1
Юҳанно 11:25-26
Муқаддас Китоб
Исо унга деди: — Мен тирилиш ва ҳаётдирман. Менга ишонган одам ўлса ҳам яшайди. Кимда–ким Менга ишониб яшаса, то абад ўлмайди. Бунга ишонасанми?
Compare
Explore Юҳанно 11:25-26
2
Юҳанно 11:40
— Агар ишонсанг, Худонинг улуғворлигини кўрасан, деб сенга айтмаганмидим?! — деди Исо.
Explore Юҳанно 11:40
3
Юҳанно 11:35
Исонинг кўзларидан дув–дув ёш оқди.
Explore Юҳанно 11:35
4
Юҳанно 11:4
Исо буни эшитиб, шундай деди: — Бу касаллик ўлим билан якунланмайди, балки Худонинг улуғланишига ва шу орқали Худо Ўғлининг улуғланишига сабаб бўлади.
Explore Юҳанно 11:4
5
Юҳанно 11:43-44
Шундай деди–ю, баланд овоз билан хитоб қилди: — Лазар, ташқарига чиқ! Шу пайт қўлу оёқлари кафанланган, юзи рўмол билан ўралган марҳум чиқиб келди. — Кафанини ечинглар, уни қўйиб юборинглар, — деди Исо одамларга.
Explore Юҳанно 11:43-44
6
Юҳанно 11:38
Исо тағин қаттиқ изтироб чекиб, қабр олдига келди. Қабр бир ғор бўлиб, оғзи тош билан ёпилган эди.
Explore Юҳанно 11:38
7
Юҳанно 11:11
Бу сўзларини айтиб бўлиб, уларга яна деди: — Дўстимиз Лазар ухлаб қолди. Мен уни уйғотгани кетяпман.
Explore Юҳанно 11:11
Home
Bible
Plans
Videos