Ҳаворийлар 25
25
25–БОБ
Павлус ҳоким Фестус ҳузурида
1Фестус Яҳудия вилоятига ҳоким бўлиб келгандан кейин уч кун ўтгач, Қайсариядан#25:1 Қайсария — 23:23 изоҳига қаранг. Қуддусга борди. 2У ерда бош руҳонийлар ва яҳудий йўлбошчилари Павлусга қарши далилларни ҳоким Фестусга баён қилдилар. Улар Фестусдан: 3“Павлусни Қуддусга чақиртирсангиз”, деб илтимос қилдилар. Аслида улар йўлда Павлусга суиқасд қилишни режалаштирган эдилар. 4Фестус уларга шундай жавоб берди:
— Павлус Қайсарияда қамоқда, мен ҳадемай ўша ерга қайтиб бораман. 5Йўлбошчиларингиз мен билан бирга Қайсарияга борсин. Агар Павлус бирон ёмон иш қилган бўлса, майли, уни айбласинлар.
6Фестус саккиз–ўн кунча улар билан бирга бўлиб, кейин Қайсарияга қайтди. Эртаси куни у ҳукм курсисига ўтириб: “Павлус олиб келинсин!” деб буюрди. 7Павлус келгач, Қуддусдан келган яҳудийлар уни ўраб олдилар ва унга қарши жиддий айбловларни қўя бошладилар. Ўзлари эса бу айбларни исботлай олмасдилар. 8Аммо Павлус ўзини ҳимоя қилиб, шундай деди:
— Мен яҳудийлар қонунига ёки Маъбадга, ё Қайсарга#25:8 Қайсар — барча Рим императорларига берилган унвон. қарши бирон нотўғри иш қилмадим.
9Фестус эса яҳудийларнинг кўнглини олмоқчи бўлиб, Павлусдан сўради:
— Қуддусга бориб, ўша ерда менинг олдимда сенга қўйилган шу айблар бўйича ҳукм қилинишни истайсанми?
10— Мен Қайсарнинг маҳкамасида турибман, мен шу ерда ҳукм қилинишим керак, — деди Павлус. — Мен яҳудийларга қарши бирон нотўғри иш қилмадим, буни ўзингиз ҳам яхши биласиз. 11Агар мен қонунга хилоф бирон иш қилиб, ўлимга лойиқ бўлсам, ўлимдан қутулиш учун ҳаракат қилмайман. Агар бу одамларнинг менга қарши айбловлари ёлғон бўлса, ҳеч ким мени уларнинг қўлига топширишга ҳақли эмас. У ҳолда мен Қайсарнинг ҳукмини талаб қиламан#25:11 …мен Қайсарнинг ҳукмини талаб қиламан — Павлус Рим фуқароси бўлган, шунинг учун ўз даъвосини Рим императори эшитишини талаб қилишга ҳақи бор эди. Бу даврда Рим императори Нерон эди..
12Фестус ўз маслаҳатчилари билан кенгашиб олгач, Павлусга:
— Сен Қайсарнинг ҳукмини талаб қилдинг, энди Қайсарнинг олдига борасан, — деди.
Павлус шоҳ Агриппа ва Верника ҳузурида
13Бир неча кун ўтгандан кейин, шоҳ Агриппа билан Верника#25:13 …шоҳ Агриппа…Верника… — Агриппа яна Ҳирод Агриппа II номи билан ҳам танилган эди. У Буюк Ҳироднинг авлоди бўлиб, ҳудуднинг Рим ҳукумати томонидан белгилаб берилган қисмларида ҳукмронлик қиларди. Верника унинг синглиси эди, уларнинг отаси Ҳирод Агриппа I эди (12:1 га қаранг). Қайсарияга Фестус ҳузурига ташриф буюрдилар. 14Улар бир неча кун шу ерда турдилар. Павлуснинг аҳволини Фестус шоҳга тушунтирди:
— Бу ерда бир одам бор, Феликс уни қамоқда қолдирган эди. 15Қуддусда бўлганимда бош руҳонийлар билан яҳудий йўлбошчилари ўша одам тўғрисида менга ахборот бердилар ва “Уни ўлимга маҳкум қилинг”, деб мендан илтимос қилдилар. 16Мен уларга шундай деб айтдим: “Рим йўл–йўриқлари бўйича ҳеч ким сўроқ қилинмасдан жазоланиш учун айбловчининг қўлига топширилмайди. Айбланувчига айбловчилар билан юзма–юз учрашиб, ўзини ҳимоя қилиш имконияти берилади.” 17Бош руҳонийлар ва йўлбошчилар бу ерга келганларида, мен вақтни бой бермай, эртаси куниёқ ҳукм курсисига ўтирдим–да, Павлусни олиб келинглар, деб буюрдим. 18Лекин Павлуснинг рақиблари уни мен кутган жиноятларда айбламадилар. 19Бунинг ўрнига улар ўзларининг дини тўғрисида, ўлиб кетган қандайдир Исо тўғрисида Павлус билан баҳс қилдилар. Павлус, Исо тирикдир, деб тасдиқлайверди. 20Бу масалаларни қандай ҳал қилсам экан, деб бошим қотиб қолди. Мен Павлусдан: “Қуддусга бориб, ўша ерда ўзингга қўйилган айблар бўйича ҳукм қилинишни истайсанми?” деб сўрадим. 21Аммо Павлус, мен император жаноби олийлари қарор чиқармагунча қамоқда қоламан, деди. Шунинг учун мен: “Павлусни Қайсарнинг ҳузурига жўнатгунимча, у қамоқда сақлансин”, деб буйруқ бердим.
22Агриппа Фестусга:
— Ўша одамнинг гапларини мен ўзим эшитишни хоҳлайман, — деди.
— Эртага унинг гапларини эшитасиз, — деб жавоб берди Фестус.
23Эртаси куни Агриппа билан Верника дабдаба билан келиб, мингбошилар, шаҳарнинг юқори мартабали одамлари билан бирга йиғин залига кирдилар. Фестус: “Павлус олиб келинсин!” деб буйруқ берди.
24— Шоҳ Агриппа жаноблари! Бу ерда ҳозир бўлганлар! — деди Фестус. — Манави одамни кўриб турибсизлар. Шу ердаги ва Қуддусдаги ҳамма яҳудийлар бу одамга қаршидир. Улар менга шикоят қилиб: “Бу одам яшашга лойиқ эмас!” деб шовқин солмоқдалар. 25Аммо менинг назаримда бу одам ўлимга лойиқ бирон иш қилмаган. У император жаноби олийларининг ҳукмини талаб қилгани учун, уни Римга юборишга қарор қилдим. 26Аммо у тўғрида император жаноби олийларига ёзишим учун аниқ бир нарса йўқ. Шунинг учун мен бу одамни сизларнинг ҳузурингизга, хусусан, шоҳимиз Агриппа жаноби олийлари, сизнинг ҳузурингизга олиб келдим. Бу масалани кўриб чиққанимиздан кейингина, мен бирон нарса ёзишим мумкин. 27Маҳбусга қарши айбловларни аниқ кўрсатмай туриб, уни императорга юбориш мен томондан ақлсизлик бўлар эди.
Currently Selected:
Ҳаворийлар 25: ЎзбМК
Highlight
Share
Copy

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020