Ибтидо 25
25
25–БОБ
Иброҳимнинг бошқа ўғиллари
1Иброҳим бошқа аёлга уйланди. У аёлнинг исми Хатуро эди. 2У Иброҳимга бир неча ўғил туғиб берди. Ўғилларнинг исми Зимрон, Ёхшон, Мидон, Мидиён, Йишбоқ ва Шувах эди. 3Ёхшоннинг Шава ва Дедон деган ўғиллари бор эди. Дедоннинг насли Ашур, Латуш ва Лум халқлари эди. 4Мидиённинг ўғиллари Эфах, Ифар, Ханўх, Авидо ва Элдах эдилар. Хатуродан бино бўлган ўғиллари мана шулар эдилар. 5Иброҳим бутун мол–мулкини ўғли Исҳоққа берди. 6Иброҳим ҳаёт экан, чўрилари#25:6 чўрилар — 22:24 изоҳига қаранг. туғиб берган ўғилларига ҳадялар берди ва ўша ўғилларини Исҳоқнинг олдидан нарига — шарқ томондаги юртга жўнатди.
Иброҳим вафот этиб, дафн қилинади
7Иброҳим 175 йил яшаб, 8нуроний ёшда, кексайиб, оламдан ўтди. 9Ўғиллари Исҳоқ билан Исмоил уни Мамре шарқидаги Махпала даласининг четида жойлашган ғорга дафн қилдилар. Бу дала илгари Хет халқидан бўлган Зўхар ўғли Эфрўнники эди. 10Бу далани Иброҳим Хет халқидан#25:10 Хет халқи — ибронийча матнда Хет насли (10:15 га қаранг). сотиб олган эди. Иброҳим бу ғорда хотини Соранинг ёнига дафн қилинди#25:10 …хотини Соранинг ёнига дафн қилинди — 23:19 га қаранг.. 11Иброҳим вафот этгандан кейин, Худо унинг ўғли Исҳоққа барака берди. Исҳоқ Бэр–Лахай–Руй қудуғи#25:11 Бэр–Лахай–Руй қудуғи — 16:7-14 оятларга ва 16:14 изоҳига қаранг. ёнида истиқомат қиларди.
Исмоилнинг насли
12Соранинг Мисрлик чўриси Ҳожар Иброҳимга туғиб берган Исмоилнинг насл–насаби тарихи қуйидагичадир:
13Туғилиш тартибига кўра, Исмоил ўғилларининг исмлари қуйидагича: тўнғич ўғли — Наваёт, кейингилари Кедар, Адбал, Мивсом, 14Мишмо, Думах, Массо, 15Ҳадад, Темо, Ятур, Нофиш ва Кедемах. 16Исмоилнинг бу ўн икки ўғли ўн икки қабиланинг йўлбошчиси бўлдилар. Ўша қабилалар чодир қуриб жойлашган ерларга уларнинг исмлари берилди. 17Исмоил 137 ёшида оламдан ўтди. 18Исмоилнинг насли Оссурияга кетаверишда — Мисрнинг шарқидаги Хавила билан Шур орасида ўрнашди. Улар қариндошларига душман бўлиб яшардилар#25:18 …қариндошларига душман бўлиб яшардилар — ёки …қариндошларидан бўлак бўлиб яшардилар ёхуд …қариндошларидан шарқда яшардилар (16:12 га ва ўша оятнинг изоҳига қаранг)..
Эсов билан Ёқуб туғилади
19Иброҳим ўғли Исҳоқнинг хонадони тарихи қуйидагичадир:
Иброҳим Исҳоқнинг отаси эди. 20Исҳоқ Ривқога уйланганда қирқ ёшда эди. Ривқо Батувалнинг қизи, Лобоннинг синглиси эди. Батувал Орамлик бўлиб, Паддон–Орамдан#25:20 …Орамлик бўлиб, Паддон–Орамдан… — Паддон–Орам ҳудуди Фурот дарёси бўйида жойлашган бўлиб, ҳозирги Сурия мамлакатининг шимолий қисмини ва ҳозирги Туркиянинг жануби–шарқий қисмини қамраб оларди. Иброҳимнинг айрим қариндошлари шу ҳудудда яшаган. Паддон–Орам яна Орам–Нахрайим (24:10 га қаранг) ва Паддон (48:7 га қаранг) номлари билан танилган. Ўша ҳудудда истиқомат қилган одамни Орамлик деб аташарди. эди. 21Ривқонинг боласи бўлмади. Исҳоқ хотини учун Эгамизга илтижо қилди. Эгамиз унинг илтижоларини эшитди. Ривқо ҳомиладор бўлди. 22Ривқонинг қорнидаги болалари бир–бири билан уришардилар. Ривқо: “Агар шунақа бўлса, ҳомиладор бўлишимнинг нима фойдаси бор?!”#25:22 “Агар шунақа бўлса…нима фойдаси бор?!” — ёки “Агар шунақа бўлса яшаб нима қиламан?!” ёхуд “Нечун бошимга бундай кўргилик тушди?!” деб бу ҳақда Эгамиздан сўради. 23Эгамиз Ривқога шундай деди:
“Сенинг қорнингда икки халқ бор,
Сендан туғилганлар икки халққа бўлинар#25:23 …икки халққа бўлинар — бу сўз туғиладиган эгизак ва улардан келиб чиқадиган халқлар орасида бўладиган тўқнашувга ишора қилади. Бу тўқнашув она қорнидаёқ бошланиб, ҳатто туғилиш пайтида ҳам юз беради (шу бобнинг 22, 26–оятларига қаранг)..
Бири иккинчисидан кучли чиқажак,
Каттаси кичигига хизмат қилажак.”
24Ривқонинг ой–куни яқинлашиб, эгизак туғди. 25Тўнғичи туғилганда, қип–қизил#25:25 қип–қизил — терининг рангига ёки сочи ва баданидаги жуннинг рангига нисбатан ишлатилган бўлиши мумкин. Эсовни яна Эдом деб аташар эди. Эдом сўзи ибронийчадаги қизил сўзига оҳангдош (шу бобнинг 30–оятига қаранг). экан. Унинг танаси жун матога ўхшарди. Шунинг учун унинг исмини Эсов қўйдилар#25:25 Унинг танаси жун матога ўхшарди…исмини Эсов қўйдилар — Эсов исми ибронийчадаги жунли сўзига оҳангдош. Кейинчалик Эсов насли истиқомат қиладиган ерлар Сеир деб аталган. Сеир сўзининг ибронийчадаги маъноси — жунли.. 26Укаси эса Эсовнинг товонини ушлаб туғилди, шунинг учун унинг исмини Ёқуб қўйдилар#25:26 Эсовнинг товонини ушлаб туғилди…исмини Ёқуб қўйдилар — ибронийчада Ёқуб исмининг маъноси — у товонни ушлаб олади. У товонни ушлаб олади иборасининг кўчма маъноси у ҳимоя қилади демакдир. Ёқуб бошқа бирон узун исмнинг қисқа шакли бўлиши мумкин. Ўша тўлиқ исмнинг маъноси Худо уни ҳимоя қилсин ёки Худо уни ҳимоя қилди. Аммо у товонни ушлаб олади иборасининг у алдади деган кўчма маъноси ҳам бор. Кейинчалик Эсов Ёқубнинг исмини ўша иборанинг иккинчи кўчма маъносида ишлатади (27:36 га қаранг), бу маъно Ёқуб ҳаётининг илк даврини акс эттиради.. Эгизаклар туғилганда, Исҳоқ олтмиш ёшда эди.
Эсов тўнғичлик ҳуқуқини сотади
27Болалар улғайдилар. Эсов — дала–даштни яхши кўрадиган моҳир овчи, Ёқуб эса уйда ўтиришни ёқтирадиган, беозор одам бўлди. 28Эсов овлаб келган ҳайвонларнинг гўштини Исҳоқ тановул қилиб, лаззат олар, шунинг учун у Эсовни яхши кўрарди. Ривқо эса Ёқубни яхши кўрарди.
29Бир куни Ёқуб ясмиқ#25:29 ясмиқ — дуккаклилар оиласига мансуб ўсимлик дони. шавла пишираётган эди, Эсов даладан очқаб, сулайиб келиб қолди. 30Эсов Ёқубга:
— Менга ана шу қизил овқатингдан бергин, ўлгудай қорним очди, — деди. (Шунинг учун у Эдом#25:30 Эдом — бу исм ибронийчадаги қизил сўзига оҳангдош. деган исм ҳам олган.)
31— Бўпти, — деди Ёқуб, — лекин бунинг эвазига менга тўнғичлик ҳуқуқингни#25:31 тўнғичлик ҳуқуқи — тўнғич ўғилнинг укаларига қараганда икки баробар катта мерос олишга ҳақи бор эди. Ота оламдан ўтгандан кейин, тўнғич ўғил оила боши ўрнини эгаллар эди. сот.
32— Э, тўнғичлик ҳуқуқимдан менга нима фойда, қорним очганидан ўлай деб турибман, — деди Эсов.
33— Олдин менга қасам ич, — деди Ёқуб. Эсов Ёқубга қасам ичди. Шундай қилиб, у тўнғичлик ҳуқуқини Ёқубга сотди. 34Шундан кейин Ёқуб Эсовга нон билан ясмиқ шавла берди. Эсов еб–ичиб, ўрнидан турди–да, ўз ишлари билан чиқиб кетди. Шундай қилиб, Эсов ўзининг тўнғичлик ҳуқуқини менсимади.
Valið núna:
Ибтидо 25: ЎзбМК
Áherslumerki
Deildu
Afrita
Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020