Луқо 1
1
1–БОБ
Муқаддима
1-3Ҳурматли Теофилус!#1:1-3 Теофилус — мазкур Хушхабар ҳамда Ҳаворийлар фаолияти китоби Теофилус учун ёзилган (Ҳаворийлар 1:1 га қаранг). Бу одам юқори лавозим эгаси бўлиб, Хушхабар таълимотидан бохабар эди. У ҳақда бундан бошқа ҳеч қандай маълумот сақланиб қолмаган. Ўзингизга маълумки, кўп одамлар орамизда Худонинг қилган ишлари тафсилотини ёзишга киришганлар. Бу воқеаларни ёзишда улар бўлиб ўтган ҳодисаларни бошидан кўрган ва уларни бизга етказган одамларнинг сўзларини асос қилиб олганлар. Шунинг учун мен ҳам ҳаммасини бошидан синчиклаб текширганимдан кейингина, бу воқеаларнинг тафсилотини тартиб билан сизга ёзиб беришга қарор қилдим, 4токи сизга ўргатилган таълимотнинг ҳақиқийлигига ўзингиз ишонч ҳосил қилинг.
Яҳё чўмдирувчининг туғилиши ҳақида каромат
5Яҳудия шоҳи Ҳирод#1:5 Яҳудия шоҳи Ҳирод — Буюк Ҳирод унвони билан ҳам танилган бўлиб, у милоддан олдинги 37-4 йилларда ҳукмронлик қилган. Бу ўринда Яҳудия деган ном бутун қадимги Фаластинга нисбатан ишлатилган. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ФАЛАСТИН сўзига қаранг. даврида Закариё деган бир руҳоний#1:5 руҳоний — Қуддусдаги Маъбадда хизмат қиладиган эътиборли дин раҳнамоси. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги РУҲОНИЙ сўзига қаранг. бор эди. У руҳоний Абиё уруғидан#1:5 руҳоний Абиё уруғи — руҳонийлар Мусонинг акаси Ҳорун наслидан келиб чиққан бўлиб, уларнинг жамики уруғлари 24 та бўлинмани ташкил қилар эди. Абиё саккизинчи бўлинмадаги руҳонийларнинг бобокалони эди (1 Солномалар 24:10 га қаранг). келиб чиққанди, хотини Элисабет ҳам руҳонийлар#1:5 руҳонийлар — юнонча матнда Ҳорун, Исроил халқига олий руҳоний бўлиб хизмат қилган биринчи инсон ва жамики руҳонийларнинг бобокалони. наслидан эди. 6Иккови ҳам Худо олдида солиҳ бўлиб, Эгамизнинг амру фармонларига беками–кўст риоя қилишарди. 7Элисабет бепушт бўлгани учун уларнинг фарзанди йўқ эди. Бунинг устига, иккови ҳам кексайиб қолган эдилар.
8Закариёнинг руҳонийлар бўлинмаси Маъбадда навбатчилик қилаётган кунларнинг бирида, Закариё Худонинг ҳузурида руҳонийлик вазифасини бажараётган эди. 9Руҳонийларнинг одати бўйича, Эгамизнинг Маъбадига кириб, хушбўй тутатқилар тутатиш#1:9 …хушбўй тутатқилар тутатиш… — бу вазифа кунига икки маҳал — бир марта эрталаб ва бир марта кечқурун бажарилар эди. қуръаси#1:9 қуръа — қуръа ташлашда ёғоч бўлаклари ёки тошлар ишлатилган бўлиб, шу орқали Худонинг хоҳиш–иродаси аниқланган. Баъзан одамлар қуръа ташлаб, Худодан бирор ишни қандай ёки қачон қилиш кераклигини сўрашган. унга тушганди. 10Тутатқи тутатиш вақтида катта бир оломон ташқарида ибодат қилаётган эди. 11Шу пайт Эгамизнинг бир фариштаси Закариёга зоҳир бўлди. Фаришта тутатқи қурбонгоҳининг ўнг томонида турарди. 12Закариё уни кўриб, қўрққанидан ўзини йўқотиб қўйди.
13Фаришта унга деди:
— Закариё, қўрқма, сенинг илтижоларинг ижобат бўлди. Хотининг Элисабет сенга бир ўғил туғиб беради. Унинг исмини Яҳё қўясан. 14У сенга шодлик ва қувонч келтиради, унинг туғилганидан кўпчилик хурсанд бўлади. 15У Эгамизнинг назарида улуғ бўлади, шаробу ўткир ичимликларни оғзига олмайди. Онасининг қорнидаёқ#1:15 Онасининг қорнидаёқ… — ёки Туғилиши биланоқ…. Муқаддас Руҳга тўлади. 16Исроил халқидан бўлган кўпларни у Эгаси Худога қайтаради. 17У Илёс пайғамбарнинг руҳи ва қудратига тўлиб#1:17 Илёс пайғамбарнинг руҳи ва қудратига тўлиб… — Илёс пайғамбар Эски Аҳд даврида яшаган. У халқ орасида қилган мўъжизалари билан донг таратган эди (мисол учун, 3 Шоҳлар 18:1-46 га қаранг). Яна Малаки 4:5-6 га қаранг., Раббимиз Масиҳдан#1:17 Раббимиз Масиҳ — юнонча матнда Раббий, Масиҳга ишора (2:11 га ва ўша оятнинг иккинчи изоҳига қаранг). олдин келади. Раббимизга тайёр бир халқни тақдим қилиш учун оталарнинг юракларини фарзандларига мойил қилади, итоатсизларнинг фикрини солиҳлар донолиги томон буради.
18Закариё фариштага деди:
— Мен бунга қандай амин бўламан? Ахир, мен кексайиб қолганман, хотиним ҳам қариб қолган бўлса?
19Фаришта унга шундай жавоб берди:
— Мен Худонинг ҳузурида турадиган Жаброилман. Сен билан гаплашгани, сенга бу Хушхабарни эълон қилгани юборилганман. 20Сенга айтганларим ўз вақтида бажо бўлади. Аммо менинг сўзларимга ишонмаганинг учун тилдан қоласан. Айтганларим бажо бўлмагунча, гапиролмайсан.
21Шу орада Закариёни кутиб турган халқ унинг Маъбадда имиллаб қолганига ҳайрон бўлди. 22Ниҳоят, Закариё ташқарига чиқди, аммо сўзламоққа тили айланмади. Халқ унинг Маъбадда ваҳий кўрганлигини тушунди. Закариё соқов бўлиб қолгани учун халқ билан имо–ишоралар орқали сўзлашишга мажбур бўлди.
23Маъбаддаги хизмат муддати тугагач, Закариё уйига қайтиб борди. 24Орадан кўп ўтмай, хотини Элисабет ҳомиладор бўлди. У дастлабки беш ой давомида уйидан чиқмай юрди. У шундай дерди: 25“Буни мен учун Эгам қилди. У менга марҳамат кўрсатиб, халқ орасида мени шармандаликдан қутқарди.”
Исо Масиҳнинг туғилиши ҳақида каромат
26Элисабетнинг ҳомиласи олти ойлик бўлганда, Худо фаришта Жаброилни Жалиланинг Носира деган шаҳрига, 27Довуд авлодидан Юсуф исмли йигитга унаштирилган бир қизга юборди. Қизнинг оти Марям эди. 28Фаришта унинг олдига бориб:
— Салом, эй Худо ёрлақаган қиз! Эгамиз сен биландир#1:28 Юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида қуйидаги сўзлар фариштанинг гапига қўшимча қилинган: Аёллар ичра мубораксан., — деди.
29Марям фариштанинг сўзларидан саросимага тушди#1:29 Марям…саросимага тушди — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида Марям фариштани кўриб, унинг сўзларидан саросимага тушди.. “Бундай саломлашув нимани билдирар экан?” деб ўйланиб қолди.
30Фаришта унга деди:
— Марям, қўрқма, сен Худодан иноят топдинг. 31Сен ҳомиладор бўлиб, ўғил туғасан. Унинг исмини Исо#1:31 Исо — юнонча матнда Иисус, бу исм ибронийча Ёшуа исмидан олинган бўлиб, Эгамиз қутқаради маъносини ифодалайди. қўясан. 32У буюк бўлади. Уни Худойи Таолонинг Ўғли#1:32 Худойи Таолонинг Ўғли — Исо Масиҳнинг унвони. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ХУДОНИНГ ЎҒЛИ иборасига қаранг. деб аташади. Эгамиз Худо Унга бобоси Довуднинг тахтини беради. 33У то абад Исроил халқи#1:33 Исроил халқи — юнонча матнда Ёқуб хонадони, Эски Аҳдда Исроил халқи шу ном билан ҳам аталган. устидан ҳукмронлик қилади, ҳукмронлигининг охири бўлмайди.
34— Мен ҳали эр кўрмаган бўлсам, бу қандай бўлади? — деб сўради фариштадан Марям. 35Фаришта жавоб берди:
— Муқаддас Руҳ сени қамраб олади, Худойи Таолонинг қудрати сени қоплайди. Шу боис туғадиган ўғлинг муқаддас бўлади, У Худонинг Ўғли деб аталади#1:35 …туғадиган ўғлинг муқаддас бўлади, У Худонинг Ўғли деб аталади — ёки …туғадиган муқаддас Ўғлинг Худонинг Ўғли деб аталади.. 36Мана, қариндошинг Элисабет ҳам қарилигида ҳомиладор бўлди, у ўғил туғади. Ҳомиласи олти ойлик. Одамлар эса уни бепушт деб айтардилар. 37Худо учун имконсиз нарса йўқ!
38— Мен Эгамнинг бандасиман. Ҳаммаси сиз айтганингиздай бўлсин, — деб жавоб берди Марям. Шундан кейин фаришта кетди.
Марям Элисабетни йўқлаб боради
39Кўп ўтмай Марям шошилганича Яҳудия қирларидаги шаҳарга йўл олди. 40У Закариёнинг уйига кириб, Элисабет билан саломлашди. 41Элисабет Марямнинг саломини эшитгани заҳоти қорнидаги боласи ўйноқлаб кетди. Элисабет Муқаддас Руҳга тўлиб, 42баланд овозда шундай хитоб қилди:
— Сен аёллар ичра мубораксан, қорнингдаги Бола ҳам муборакдир! 43Мен ким бўлибманки, Раббим Масиҳнинг онаси менинг ҳузуримга келибди! 44Сенинг саломинг қулоғимга етиши биланоқ, қорнимдаги бола қувончдан ўйноқлаб кетди. 45Нақадар бахтлисан! Чунки Эгамиз айтганларини амалга оширишига сен ишондинг.
46Марям шундай деди:
“Бутун вужудим билан Эгамни улуғлайман,
47Нажоткорим Худодан кўнглим шод–хуррам.
48Ахир, У мендай арзимас бандасига назар солди.
Жамики насллар энди мени бахтли деб атайди.
49Зотан, қудратли Худо мен учун буюк ишлар қилди,
Муқаддасдир Унинг номи.
50Ундан қўрққанларга
У насллар оша марҳамат қилади.
51У Ўзининг қудратини кўрсатди,
Юраги такаббурларни тўзғитиб ташлади.
52Ҳукмдорларни тахтларидан туширди,
Фақирларни эса юксалтирди.
53Очларни неъматлар ила тўйдирди,
Бойларни эса қуруқ жўнатди.
54-55Ота–боболаримизга берган ваъдаси бўйича,
Иброҳимга, унинг наслига
Шафқат қилишни то абад ёдида тутди.
Қули Исроилга ёрдам берди.”
56Шундай қилиб, Марям Элисабетникида уч ойча қолди, кейин уйига қайтиб кетди.
Яҳё чўмдирувчининг туғилиши
57Элисабетнинг ой–куни етиб, ўғил туғди. 58Қўни–қўшни ва қариндошлари Эгамизнинг унга кўрсатган буюк марҳаматини эшитиб, у билан бирга қувонишди. 59Улар саккизинчи куни болани суннат қилгани олиб боришди#1:59 …саккизинчи куни болани суннат қилгани… — суннат Худонинг Иброҳим ва унинг авлоди билан қилган аҳд белгиси эди (Ибтидо 17:9-14 га қаранг). Суннат яҳудийларнинг Худога содиқлигини ва Унинг танлаган халқига тегишли эканини кўрсатади.. Унга Закариё деб отасининг исмини қўймоқчи бўлишди. 60Бунга боланинг онаси эътироз билдириб:
— Йўқ, исмини Яҳё қўямиз, — деди. 61Лекин бошқалар:
— Қариндош–уруғинг орасида бу исм билан аталган ҳеч ким йўқ–ку, — дейишди унга.
62Шу пайт отасига имо–ишора қилиб, ундан болага қандай исм қўймоқчи эканлигини сўрашди. 63Закариё имо–ишора орқали бир тахтача сўради ва: “Унинг исми Яҳё бўлади”, деб ёзди. Ҳамма ҳайрон қолди. 64Шу пайт Закариё яна тилга кириб, гапира бошлади ва Худога ҳамду сано айтди.
65Ҳамма қўшнилари ҳайратда қолди, бутун Яҳудия қирларида бу воқеа овоза бўлиб кетди. 66Бу ҳақда эшитганларнинг ҳаммаси: “Ажабо, бу бола ким бўларкин?” дея мулоҳаза қилишарди. Чунки Эгамизнинг қудрати унда намоён эди.
Закариёнинг башорати
67Чақалоқнинг отаси Закариё Муқаддас Руҳга тўлиб, башорат қила бошлади:
68“Исроил халқининг Худоси — Эгамизга ҳамду санолар бўлсин!
У бизга ёрдамга келди, Ўз халқини асоратдан халос қилди.
69-70Азалдан бизга ваъда бергандай,
Муқаддас пайғамбарлари орқали айтгандай,
Қули Довуд хонадонидан
Бизга қудратли Нажоткорни#1:69-70 қудратли Нажоткор — юнонча матндан сўзма–сўз таржимаси нажотнинг шохи ёки қутқарадиган шох. Ҳўкизнинг шохи куч–қудрат рамзи эди, чунки ҳўкиз қадимий Яқин Шарқдаги энг кучли ҳайвонлардан бири эди. юборди.
71Токи У бизни душманларимиздан қутқарсин,
Биздан нафратланадиганларнинг ҳаммасидан халос этсин.
72Шундай қилиб, Худо ота–боболаримизга илтифот айлади,
Муқаддас аҳдини ёдида тутди.
73Бобокалонимиз Иброҳимга берган ўша қасамёдига кўра,
74Худо бизни ёвларимиз қўлидан қутқарди,
Энди биз Унга қўрқмасдан хизмат қила оламиз.
75Бутун умримиз давомида
Унинг олдида муқаддас ва солиҳ бўла оламиз.
76Сен ҳам, болажоним,
Худойи Таолонинг пайғамбари деб аталасан.
Зеро, сен Раббимиз Масиҳдан олдин юрасан,
У юрадиган йўлни ҳозирлайсан.
77Халқига нажот топишларини эълон қиласан,
Худо уларнинг гуноҳларини кечиришини айтасан.
78Зеро, Худойимиз меҳр–шафқатга бой,
У самодан бизга уфқ Нурини#1:78 уфқ Нури — Масиҳнинг келишига ишора. Яна 2:30-32 га қаранг. сочади.
79Зулматда, ўлим соясида ўтирганларни ёритади,
Тинчликка олиб борадиган йўлни бизга кўрсатади.”
80Бола улғайиб, руҳан кучайди. Исроил халқига хизмат қиладиган вақти келмагунча, чўлда#1:80 чўл — Иордан дарёсининг Ўлик денгизга қуйиладиган жойига яқин бўлган, дарёдан ғарбда жойлашган ерлар. яшади.
Селектирано:
Луқо 1: ЎзбМК
Нагласи
Сподели
Копирај

Дали сакаш да ги зачуваш Нагласувањата на сите твои уреди? Пријави се или најави се
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020