Ибтидо 47
47
47–БОБ
1-2Юсуф акаларидан бештасини фиръавн ҳузурига олиб бориб, унга шундай деди: “Менинг отам билан ака–укаларим мол–қўйларини, бутун мулкини олиб, Канъон юртидан келишди. Улар ҳозир Гўшен ерларида#47:1-2 Гўшен ерлари — 45:10 га ва ўша оятнинг изоҳига қаранг..” Сўнг Юсуф акаларини фиръавнга таништирди. 3Фиръавн улардан:
— Касб–корингиз нима? — деб сўради.
— Биз, қулларингизнинг касби чўпон, ота–боболаримиз ҳам чўпон ўтишган, — деб жавоб беришди улар фиръавнга. 4— Биз, Мисрда истиқомат қилиб турсак, деб келдик. Чунки қўй–эчкиларимиз учун Канъонда яйлов йўқ, у ерда оғир қаҳатчилик. Сиз, жаноби олийларидан илтимосимиз шуки, биз, қулларингизга, Гўшен ерларида истиқомат қилиб туришимиз учун ижозат берсангиз.
5Шунда фиръавн Юсуфга деди:
— Отанг, ака–укаларинг сенинг олдингга келишган экан, 6ана, Миср юрти уларники. Уларни юртнинг энг яхши ерига — Гўшен ерларига жойлаштир. Агар уларнинг орасида уддабуронлари бўлса, менинг чорвамни ҳам уларга топшириб қўй.
7Сўнг Юсуф отаси Ёқубни бошлаб келиб, фиръавн ҳузурига олиб кирди. Ёқуб фиръавнни дуо қилди#47:7 …фиръавнни дуо қилди — ёки …фиръавнга ҳурмат бажо айлади..
8— Ёшингиз нечада? — деб сўради фиръавн Ёқубдан.
9— Бир юз ўттиз йилдан бери бу дунёда меҳмонман, — деди Ёқуб фиръавнга. — Ота–боболарим ҳам бу дунёдан меҳмон бўлиб ўтдилар. Лекин менинг ҳаётим тез ва қийинчилик билан кечди, мен ҳали ота–боболарим ёшига етмадим.
10Шундан кейин Ёқуб фиръавнни яна дуо қилиб, унинг ҳузуридан чиқди. 11Фиръавн амр бергандай, Юсуф отасини, акаларини Мисрдаги энг яхши ерларга — Рамзес шаҳри яқинидаги ерларга#47:11 Рамзес шаҳри яқинидаги ерлар — Гўшен ерларининг бошқача тасвирланиши. 45:10 га ва ўша оятнинг изоҳига қаранг. жойлаштирди. 12Юсуф отасини, ака–укаларини, отасининг жамики хонадони аҳлини, уларнинг сонига қараб, озиқ–овқат билан таъминлади.
Қаҳатчилик
13Қаҳатчилик тобора кучайиб бораверди. Қаҳатчилик Миср ва Канъон юртини хароб қилди. 14Юсуф донни кумушга#47:14 кумуш — қадимги пайтларда маълум вазндаги кумуш бўлаклари одатда пул бирлиги сифатида ишлатилган. алмаштириб, Мисрдаги ва Канъондаги бор кумушларни йиғиб олди. У кумушларни фиръавннинг хазинасига олиб келиб тўплайверди. 15Миср ва Канъон халқлари кумушларини сарф қилиб бўлди. Ҳамма Мисрликлар Юсуфнинг ҳузурига келишарди. “Кумушларимиз тугади, лекин бизга дон берсинлар! Жанобларининг кўз ўнгиларида ўлиб кетмайлик!” деб ялинишарди. 16Юсуф эса уларга: “Агар кумушларингиз тугаган бўлса, мол–ҳолингизни олиб келинглар, эвазига дон бераман”, деб жавоб қиларди. 17Шундай қилиб, улар чорвасини Юсуфга олиб келишарди. Юсуф уларнинг отларини, қўй–эчкиларини, подаларини, эшакларини олиб, эвазига дон берарди. Ўша йили Юсуф уларнинг чорвасини олиб, эвазига егулик берди. 18Келгуси йили улар яна Юсуфнинг ҳузурига келиб, ҳасрат қилишди: “Биз жаноби олийларидан яшириб нима ҳам қилардик: кумушларимиз тугаган, мол–қўйларимиз ўзлариники бўлди. Жаноби олийларига танамизу еримиздан ташқари берадиган нарсамиз қолмади. 19Жанобларининг кўзи олдида ўзимиз ҳам, еримиз ҳам нобуд бўлиб кетмасин. Ўзимизни ҳам, ерларимизни ҳам сотиб олиб, эвазига дон берсинлар. Биз ерларимизни фиръавнга бериб, ўзимиз унга қул бўлишга тайёрмиз. Ҳозироқ бизга дон–дун берсалар, токи ўлмай тирик қолайлик, ерларимиз ташландиқ бўлиб қолмасин.”
20Шундай қилиб, Юсуф Мисрдаги жамики ерларни фиръавн учун сотиб олди. Қаҳатчилик ниҳоятда кучайганидан, ҳамма Мисрликлар далаларини Юсуфга сотдилар. Уларнинг ҳамма ерлари фиръавнники бўлиб қолди. 21Шу тариқа Мисрнинг бу четидан у четигача бўлган бутун халқ фиръавнга қул бўлиб қолди#47:21 …бутун халқ фиръавнга қул бўлиб қолди — қадимий юнонча ва лотинча таржималардан. Ибронийча матнда …ҳамма халқ шаҳарларга кўчирилди.. 22Юсуф фақат руҳонийларнинг ерларинигина сотиб олмади. Чунки уларга фиръавн томонидан озиқ–овқат тайинланган бўлиб, ерларини сотишларига зарурат йўқ эди. 23Шундан сўнг Юсуф халққа айтди:
— Ўзларингиз ҳам, ерларингиз ҳам энди фиръавнники. Мана сизларга уруғ, далага экинглар. 24Ҳосилни йиғиб олганларингизда, бешдан бирини фиръавнга берасизлар, бешдан тўрт қисми ўзларингизники бўлади, келгуси йил ҳосили учун уруғлик қиласизлар, бола–чақаларингиз билан еб, тирикчилик қиласизлар.
25— Сиз бизга илтифот кўрсатдингиз, сиз бизнинг ҳаётимизни сақлаб қолдингиз, жаноби олийлари! — деб айтди халқ. — Шунинг учун биз фиръавнга қул бўламиз.
26Фиръавн ҳосилнинг бешдан бирини оладиган бўлди. Юсуф буни бутун Миср юрти бўйлаб қонун қилиб қўйди. Бу қонун бугунгача#47:26 бугунгача — шу китоб ёзилган вақтга ишора. бор. Фақат руҳонийларнинг ерларигина фиръавннинг мулки бўлмади, холос.
Ёқубнинг охирги васияти
27Шундай қилиб, Ёқуб#47:27 Ёқуб — ибронийча матнда Исроил, Ёқубнинг яна бир исми (шу бобнинг 29, 31–оятларида ҳам бор). 32:27-28 га қаранг. насли Мисрнинг Гўшен ерларига ўрнашиб қолди. Ёқуб насли у ерда мулк орттирди, аҳолиси кўпайиб борди. 28Ёқуб Миср юртида 17 йил яшади. У 147 йил умр кўрди.
29Ёқубнинг умри охирлаб қолди. У ўғли Юсуфни чақириб шундай деди:
— Агар мендан рози бўлсанг, қўлингни соним остига қўйиб#47:29 …қўлингни соним остига қўйиб… — 24:2 изоҳига қаранг., “Сизнинг васиятингизни бажараман”, деб қасам ич#47:29 …“Сизнинг васиятингизни бажараман”, деб қасам ич — ибронийча матндан сўзма–сўз таржимаси …менга меҳрибонлик ва содиқлик билан муомала қилгин, бу ўринда шу ибора Юсуф отаси Ёқубнинг васиятини бажаришига ишора қилади.. Охирги васиятим шуки, мени Мисрда дафн қилмагин. 30Бу оламдан ўтганимдан кейин, жасадимни Мисрдан олиб кетиб, ота–боболаримнинг хилхонасига#47:30 ота–боболаримнинг хилхонаси — Ёқубнинг бобоси Иброҳим ва отаси Исҳоқ дафн қилинган Махпаладаги ғор назарда тутилган (25:9-10, 49:30-31 га қаранг). дафн қил.
Юсуф: “Айтганингиздай қиламан”, деб ваъда берди. 31Ёқуб: “Менинг олдимда қасам ич”, деб талаб қилди. Юсуф қасам ичди. Ёқуб ўз тўшаги устида сажда қилди.
Currently Selected:
Ибтидо 47: ЎзбМК
Tya elembo
Kabola
Copy

Olingi kobomba makomi na yo wapi otye elembo na baapareyi na yo nyonso? Kota to mpe Komisa nkombo
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020