1
Юҳанно 10:10
Муқаддас Китоб
Ўғри фақат ўғирлаш, бўғизлаш, барбод қилиш учун келади. Мен эса уларга ҳаёт, фаровон ҳаёт бериш учун келганман.
ತಾಳೆಮಾಡಿ
Юҳанно 10:10 ಅನ್ವೇಷಿಸಿ
2
Юҳанно 10:11
Мен яхши чўпонман. Яхши чўпон қўйлари учун жонини фидо қилади.
Юҳанно 10:11 ಅನ್ವೇಷಿಸಿ
3
Юҳанно 10:27
Менинг қўйларим овозимга қулоқ солади. Мен уларни танийман, улар эса Менга эргашиб юришади.
Юҳанно 10:27 ಅನ್ವೇಷಿಸಿ
4
Юҳанно 10:28
Мен уларга абадий ҳаёт бераман, улар ҳеч қачон ҳалок бўлмайдилар. Ҳеч ким уларни Менинг қўлимдан тортиб ололмайди.
Юҳанно 10:28 ಅನ್ವೇಷಿಸಿ
5
Юҳанно 10:9
Мен эшикман. Ким Мен орқали кирса, нажот топади. У кириб чиқиб, яйлов ҳам топади.
Юҳанно 10:9 ಅನ್ವೇಷಿಸಿ
6
Юҳанно 10:14-15
Мен яхши чўпонман. Осмондаги Отам Мени ва Мен Отамни билганимдай, Мен қўйларимни биламан, улар ҳам Мени биладилар. Мен қўйларим учун жонимни фидо қиламан.
Юҳанно 10:14-15 ಅನ್ವೇಷಿಸಿ
7
Юҳанно 10:29-30
Уларни Менга берган Отам ҳаммадан буюкдир. Отамнинг қўлидан уларни тортиб олишга ҳеч кимнинг кучи етмайди. Мен ва Отам бирмиз.
Юҳанно 10:29-30 ಅನ್ವೇಷಿಸಿ
8
9
Юҳанно 10:18
Ҳеч ким жонимни Мендан тортиб ололмайди. Мен Ўз ихтиёрим билан уни фидо қиламан. Жонимни беришга ва уни қайтариб олишга ҳокимиятим бор. Буни Менга Отам буюрган.”
Юҳанно 10:18 ಅನ್ವೇಷಿಸಿ
10
Юҳанно 10:7
Шу сабабдан Исо яна деди: “Сизларга чинини айтай: Мен қўйлар учун эшикман.
Юҳанно 10:7 ಅನ್ವೇಷಿಸಿ
11
Юҳанно 10:12
Ёлланган одам эса қўйларнинг на чўпони, на эгасидир. У бўрининг келганини кўргач, қўйларни ташлаб қочади. Бўри эса қўйларни талаб, тумтарақай қилади.
Юҳанно 10:12 ಅನ್ವೇಷಿಸಿ
12
Юҳанно 10:1
Исо деди: “Сизларга чинини айтайин: ким қўй қўрасига эшикдан кирмай, бошқа йўлдан ошиб тушса, у ўғри ва босқинчидир.
Юҳанно 10:1 ಅನ್ವೇಷಿಸಿ
ಮುಖಪುಟ
ಬೈಬಲ್
ಯೋಜನೆಗಳು
ವೀಡಿಯೊಗಳು