1
1 Юҳанно 2:15-16
Муқаддас Китоб
Дунёга ва ундаги нарсаларга кўнгил боғламанглар. Дунёни севган одамда Отамиз Худонинг севгиси бўлмайди. Зеро, дунёдаги бор нарса — инсон табиатининг хоҳишлари, нафс ва бойлик билан мағрурланиш Отадан эмас, балки дунёдандир.
Compare
Explore 1 Юҳанно 2:15-16
2
1 Юҳанно 2:17
Дунё ҳам, унинг нафси ҳам ўтиб кетади. Худонинг иродасини бажарган одам эса абадий яшайди.
Explore 1 Юҳанно 2:17
3
1 Юҳанно 2:6
Мен Худо билан биргаман деган одам Исо Масиҳ яшагандай яшаши керак.
Explore 1 Юҳанно 2:6
4
1 Юҳанно 2:1
Азиз болаларим, гуноҳ қилманглар деб, мен сизларга шуларни ёзяпман. Борди–ю, бирортамиз гуноҳ қилиб қўйсак, Отамиз Худонинг олдида ҳомийимиз — Исо Масиҳ бор, У Солиҳ Зотдир.
Explore 1 Юҳанно 2:1
5
1 Юҳанно 2:4
Худони биламан деб туриб, Унинг амрларига риоя қилмаган эса ёлғончидир, унда ҳақиқат йўқ.
Explore 1 Юҳанно 2:4
6
1 Юҳанно 2:3
Худони таниб–билганимизни шундан билсак бўлади: Худони таниб–билган одам Унинг амрларига риоя қилади.
Explore 1 Юҳанно 2:3
7
1 Юҳанно 2:9
Мен нурда яшаяпман деб туриб, ўз биродаридан нафратланган одам ҳали ҳам зулматдадир.
Explore 1 Юҳанно 2:9
8
1 Юҳанно 2:22
Исони Масиҳ эмас, дейдиган ҳар қандай одам — ёлғончи, у Масиҳнинг душманидир! У Отамиз Худони ҳам, Ўғилни ҳам рад этади.
Explore 1 Юҳанно 2:22
9
1 Юҳанно 2:23
Ўғилни рад этган одамда Ота йўқ. Ўғилни тан олган одамда эса, Ота ҳам бор.
Explore 1 Юҳанно 2:23
Home
Bible
Plans
Videos