1
Ибтидо 3:6
Муқаддас Китоб
Хотин қарасаки, ўша дарахт кўзга чиройли кўринади, мевалари жуда ейишли экан. Хотин: “Қанийди мевалар менга донолик ато қилса”, деб орзу қилди. У дарахтнинг мевасидан олиб еди, кейин ёнида турган эрига ҳам берди. Эри ҳам еди.
နှိုင်းယှဉ်
Ибтидо 3:6ရှာဖွေလေ့လာလိုက်ပါ။
2
Ибтидо 3:1
Парвардигор Эгамиз ҳамма ёввойи ҳайвонларни ҳам яратган эди. Ўша ҳайвонлар орасида анча айёри илон эди. Илон хотиндан: — Ҳақиқатан ҳам Худо, боғдаги биронта дарахтнинг мевасидан еманглар, деб айтдими? — деб сўради.
Ибтидо 3:1ရှာဖွေလေ့လာလိုက်ပါ။
3
Ибтидо 3:15
Душманлик пайдо қиламан сен билан хотин ўртасида, Сенинг зотинг билан унинг зоти орасида. Унинг зоти эзиб ташлайди сенинг бошингни, Сен чақиб оласан унинг товонини.”
Ибтидо 3:15ရှာဖွေလေ့လာလိုက်ပါ။
4
Ибтидо 3:16
Хотинга эса шундай деди: “Ҳомиладорлигингда ғоят азоб бераман, Машаққат ила бола туғасан. Аммо эрингни қўмсайверасан, Эринг эса ҳоким бўлади сенинг устингдан.”
Ибтидо 3:16ရှာဖွေလေ့လာလိုက်ပါ။
5
Ибтидо 3:19
Сен тупроқдан яралгансан, То тупроққа қайтгунингга қадар, Пешана теринг билан нон ейсан. Зеро, сен тупроқдирсан Ва тупроққа қайтасан.”
Ибтидо 3:19ရှာဖွေလေ့လာလိုက်ပါ။
6
Ибтидо 3:17
Парвардигор Эгамиз одамга шундай деди: “Хотинингнинг гапига кирганинг учун, Мен, ема, деб тақиқлаган мевани еганинг учун Сен туфайли ерни лаънати қилдим. Бутун умринг бўйи тимдалаб ерни, Ердан ўтказасан тирикчилигингни.
Ибтидо 3:17ရှာဖွေလေ့လာလိုက်ပါ။
7
Ибтидо 3:11
— Яланғоч эканингни сенга ким айтди? — деб сўради Худо. — Ёки Мен, еманглар, деб амр этган дарахтнинг мевасидан едингми?
Ибтидо 3:11ရှာဖွေလေ့လာလိုက်ပါ။
8
Ибтидо 3:24
У Одам Атони ҳайдаб юборгандан кейин, ҳаёт дарахтига борадиган йўлни қўриқлаш учун Адан боғининг шарқ томонига карубларни ва доимо айланиб турадиган алангали қилични ўрнатди.
Ибтидо 3:24ရှာဖွေလေ့လာလိုက်ပါ။
9
Ибтидо 3:20
Хотин жамики инсонларнинг онаси бўлгани учун, Одам Ато унга Момо Ҳаво деб исм берди.
Ибтидо 3:20ရှာဖွေလေ့လာလိုက်ပါ။
ပင်မစာမျက်နှာ
သမ္မာကျမ်းစာ
အစီအစဉ်များ
ဗီဒီယိုများ