Лого на YouVersion
Икона за пребарување

Ибтидо 7

7
7–БОБ
Тўфон
1Ниҳоят, вақти келиб, Эгамиз Нуҳга айтди: “Сен бутун оила аъзоларинг билан кема ичига кир. Ер юзидаги халқлар орасида Менинг олдимда солиҳ бўлиб юрганлардан фақат сени топдим, холос. 2Ўзинг билан ҳалол ҳайвонларнинг урғочи ва эркагидан етти жуфтдан, ҳаром ҳайвонларнинг#7:2 …ҳалол ҳайвонлар…ҳаром ҳайвонлар… — бу оятда Худога қурбонлик қилса бўладиган ҳайвонларга нисбатан ҳалол ҳайвонлар ибораси, қурбонлик қилишга ярамайдиган ҳайвонларга нисбатан эса ҳаром ҳайвонлар ибораси ишлатилган (8:20 га қаранг). Ҳалол ва ҳаром ҳайвонлар ҳақида тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун Левилар 11:1-47 га қаранг. урғочи ва эркагидан эса бир жуфтдан ол. 3Қушларнинг ҳар бир туридан — эркаги ва урғочисидан ҳам етти жуфтдан танлаб ол, токи бутун ер юзида бу жонзотларнинг турлари сақланиб қолсин. 4Етти кундан кейин, Мен ер юзига қирқ кечаю қирқ кундуз давомида ёмғир ёғдираман. Ўзим яратган ҳар бир тирик нарсани ер юзидан йўқ қиламан.” 5Нуҳ ҳаммасини Эгамиз амр этгандай қилди.
6Ер юзини тўфон босганда, Нуҳ 600 ёшда эди. 7Нуҳ билан бирга хотини, ўғиллари, келинлари тўфондан омон қолиш учун кеманинг ичига кирдилар. 8Ҳалол ва ҳаром ҳайвонлардан, қушлардан, ерда судралиб юрувчи жониворлардан, ҳашаротлардан ҳар бири 9— эркак ва урғочиси жуфт–жуфт бўлиб Нуҳ билан бирга кемага кирди. Шундай қилиб, Нуҳ Худонинг ҳамма амрларини бажарди. 10Етти кундан кейин ер юзини тўфон боса бошлади.
11Нуҳ 600 ёшга кирганда, иккинчи ойнинг ўн еттинчи куни ер остидаги булоқлар отилиб чиқди#7:11 …ер остидаги булоқлар отилиб чиқди… — қадимда Исроил халқининг тасаввурига кўра, ер теп–текис бўлиб, ер остида буюк денгиз бор эди. Бу матнда ўша улкан денгизнинг сувлари отилиб чиқиб, ер юзини қоплагани назарда тутилган., осмоннинг қопқалари очилди#7:11 …осмоннинг қопқалари очилди — тинмай жала қуя бошлади. Қадимда Исроил халқининг тасаввурига кўра, осмон гумбаз шаклида бўлиб, осмон қопқалари гумбаз устидаги сувлардан ерни ҳимоя қилиб турар эди (1:6-8 оятларга ва 1:7 изоҳига қаранг).. 12-13Айни ўша куни Нуҳ билан бирга унинг ўғиллари Сом, Хом ва Ёфас, хотини ва учала келини кема ичига кирдилар. Қирқ кечаю қирқ кундуз тинмай ёмғир ёғди. 14Улар билан бирга ёввойи ҳайвонлардан, чорвадан, ерда судралиб юрувчи ҳамма жонивор ва ҳашаротлардан, қушлардан — ҳаммасининг ҳар бир туридан кемага кирди. 15Бу тирик жонзотлар иккита–иккитадан бўлиб Нуҳ билан бирга кемага кирди. 16Худо Нуҳга амр қилгандай, ҳамма жониворларнинг эркак ва урғочиси кемага кириб бўлгач, Эгамиз Нуҳнинг орқасидан эшикни ёпди.
17Ер юзида қирқ кун давомида тўфон бўлиб, сув ерни кўмди, кемани ердан юқори кўтарди. 18Сув ер устида тобора кўпайиб борар, кема сув юзида сузарди. 19Сув ер юзида шунчалик тўлиб–тошдики, баланд тоғлар ҳам кўмилиб кетди. 20Сув тоғлардан ўн беш тирсак#7:20 ўн беш тирсак — тахминан 7 метрга тўғри келади. баландликка кўтарилди. 21Ер юзида юрган жамики жонзот — қушлар, чорва, ёввойи ҳайвонлар, судралиб юрувчи жониворлар, инсон зоти нобуд бўлди. 22Қуруқ ер устида яшаб турган ҳамма тирик жонзот нобуд бўлди. 23Ер юзидаги ҳар қандай жонзотни — инсонларни, ҳайвонларни, судралиб юрувчи жониворларни, ҳашаротларни, қушларни Худо йўқ қилиб юборди, ҳаммаси ер юзидан қирилиб кетди. Фақат Нуҳ ва у билан бирга кемада бўлганларгина тирик қолдилар, холос. 24Сув 150 кун давомида ер юзини қоплаб турди.

Селектирано:

Ибтидо 7: ЎзбМК

Нагласи

Сподели

Копирај

None

Дали сакаш да ги зачуваш Нагласувањата на сите твои уреди? Пријави се или најави се