Михо 5
5
5–БОБ
Худо Байтлаҳмлик Ҳукмдорни ваъда қилади
1Эй Қуддус, йиққин лашкарингни!
Ғанимлар бизни қуршовга олди!#5:1 Ғанимлар бизни қуршовга олди! — 4:10 нинг иккинчи изоҳига қаранг.
Улар Исроил ҳукмдорининг бетига таёқ билан уради#5:1 …бетига таёқ билан уради — ёки …бетига салтанат ҳассаси билан уради. Салтанат ҳассаси куч–қудрат ва ҳукмронлик рамзи эди. Бу ўринда Довуд зурриётидан бўлган шоҳнинг бутунлай мағлуб бўлиши ва хор қилиниши англашилади..
2Аммо Эгамиз демоқда:
“Эй Эфратдаги Байтлаҳм,
Сен Яҳудонинг митти шаҳри бўлсанг ҳам,
Исроилни Мен учун бошқарадиган зот сендан чиқади#5:2 …сендан чиқади — Худо ваъда қилган ҳукмдор, яъни Масиҳ, шоҳ Довуд зурриётидан келиб чиқади. Шоҳ Довуд ҳам Байтлаҳмда таваллуд топган эди (1 Шоҳлар 17:12 га қаранг). Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги МАСИҲ сўзига қаранг..
Унинг насаби қадимларга бориб тақалади.”
3Ҳа, Эгамиз Исроил халқини бир муддатга душманларга таслим қилади,
Аммо бу ҳол узоқ давом этмайди.
Ҳомиладор аёлнинг кўзи ёриганда,
Бўлғуси ҳукмдорнинг биродарлари сургундан қайтади.
Улар Исроил халқи билан бирлашади.
4Эгамизнинг қудрати ила ўша ҳукмдор сурувини боқади,
Ўз Эгаси Худонинг улуғворлиги ила уларни бошқаради.
Исроил халқи хатарсиз яшайди,
Ахир, ҳукмдорининг довруғи бутун дунёга ёйилади.
5-6Ўша зот тинчлик ўрнатувчи бўлади.
Мабодо Оссурияликлар#5:5-6 Оссурия — қадимги қудратли шоҳлик. Унинг пойтахти Найнаво шаҳри ҳозирги Ироқнинг шимолида жойлашган эди. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ОССУРИЯ сўзига қаранг. Бу оятда Михо пайғамбар айнан Оссурия шоҳлигини эмас, балки рамзий маънода Худога ва Унинг азиз халқига қарши чиққан душманларни назарда тутган бўлиши мумкин. Михо Оссурияни Нимрўднинг ери деб аташи ҳам шундан далолат беради, чунки Нимрўд шарқда асос солган қудратли шоҳлик доим Исроил юртига тажовуз қилиб келган (Ибтидо 10:8-12 га қаранг).
Юртимизга бостириб келса,
Чегарамизга қадам босса,
Ҳукмдоримиз бизни ҳимоя қилади.
Ҳа, Оссурияликлар
Юртимизга бостириб келса,
Қалъаларни улар ёриб ўтса,
Биз уларга қарши етти йўлбошчини танлаймиз,
Ҳатто саккиз раҳнамони тайинлаймиз.
Улар қилич кўтариб, Оссурия устидан ҳукмронлик қилишади,
Нимрўднинг ерида ўз ҳукмини ўтказишади.
7Кўп халқлар орасида
Ёқуб наслининг#5:7 Ёқуб насли — 2:12 изоҳига қаранг. омон қолганлари
Эгамиз осмондан туширадиган
Шудрингдай бўлишади,
Майсаларни суғорадиган
Ёмғирга ўхшаган бўлишади.
Уларни ҳеч ким тўхтата олмайди,
Улар душманлари устига бостириб боришади.
8Ҳа, кўп халқлар орасида
Ёқуб наслининг омон қолганлари
Ўрмон ҳайвонлари орасидаги
Арслондай бўлишади,
Қўй суруви орасига кириб қолган
Шер боласига ўхшаган бўлишади.
Юрган йўлларида ҳаммага ташланиб ғажишади,
Уларга ҳеч ким бас кела олмайди.
9Эй Исроил, сенинг қўлинг ёвлардан баланд келади,
Барча душманларинг қирилиб кетади.
Эгамиз Ўз халқини поклайди
10Эгамизнинг каломи шудир:
“Ўша куни отларингизни Мен йўқ қиламан,
Жанг араваларингизни парча–парча этаман.
11Вайрон қиламан юртингиз шаҳарларини,
Яксон этаман жамики қалъаларингизни.
12Юртингизда сеҳр–жодуга барҳам бераман,
Орангизда биронта фолбинни қолдирмайман.
13Тасвиру бутсимон тошларингизни йўқ қиламан,
Бошқа сажда қилмайсиз қўлингиз ижодига.
14Ашерага#5:14 Ашера — Канъондаги халқлар сажда қилган ҳосилдорлик худоси бўлиб, аёл қиёфасида тасаввур қилинган. Унинг эркак жуфти Баал эди. Ашеранинг тасвирлари баланд устун шаклида бўлиб, ёғочдан ясалган эди. аталган устунларни қўпориб ташлайман,
Шаҳарларингиз кулини кўкка совураман.
15Менга итоат қилмаган
Халқлар устига қаҳру ғазабимни ёғдириб,
Қасос оламан.”
Currently Selected:
Михо 5: ЎзбМК
Highlight
Share
Copy
Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020