Logo YouVersion
Ikona vyhledávání

Ибтидо 17

17
17–БОБ
Аҳд белгиси — суннат
1Ибром#17:1 Ибром — 11:26 изоҳига қаранг. тўқсон тўққиз ёшга кирганда, Эгамиз унга зоҳир бўлиб, деди:
— Мен Қодир Худоман. Мен кўрсатган йўлдан юр, ҳар доим покдил бўлиб яшагин. 2Мен сен билан аҳд қиламан, сенга жуда кўп насллар ато қиламан.
3Ибром ерга мук тушиб таъзим қилди. Кейин Худо унга айтди:
4— Сен билан қиладиган аҳдим шудир: сен кўплаб халқларнинг отаси бўласан. 5Энди сенинг исмингни ўзгартираман. Исминг энди Ибром эмас, Иброҳим#17:5 …Ибром…Иброҳим… — ибронийчада Ибром исмининг маъноси — улуғ ота, Иброҳим исмининг маъноси эса — кўпчиликнинг отаси. бўлади. Чунки Мен сени кўплаб халқларнинг отаси қиламан. 6Сени жуда ҳам баракали қиламан, сендан халқлар яратаман, сендан шоҳлар келиб чиқади. 7Мен сенга ва сендан кейинги наслларингга берган ваъдамда тураман. Бу абадий аҳд бўлади. Мен доимо Сенинг Худойинг, сендан кейинги наслларингнинг Худоси бўлиб қоламан. 8Сен мусофир бўлиб яшаб турган мана шу Канъон юртининг ҳаммасини Мен сенга ва наслларингга абадий мулк қилиб бераман. Мен уларнинг Худоси бўламан.
9Худо Иброҳимга яна деди:
— Сен ва сендан кейинги наслларинг авлодлар оша Мен билан қилган аҳдга риоя қилишларингиз лозим. 10Сен ва сенинг наслларинг риоя қилишларингиз керак бўлган аҳдим қуйидагичадир: орангиздаги ҳар бир эркак суннат қилинсин. 11Суннат — сен билан Менинг ўртамиздаги аҳднинг белгиси бўлади. 12Ҳозирдан бошлаб насллар оша хонадонингдаги ҳар бир ўғил бола туғилгандан кейин саккиз кун ўтгач, суннат қилинсин. Бу фақат сенинг оила аъзоларинггагина тегишли бўлмай, балки хонадонингда туғилган хизматкорларингга ва сенинг наслингдан бўлмаган, бегоналардан сотиб олган хизматкорларингга ҳам тегишлидир. 13Хонадонингда туғилган хизматкорларинг ҳам, сотиб олинган хизматкорларинг ҳам суннат қилинсин. Шундай қилиб, Менинг сен билан қилган аҳдим абадий эканини танангиздаги белги кўрсатиб туради. 14Суннат қилинмаган эркак халқим орасидан йўқ қилинсин. У Менинг аҳдимни бузган ҳисобланади.
15Худо Иброҳимга яна айтди:
— Хотининг Сорайга келсак, унинг исми бундан кейин Сорай бўлмасин. Ҳозирдан бошлаб уни Сора#17:15 …Сорай…Сора… — ибронийчада бу иккала исмнинг маъноси — малика, лекин Худо бу оятда Сорайнинг исмини ўзгартириб, келажакда амалга оширмоқчи бўлган ваъдасига урғу беради (шу бобнинг 16–оятига қаранг). Сора деб талаффуз қилинадиган бу исм Сорайга Худонинг берган ваъдасини доимо эслатиб турарди. деб чақир. 16Мен Сорага марҳамат кўрсатаман. Мен ундан сенга ўғил ато қиламан. Ҳа, Мен Сорага шунчалик барака бераманки, у кўп халқларнинг онаси бўлади. Унинг насллари орасидан шоҳлар чиқади.
17Иброҳим мук тушиб таъзим қилди, кейин кулиб қўйди–да, ўзига ўзи деди: “Юз ёшга кирган одам бола кўрар эканми?! Бунинг устига, Сора ҳам тўқсонга кирди, энди бола туғармиди?!” 18Иброҳим Худога:
— Қанийди, Исмоил Сенинг марҳаматинг остида яшаса, — деди.
19— Йўқ, хотининг Сора сенга ўғил туғиб беради, — деди Худо. — Сен ўғлингнинг отини Исҳоқ#17:19 Исҳоқ — ибронийчадаги маъноси кулади. қўясан. Мен ўғлинг билан ва унинг келгуси насли билан абадий аҳдимни давом эттираман. 20Исмоил тўғрисида қилган илтимосингни ҳам эшитдим. Мен унга барака бераман, унинг наслини ҳаддан ташқари кўпайтираман. У ўн икки йўлбошчининг отаси бўлади. Ундан буюк халқ келтириб чиқараман. 21Лекин Мен Ўз аҳдимни туғиладиган ўғлинг Исҳоқ билан қиламан. Келгуси йили худди шу пайтда Сора сенга Исҳоқни туғиб беради.
22Худо Иброҳим билан гаплашиб бўлгач, унинг ёнидан кетди.
23Ўша куниёқ Иброҳим Худо амр этгандай қилди: ўғли Исмоилни, хонадонида туғилган хизматкорларини, бегоналардан сотиб олган хизматкорларини — хонадонидаги ҳамма эркакни суннат қилди. 24Иброҳим суннат қилинганда, тўқсон тўққиз ёшда, 25ўғли Исмоил ўн уч ёшда эди. 26Иброҳим билан ўғли бир кунда суннат қилиндилар. 27Шундай қилиб, Иброҳимнинг хонадонидаги жамики эркак зоти ҳам у билан бирга суннат қилинди.

Zvýraznění

Sdílet

Kopírovat

None

Chceš mít své zvýrazněné verše uložené na všech zařízeních? Zaregistruj se nebo se přihlas