Ҳаворийлар 28
28
28–БОБ
Мальта оролида
1Биз#28:1 Биз — 16:10 изоҳига қаранг. қирғоққа эсон–омон етиб борганимиздан кейин, билдикки, бу оролнинг номи Мальта экан. 2Ерли аҳоли бизга ғоят дўстона муносабатда бўлди. Ёмғир ёғаётгани ва совуқ бўлгани учун улар олов ёқиб, ҳаммамизни олов атрофига таклиф қилдилар. 3Павлус шох–шабба йиғиб келиб, олов устига ташлаётганда, бир заҳарли илон иссиқдан қочиб, унинг қўлига осилиб қолди. 4Ерли аҳоли Павлуснинг қўлига осилиб қолган илонни кўриб бир–бирларига: “Бу одам қотил бўлса керак, у денгиздан қутулса ҳам, Қасос худоси унга яшашга имкон бермади”, дедилар. 5Аммо Павлус илонни олов ичига силкитиб отди, ўзи эса ҳеч қандай зарар кўрмади. 6Аҳоли, ҳозир бу одам шишиб кетади ёки бирдан йиқилиб ўлади, деб кутарди. Улар узоқ кутдилар, лекин ғайритабиий равишда унга ҳеч нарса бўлмаганини кўрдилар. Энди одамлар фикрларини ўзгартириб: “У худо экан”, деб айта бошладилар.
7Ўша жойнинг яқинида бир дала бор эди, бу дала орол бошлиғи Публиюсга тегишли экан. Публиюс бизни уйига олиб кетиб, уч кун меҳмон қилди. 8Унинг отаси ичбуруғдан иситмалаб, тўшакда ётарди. Павлус унинг хонасига бориб, ибодат қилди, унга қўлини қўйиб, шифо берди. 9Шу воқеа юз бергандан кейин, оролдаги ҳамма хаста одамлар Павлуснинг олдига келиб, шифо топдилар. 10Улар бизга кўп иззат–ҳурмат кўрсатдилар. Жўнаб кетаётганимизда эса сафаримиз учун зарур озиқ–овқатларни кемага жойлаштирдилар.
Мальтадан Римга
11Уч ойдан кейин Искандариядан келган кема билан денгизга чиқдик. Кема “Эгизак худолар”#28:11 “Эгизак худолар” — қадимий юнонлар Зевснинг ўғиллари, деб ҳисоблаган икки бут — Кастор ва Поллукснинг унвони. Бу икки бут денгизчиларнинг ҳомийлари деб ҳисобланган, шунинг учун уларга асосан денгизчилар сажда қилган. деб аталарди. У оролда қишлаб қолган эди. 12Биз Суракуз шаҳрига бориб, у ерда уч кун турдик. 13У ердан сузиб кетиб, Региумга келдик. Эртаси куни жанубдан шамол эса бошлади. Иккинчи кун Путеол шаҳрига етиб келдик. 14У ерда бир неча имонлилар билан учрашдик. Улар: “Биз билан қолинглар”, деб илтимос қилдилар.
Бир ҳафтадан кейин биз Римга кетдик. 15Римдаги имонлилар биз тўғримизда эшитиб, бизни кутиб олгани йўлга чиқишди. Баъзилари билан Аппиюс бозорида кўришдик, бошқа бирлари билан эса Уч меҳмонхона#28:15 …Аппиюс бозори…Уч меҳмонхона… — Римга олиб борадиган асосий йўлнинг бўйидаги икки жой, улар шаҳардан жануби–шарқ томонда, тахминан 70 километр ва 55 километр масофада жойлашган. деган жойда учрашдик. Павлус уларни кўриб, Худога шукур айтди ва янада дадиллашди. 16Биз Римга келганимиздан кейин, Павлусга#28:16 Биз Римга келганимиздан кейин, Павлусга… — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида Биз Римга келганимиздан кейин, юзбоши маҳбусларни лашкарбошига топширди. Павлусга эса…. бир аскар кузатувида ёлғиз яшашга рухсат берилди.
Павлуснинг Римдаги фаолияти
17Павлус уч кундан кейин маҳаллий яҳудийларнинг йўлбошчиларини чақирди. Улар йиғилишгач, Павлус деди:
— Биродарлар! Мен халқимизга ёки ота–боболаримиз одатларига қарши бирон нарса қилмаган бўлсам ҳам, мени Қуддусда қамаб, Рим амалдорларининг қўлига топширишди. 18Улар мени текшириб кўрганларидан кейин, мени озод қилмоқчи бўлдилар, чунки ўлимга лойиқ бирон иш қилмаган эдим. 19Аммо яҳудийлар қаршилик қилганларидан кейин, мен Қайсарнинг#28:19 Қайсар — барча Рим императорларига берилган унвон. ҳукмини талаб қилишга мажбур бўлдим. Мен бу билан ўз халқимни айбламоқчи эмасман. 20Шу сабабдан мен сизлар билан кўришиб, суҳбатлашишни истадим. Аслини олганда, мен Исроилнинг умиди#28:20 Исроилнинг умиди — 26:6-8 оятларга ва 26:6 изоҳига қаранг. учун занжирбанд қилинганман.
21Улар Павлусга дедилар:
— Сиз тўғрингизда Яҳудиядан биронта хат олмадик, бу ерга ташриф буюрган биродарларимиздан биронтаси ҳам сиз тўғрингизда бирон хабар ёки ҳеч қандай ёмон гап айтмади. 22Аммо фикрингизни ўзингиздан эшитишни истардик, чунки бу мазҳабга#28:22 бу мазҳаб — 24:5 га ва ўша оятнинг изоҳига қаранг. нисбатан ҳар ерда қарши гапириб юрганларини биз биламиз.
23Улар Павлус билан бир кунни келишиб олдилар. Ўша куни улар Павлус турган жойга бир талай одамни бошлаб келдилар. Павлус эрталабдан кечгача уларга Худонинг Шоҳлиги тўғрисида тушунтирди. Шунингдек, Мусонинг Таврот китобидан ва Пайғамбарлар битикларидан#28:23 …Мусонинг Таврот китоби…Пайғамбарлар битиклари… — 24:14 изоҳига қаранг. Исо тўғрисида ишончли далиллар келтирди. 24Улардан баъзилари Павлуснинг айтганларига ишондилар, бошқалари эса умуман ишонмадилар. 25Шундай қилиб, улар ўзаро баҳслашдилар. Улар кетмоқчи бўлиб турганларида Павлус шундай деди: “Муқаддас Руҳ Ишаё пайғамбар орқали ота–боболарингизга ушбу гапни тўғри айтган экан:
26«Бор, мана шу халққа айт:
‘Сизлар тинглаб турасиз–у, лекин ҳеч тушунмайсиз,
Қараб турасиз–у, аммо ҳеч англаб етмайсиз.’
27Зеро, бу халқнинг ақли ўтмас бўлиб қолди,
Қулоқлари гаранг бўлди,
Кўзларини юмиб олишди.
Акс ҳолда, кўзлари кўрган бўларди,
Акс ҳолда, қулоқлари эшитган бўларди,
Ақллари англаган бўларди,
Яна Менга қайтган бўлишарди,
Мен уларга шифо берган бўлардим.»#28:26-27 Муаллиф бу ўринда Ишаё 6:9-10 нинг қадимий юнонча таржимасидан фойдаланган.
28-29Сизларга шу маълум бўлсинки, Худонинг нажоти ғайрияҳудийларга юборилган. Улар қулоқ соладилар#28:28-29 Юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида қуйидаги сўзлар 29–оятни ташкил этиб, қўшимча қилинган: Павлус шу гапларни айтгандан кейин, яҳудийлар ўзаро қаттиқ баҳслашиб, кетиб қолдилар..”
30Павлус ижарага олган уйида икки йил яшади ва уни кўргани келган ҳаммани қабул қилди. 31У жасорат билан Худонинг Шоҳлиги ҳақида ваъз айтиб, Раббимиз Исо Масиҳ тўғрисида таълим берди. Ҳеч ким унга буни тақиқлашга уринмади.
Currently Selected:
Ҳаворийлар 28: ЎзбМК
Highlight
Share
Copy

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020