YouVersion Logo
Search Icon

Забур 27

27
27–САНО
Довуд саноси.
1Сенга илтижо қиламан, эй Эгам,
Мени эшитмай қолмагин, эй суянган Қоям.
Агар менга гапирмай сукут сақласанг,
Қабрга тушган одам каби бўлиб қоламан.
2Эшитгин, Сенга илтижо қиламан.
Муқаддас масканингга#27:2 маскан — бу ўриндаги ибронийча сўз Маъбаднинг Энг муқаддас хонасига ишора қилади. қўлларимни чўзиб,
Фарёд қилиб, Сендан мадад сўрайман.
3Мени фосиқларнинг қаторига қўшмагин,
Уларнинг қилмишлари ёмонликдир,
Қўшниларига тилёғламалик қилади,
Юракларида эса ёвуз ниятдир.
4Қилмишига яраша уларга жазо бергин,
Ифлосликларига яраша жазолагин.
Қабиҳ ишларига яраша адабини бергин,
Хизматига яраша уларга қайтаргин.
5Эй Эгам, улар ишларингни қадрламас,
Сенинг ижодингга эътибор қилмас,
Сен уларни йиқитасан,
Улар қайтиб тикланолмас.
6Олқишлар бўлсин Эгамизга,
Илтижоларимни У эшитди.
7Эгам — менинг қудратим, қалқонимдир,
Юракдан Унга умид боғлаганман.
Эгам менга мадад берди, бахтиёрман.
Қўшиғим ила Унга шукрона айтаман.
8Эгамиз Ўз халқининг қудратидир,
Ўзи танлаган шоҳнинг нажот қўрғонидир.
9Халқингга нажот бер, эй Эгам,
Ўз элатингга барака бергин.
Уларнинг чўпони бўлгин,
То абад уларга ғамхўрлик қилгин.

Currently Selected:

Забур 27: ЎзбМК

Highlight

Share

Copy

None

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in