Ибтидо 20:6-7

Ибтидо 20:6-7 ЎЗБМК

Худо Абумалекка тушида яна деди: — Сенинг пок кўнгилли эканингни биламан. Шу сабабдан Менга қарши гуноҳ қилишдан сени сақладим. Сорага тегишингга йўл қўймадим. Энди сен бу аёлни эрига қайтариб бер. Унинг эри — пайғамбар, сен учун ибодат қилади. Шунда сен тирик қоласан. Агар бу аёлни эрига қайтариб бермасанг, шуни билиб қўйки, ўзинг ҳам, бутун оила аъзоларинг ҳам ўласизлар.