Юҳанно 4

4
4–БОБ
Исо ва Самариялик аёл
1-3Исо Яҳёдан кўра, кўпроқ шогирд орттириб, сувга чўмдиряпти деган хабар фарзийларнинг қулоғига етиб борди. Ваҳоланки, халқни Исонинг Ўзи эмас, шогирдлари сувга чўмдираётган эдилар. Бу хабар фарзийларнинг қулоғига етиб борганини Исо эшитгач, Яҳудияни тарк этиб, яна Жалилага йўл олди. 4Йўлда У Самариядан ўтиши керак эди. 5Шундай қилиб, У Самариянинг Сихар деган шаҳрига келди. Бу шаҳар Ёқуб#4:5 Сихар…Ёқуб — Сихар шаҳри Шакам яқинида бўлган. Иброҳимнинг набираси Ёқуб Шакамга яқин жойдан ер сотиб олган эди (Ибтидо 33:18-19 га қаранг). Кейинчалик бу ер Юсуфнинг авлодларига улуш қилиб берилган (Ёшуа 24:32 га қаранг). ўз ўғли Юсуфга берган ерга яқин эди. 6Ёқубнинг қудуғи ҳам ўша ерда эди.
Йўл юриб чарчаган Исо қудуқнинг ёнига ўтирди. Тахминан туш пайти#4:6 туш пайти — юнонча матнда олтинчи соат, яҳудийларнинг урф–одатига кўра, куннинг бу пайти ўша соат билан белгиланар эди. эди. 7Шу вақт Самариялик бир аёл сув олгани келиб қолди. Исо унга:
— Менга ичгани сув бер, — деди. 8Исонинг шогирдлари эса овқат сотиб олиш учун шаҳарга кетган эдилар.
9Самариялик аёл Унга шундай деди:
— Сиз яҳудий бўлсангиз, мен эса Самариялик аёл бўлсам, қандай қилиб мендан сув сўрашга журъат этдингиз?!#4:9 …Самариялик аёл бўлсам, қандай қилиб мендан сув сўрашга журъат этдингиз?! — яҳудийлар Самарияликлардан ҳазар қилишар эди. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги САМАРИЯЛИК сўзига қаранг. Эркак кишининг бегона аёл билан гаплашиши ҳам одатий ҳол эмас эди (шу бобнинг 27–оятига қаранг).
Нега десангиз, яҳудийлар Самарияликлар билан алоқа қилмайдилар.
10Исо аёлга деди:
— Худо сенга қандай инъом бермоқчи эканлигини ва сендан сув сўраган Одам ким эканлигини сен билмайсан. Билганингда эди, ўзинг Ундан сув сўраган бўлар эдинг ва У сенга ҳаётбахш сувни берган бўларди.
11— Тақсир! — деди аёл, — Сизда сув оладиган ҳеч нарсангиз йўқ–ку, қудуқ эса чуқур. Ҳаётбахш сувингизни қаердан оласиз? 12Бу қудуқни бизга бобокалонимиз Ёқуб берган. Унинг ўзи ҳам, болалари ҳам, чорваси ҳам бу қудуқдан сув ичган. Наҳотки Сиз Ёқубдан ҳам устун бўлсангиз?!
13Исо аёлга шундай жавоб берди:
— Бу сувдан ким ичса, яна чанқаб қолади. 14Лекин Мен берадиган сувдан ким ичса, абадий чанқамайди. Мен берадиган сув ўша одамнинг вужудида булоққа айланиб, то абад ҳаёт сари жўшиб оқади.
15— Тақсир, бу сувдан менга ҳам беринг. Мен ҳам ҳеч қачон чанқамайин, сув олгани бу ерга келавермайин, — деди аёл.
16— Бориб, эрингни бу ерга чақириб кел, — деди Исо.
17— Менинг эрим йўқ, — деди аёл.
— Эрим йўқ, деб сен тўғрисини айтдинг, — деди Исо. 18— Сенинг беш нафар эринг бўлган, ҳозиргиси ҳам эринг эмас. Сен тўғрисини айтдинг!
19— Ҳазрат#4:19 Ҳазрат — юнонча матнда куриос. Бу ўринда обрў–эътиборли инсонга нисбатан ишлатиладиган сўз сифатида қўлланган (шу бобнинг 11, 15–оятларида тақсир сўзи билан таржима қилинган). Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ХУДОНИНГ НОМЛАРИ ибораси остида берилган РАББИЙ, РАББИМ, РАББИМИЗ… сўзига қаранг., Сиз пайғамбар эканингизни кўриб турибман, — деди аёл. 20— Ота–боболаримиз Худога бу тоғда#4:20 бу тоғ — Гаризим тоғи назарда тутилган. Худога сажда қилишга энг муносиб жой қаерда эканлиги ҳақида яҳудийлар ва Самарияликлар ўртасида анчадан бери қизғин баҳс борарди. Самарияликларнинг айтиши бўйича, Худога сажда қилиш учун энг муносиб бўлган жой Қуддусдаги Сион тоғи эмас, балки улар табаррук ҳисоблаган Гаризим тоғидир. Аёл “ота–боболаримиз” деганда ўша ерда қурбонгоҳ қурган ва Худога сажда қилган Иброҳим ва Ёқубни назарда тутган (Ибтидо 12:6-7, 33:18-20 га қаранг). Самарияликларнинг Тавротига кўра, Мусо халққа Эбал тоғида эмас, балки Гаризим тоғида қурбонгоҳ қуришни буюрганди (Қонунлар 27:2-7 га қаранг). Самарияликлар ўзларининг бу қарашларини мана шу оятлар билан асосламоқчи бўлардилар. Улар тахминан милоддан олдинги 400 йилда Гаризим тоғида маъбад қурганлар. Бу маъбадни яҳудийлар тахминан милоддан олдинги 128 йилда бузиб ташлаганлар. Бунинг оқибатида яҳудийлар ва Самарияликлар орасидаги душманлик янада кучайган. сажда қилар эдилар. Аммо сизлар — яҳудийлар эса Худога сажда қилинадиган жой Қуддусда, дейсизлар.
21Исо унга деди:
— Эй аёл, Менга ишонгин, шундай вақт келадики, ўшанда осмондаги Отага на бу тоғда, на Қуддусда сажда қиласизлар. 22Сизлар — Самарияликлар кимга сажда қилаётганингизни билмайсизлар#4:22 Сизлар…кимга сажда қилаётганингизни билмайсизлар… — Самарияликларнинг Худо ҳақидаги тушунчаси чекланганди, чунки улар Эски Аҳдни тўлиғича қабул қилмасдилар. Уларнинг Муқаддас битиклари фақатгина Тавротдан иборат эди., биз эса кимга сажда қилаётганимизни биламиз. Чунки нажот яҳудийлардан келади. 23Аммо шундай вақтлар келадики, ҳақиқий сажда қилувчилар Отага Руҳда ва ҳақиқатда сажда қиладилар. Бундай вақт келди ҳам! Ота шу йўсинда Ўзига сажда қилувчиларни излайди. 24Худо Руҳдир, Унга сажда қилувчилар ҳам Муқаддас Руҳ бошчилигида, ҳақиқатни билган ҳолда сажда қилишлари лозим.
25Аёл Исога:
— Мен Масиҳ келишини биламан. У келганда, ҳамма нарсани бизга тушунтиради, — деди. (Масиҳ “Худонинг танлагани” демакдир.)
26Исо аёлга деди:
— Ўша Менман. Сен билан гаплашиб турибман.
27Шу пайтда Исонинг шогирдлари келиб қолишди. Унинг бир аёл билан гаплашаётганини кўриб ҳайрон бўлишди. Лекин бирортаси ҳам: “Нима хоҳлайсиз?” ёки: “Нимага бу аёл билан гаплашяпсиз?” деб сўрамади.
28Аёл кўзасини ўша ерда қолдирди–да, шаҳарга бориб, одамларга деди:
29— Юринглар, бир Одамни кўринглар. У менинг қилган ҳамма ишларимни айтиб берди! Ўша Масиҳ эмасмикин?
30Одамлар шаҳардан чиқиб, Исонинг олдига бордилар.
31Шу орада шогирдлари Исога:
— Устоз, овқат еб олинг, — деб таклиф қилдилар. 32Аммо Исо уларга деди:
— Менинг ейдиган овқатим бор, сизлар бу овқат тўғрисида билмайсизлар.
33Шогирдлари ўзаро гаплашиб: “Бирон киши Унга овқат келтирганмикин?” деб айтишарди. 34Исо уларга деди:
— Менинг овқатим — Мени Юборганнинг иродасини адо этиш, Унинг ишини тугатишдир. 35Сизлар: “Экинлар тўрт ойда етилади” деган иборани ишлатасизлар. Мен эса сизларга айтаман: кўзларингизни очинглар! Экинзорларга қаранглар! Ҳосил етилган, ўрим–йиғимга тайёр бўлган. 36Ўроқчи ҳозирдан яхши даромад олмоқда, абадий ҳаёт учун ҳосил йиғмоқда. Токи ҳосилни эккан ва ўрган бирга қувонишсин. 37“Бири экади, бошқаси ўради” деган мақол шу вазиятга тўғри келади. 38Мен сизларни ўзингиз меҳнат қилиб экмаган ҳосилни ўргани юбордим. Бошқалар меҳнат қилган эдилар, сизлар эса уларнинг меҳнатидан фойдаланасизлар.
39Шундан кейин ўша шаҳарда яшовчи талай Самарияликлар Исога имон келтиришди. Улар ҳалиги аёлнинг “У менинг қилган ҳамма ишларимни айтиб берди” деган гувоҳлигига ишонган эдилар. 40Шундай қилиб, Самарияликлар Исонинг олдига келиб: “Биз билан қолинг”, деб Исога ёлворишди. Исо икки кун ўша ерда қолди. 41Исонинг айтган сўзлари туфайли кўп одамлар имон келтирди. 42Шунда улар аёлга дедилар:
— Энди сенинг сўзларинг туфайлигина ишонаётганимиз йўқ. Уни ўзимиз ҳам эшитдик. У ҳақиқатан ҳам оламнинг Нажоткори эканлигига амин бўлдик#4:42 …оламнинг Нажоткори эканлигига амин бўлдик — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида оламнинг Нажоткори — Масиҳ эканлигига амин бўлдик..
Исо амалдорнинг ўғлини соғайтиради
43Икки кундан кейин Исо у ердан Жалила ҳудудига жўнаб кетди. 44У: “Пайғамбар ўз юртида эътибор топмайди”, деб таъкидлаганди. 45Жалилага келганда эса, аҳоли Уни очиқ чеҳра билан кутиб олди. Чунки улар Фисиҳ байрами учун Қуддусга борганларида, у ерда Исонинг қилган ҳамма ишларини кўрган эдилар.
46Шундай қилиб, Исо яна Жалиладаги Каъна қишлоғига келди. Бу ерда У сувни шаробга айлантирган эди. Ўша пайтда Кафарнаҳум шаҳрида бир сарой амалдорининг#4:46 сарой амалдори — Ҳирод Антипаснинг амалдорларидан бири бўлиши мумкин. Ҳирод Антипас Жалила ва Перея ҳудудларида ҳукмронлик қилган. ўғли касал бўлиб ётган эди. 47Бу одам Исонинг Яҳудиядан Жалилага келганлигини эшитиб, Унинг олдига борди. Исога:
— Юринг, ўлим тўшагида ётган ўғлимга шифо беринг, — деб ёлворди.
48— Сизлар аломату мўъжизалар кўрмагунча ишонмайсизлар! — деди унга Исо.
49— Юра қолинг Ҳазрат, ўғилгинам ўлиб қолмасин! — деди сарой амалдори Унга.
50— Сиз бораверинг. Ўғлингиз соғ–саломат, — деди Исо.
У одам Исонинг айтганига ишониб, жўнаб кетди. 51У ҳамон йўлда экан, хизматкорлари унга пешвоз чиқиб:
— Ўғлингиз соғ–саломат, — деган хабар келтирдилар.
52— Қайси соатда аҳволи енгиллашди? — дея сўради у.
— Кеча тушда, соат бирларда#4:52 соат бирларда — юнонча матнда еттинчи соат, яҳудийларнинг урф–одатига кўра, куннинг бу пайти ўша соат билан белгиланар эди. иситмаси тушди, — дейишди хизматкорлар.
53“Ўғлингиз соғ–саломат” деган сўзларни Исо айнан ўша вақтда айтганини боланинг отаси англади. Шунда ўзи ва бутун хонадони Исога имон келтирди.
54Бу эса Исонинг Яҳудиядан Жалилага келиб кўрсатган иккинчи мўъжизали аломати эди.

Zur Zeit ausgewählt:

Юҳанно 4: ЎзбМК

Markierung

Teilen

Kopieren

None

Möchtest du deine gespeicherten Markierungen auf allen deinen Geräten sehen? Erstelle ein kostenloses Konto oder melde dich an.