиш, Кит, Рўдон#10:4 Рўдон — ибронийча матнда бу исмнинг бошқа варианти Дўдон. Унинг Рўдон деган шакли 1 Солномалар 1:7 дан олинган. ва улардан келиб чиққан халқлар. 5Ёвон насли денгиз бўйларига тарқалиб жойлашди.
Улар#10:5 Улар — шу бобнинг 2-4–оятларида айтиб ўтилган Ёфаснинг насли назарда тутилган. Баъзи таржималар Ёфаснинг насли ана шулардан иборат эди деган иборани гапнинг бошига қўшади, чунки шунга ўхшаш гап шу бобнинг 20, 31–оятларида ишлатилган. Ибронийча матнда айнан шу маъно назарда тутилган бўлиши мумкин. ҳар хил қабилаларга ва юртларга бўлиндилар, ҳар бир қабиланинг ўз тили бор эди.
Хомдан келиб чиққан халқлар
6Хом насли: Куш#10:6 Куш — Мисрдан жанубда ўрнашган халқнинг бобокалони эди. Ибронийча матндаги бу сўз одатда Ҳабашистон деб таржима қилинади. Қадимги Ҳабашистон ҳудуди ҳозирги Судан ва Эфиопия мамлакатларининг баъзи қисмларини ўз ичига олган., Мизра#10:6 Мизра — Миср халқининг бобокалони эди. Ибронийча матндаги бу сўз одатда Миср деб таржима қилинади., Фут, Канъон ва улардан келиб чиққан халқлар.
7Куш насли: Саво, Хавила, Сабто, Рамо, Сабтахо ва улардан келиб чиққан халқлар.
Рамо насли: Шава, Дедон ва улардан келиб чиққан халқлар.
8Кушнинг наслида яна Нимрўд дегани ҳам бор эди. Нимрўд ер юзидаги биринчи буюк жангчи эди. 9Эгамизнинг назарида у шу қадар буюк овчи эдики, унинг исми ҳикмат бўлиб қолди. Одамлар моҳир овчи ҳақида гапирганда: “Эгамизнинг назаридаги Нимрўдга ўхшаган буюк овчи” деб айтадиган бўлишди. 10Нимрўд шоҳлигининг илк маркази Шинар еридаги#10:10 Шинар ери — Месопотамиядаги, яъни Дажла ва Фурот дарёлари орасида жойлашган ерлардаги бир ҳудуднинг қадимги номи. Кейинчалик бу ҳудудда Бобил шоҳлиги барпо бўлган. Бобил, Эрах, Аккад шаҳарларининг ҳаммасини#10:10 …шаҳарларининг ҳаммасини… — ёки …Калней шаҳарларини…. ўз ичига олган эди. 11Нимрўд ўша ердан Оссурияга бориб#10:11 Нимрўд ўша ердан Оссурияга бориб… — ёки Ошур ўша ердан чиқиб… (Ошур Оссурия халқининг бобокалони эди)., Найнаво#10:11 Найнаво — Ниневия номи билан ҳам маълум., Рехобўт–Ир, Колах, 12Расан шаҳарларини қурдирди. Расан шаҳри Колах ва буюк Найнаво шаҳарлари орасида жойлашган эди.
13Мизра насли: Луд, Оном, Лахов, Нафтух, 14Патрўс, Каслув, Хафтўр ва улардан келиб чиққан халқлар. Каслувдан Филист халқи келиб чиқди#10:14 Каслувдан Филист халқи келиб чиқди — ибронийча матндан. Эски Аҳднинг баъзи жойларида, Филист халқи Хафтўрдан келиб чиққан, деб ёзилган (Еремиё 47:4, Амос 9:7 га қаранг). Шу боис, баъзи таржималарда Каслув ўрнига Хафтўр сўзи ишлатилиб Хафтўрдан Филист халқи келиб чиқди деб айтилган. Оятдан кўриниб турибдики, Каслув ва Хафтўр қондош халқлар бўлган. Филистлар Каслув халқи истиқомат қилган ерлардан келиб чиқиб, кейинчалик Хафтўрда, яъни ҳозирги Крит оролида ўрнашган бўлишлари мумкин. Каслув халқи ҳақида деярли ҳеч қандай маълумот сақланиб қолмаган..
15Канъон насли: Канъоннинг тўнғич ўғли Сидон, Хет ва улардан келиб чиққан халқлар. 16Канъондан Ёбус, Амор, Гиргош, 17Хив, Оруқ, Син, 18Арвод, Замар ва Хомат халқлари ҳам келиб чиқди.
Натижада Канъон уруғлари чегарадан ташқарига тарқалиб кетди. 19Канъоннинг чегаралари шимолдаги Сидондан бошлаб Гарор томонга — жанубдаги Ғазогача, сўнгра шарқдаги Садўм, Ғамўра, Адма, Завўйим томонга — то Лешагача чўзилган эди.
20Хомнинг насли ана шулардан иборат эди. Улар ҳар хил қабилаларга ва юртларга бўлиндилар, ҳар бир қабиланинг ўз тили бор эди.
Сомдан келиб чиққан халқлар
21Ёфаснинг акаси Сом ҳам фарзандлар кўрди. У жамики Ибир#10:21 Ибир — эҳтимол, иброний сўзи шу сўздан ҳосил бўлган. Иброний сўзи миллат маъносида дастлаб Иброҳимга ва унинг наслига нисбатан қўлланилган (14:13, 39:14,17, 40:15, 41:12, 43:32 га қаранг). наслининг ота–бобоси бўлди.
22Сом насли: Элам, Ошур, Арпахшод, Луд, Орам ва улардан келиб чиққан халқлар.
23Орам насли: Уз, Хул, Гетер, Мешех#10:23 Мешех — ибронийча матнда бу исмнинг бошқа варианти Маш. Унинг Мешех деган шакли 1 Солномалар 1:17 дан олинган. ва улардан келиб чиққан халқлар.
24Арпахшоднинг Шилах деган ўғли#10:24 Арпахшоднинг Шилах деган ўғли… — аслида Шилах Арпахшоднинг набираси эди (Луқо 3:35-36 га қаранг). Ибронийчада ўғил сўзи насл маъносида ҳам ишлатилади. бор эди. Шилахнинг Ибир деган ўғли бор эди. 25Ибир икки ўғил кўрди: биринчисининг исмини Палах қўйди, чунки унинг даврида дунё бўлиниб кетди#10:25 …Палах…даврида дунё бўлиниб кетди — ибронийчада Палах исмининг маъноси — бўлиниб кетди. Бу гапда Худо инсониятни турли миллат ва тилларга бўлгани, уларни бутун ер юзи бўйлаб тарқатиб юборгани назарда тутилган бўлиши мумкин (Ибтидо 11:1-9 га қаранг). Палах сўзининг ўзаги бўлган ибронийча феъл Забур 54:10 да ишлатилган. Ўша оятда сано ижодкори Худодан душманларнинг гапини чалкаштиришни (яъни бўлиб ташлашни) сўраган.. Иккинчисининг исми Ёхтон эди.
26Ёхтоннинг насли: Элмўдод, Шалаф, Хазормават, Ёрах, 27Ҳадорам, Узол, Дикла, 28Обал, Абумайл, Шава, 29Офир, Хавила, Йўвов ва улардан келиб чиққан халқлар.
Ёхтоннинг насли мана шулар эди. 30Бу халқлар яшаган ҳудуд Мешадан тортиб, шарқдаги Сафор қирлари томонгача чўзилган эди.
31Сомнинг насли ана шулардан иборат эди. Бу халқлар ҳар хил қабилаларга ва юртларга бўлиндилар, ҳар бир қабиланинг ўз тили бор эди.
32Нуҳнинг ўғилларидан пайдо бўлган насллар, насабномаси бўйича, алоҳида–алоҳида халқлар сифатида рўйхат қилинган эди. Тўфондан кейин ер юзида мана шу халқлар ўрнашди.
လက်ရှိရွေးချယ်ထားမှု
Ибтидо 10: ЎзбМК
အရောင်မှတ်ချက်
မျှဝေရန်
ကူးယူ
မိမိစက်ကိရိယာအားလုံးတွင် မိမိအရောင်ချယ်သောအရာများကို သိမ်းဆည်းထားလိုပါသလား။ စာရင်းသွင်းပါ (သို့) အကောင့်ဝင်လိုက်ပါ
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020