1
Ибтидо 22:14
Муқаддас Китоб
Шунинг учун бу жойга Иброҳим “Эгамиз беради” деб ном қўйди. Бу ном бугунги кунда: “Эгамизнинг тоғида берилади” деган ҳикматга айланиб кетган.
Kokisana
Luka Ибтидо 22:14
2
Ибтидо 22:2
— Ёлғиз суюкли ўғлинг Исҳоқни олиб, Мориёх ерига бор, — деди Худо. — Мен сенга бир тоғни кўрсатаман, ўша тоғда ўғлингни қурбонлик қилиб куйдирасан.
Luka Ибтидо 22:2
3
Ибтидо 22:12
— Пичоқни ташла! — деб буюрди фаришта. — Бундай қилма, болага зарар етказма. Энди билдим, сен ҳақиқатан Худодан қўрқар экансан. Сен ҳатто ягона ўғлингни ҳам Мендан аямадинг.
Luka Ибтидо 22:12
4
Ибтидо 22:8
— Қурбонлик қилиб куйдириладиган қўзини Худонинг Ўзи беради, ўғлим, — деб жавоб қилди Иброҳим. Шундай қилиб, икковлари бирга йўлда давом этишди.
Luka Ибтидо 22:8
5
Ибтидо 22:17-18
сенга албатта қут–барака бераман. Наслингни осмондаги юлдузлардай, денгиз қирғоғидаги қумдай сон–саноқсиз қилиб кўпайтираман. Наслинг ғанимларининг дарвозаларини эгаллайдилар. Менга итоат қилганинг учун ер юзидаги ҳамма халқлар сенинг наслинг орқали барака топади.”
Luka Ибтидо 22:17-18
6
Ибтидо 22:1
Шу воқеалардан кейин Худо Иброҳимни синади. — Иброҳим! — деб чақирди Худо. — Лаббай! — деб жавоб берди Иброҳим.
Luka Ибтидо 22:1
7
Ибтидо 22:11
Шу пайт Эгамизнинг фариштаси самодан унга ҳайқирди: — Иброҳим! Иброҳим! — Лаббай! — деб жавоб берди Иброҳим.
Luka Ибтидо 22:11
8
Ибтидо 22:15-16
Шундан кейин Эгамизнинг фариштаси самодан Иброҳимни яна чақирди: — Эганг айтмоқда: “Менга итоат қилганинг учун, ҳатто ягона ўғлингни ҳам Мендан аямаганинг учун Ўзимнинг номим билан қасамёд қиламан
Luka Ибтидо 22:15-16
9
Ибтидо 22:9
Улар Худо кўрсатган ерга етиб келганларидан кейин, Иброҳим қурбонгоҳ қуриб, қурбонгоҳга ўтин қалади. Сўнгра у ўғли Исҳоқни боғлаб, қурбонгоҳдаги ўтинлар устига ётқизди.
Luka Ибтидо 22:9
Ndako
Biblia
Bibongiseli
Bavideo