Михо 3
3
3–БОБ
Михо Исроил йўлбошчиларига танбеҳ беради
1Мен шундай дедим:
“Эй Ёқуб наслининг йўлбошчилари, эшитинг!
Эй Исроил#3:1 …Ёқуб…Исроил… — бу ўринда Михо Яҳудога, яъни жанубий шоҳликка ишора қилмоқда (шу бобнинг 9-10–оятларига қаранг). ҳукмдорлари, қулоқ солинг!
Адолат ўрнатиш сизнинг вазифангиз–ку!
2Сизлар эса яхшиликдан нафратланасиз,
Қабиҳликка меҳр қўясиз,
Сиз халқимнинг терисини шилиб,
Этини суягидан ажратиб оласиз.
3Сиз халқимнинг этини ейсиз,
Терисини шилиб, суякларини майдалайсиз,
Қозонга солинадиган гўштдай уларни нимталайсиз.
4Вақти келиб, Эгамизга илтижо қиласиз,
Ўшанда Худодан жавоб олмайсиз.
Сизлар қабиҳларча иш тутдингиз,
Шу боис У сизлардан юз ўгиради.”
5Эгамиз шундай демоқда:
“Эй халқимни йўлдан оздирган пайғамбарлар!
Сизлар қорнингизни тўйғизганларга тинчликни башорат қиласиз,
Оғзингизни мойламаганларга эса урушни эълон қиласиз.
6Энди устингизга тун бостириб келади,
Сизлар ваҳийларни кўрмайсиз.
Қаро зулмат сизни ўраб олади,
Башорат қилишингизга имкон бўлмайди.
Сизлар учун қуёш ботади,
Кундуз ҳам зулмат бўлади.
7Шарманда бўласиз, эй валийлар,
Уятга қоласиз, эй фолчилар.
Мендан сўз олмаганингиз учун
Оғзингизни очолмай қоласиз.”
8Аммо менинг вужудим кучга тўлган,
Эгамизнинг Руҳи мени тўлдирган.
Қудрат ва адолатга тўлганман.
Энди мен Ёқуб наслининг итоатсизлигини фош қиламан,
Исроил#3:8 …Ёқуб…Исроил… — шу бобнинг 1–ояти изоҳига қаранг. халқининг гуноҳини юзига соламан.
9Эй Ёқуб наслининг йўлбошчилари, эшитинг!
Эй Исроил ҳукмдорлари, қулоқ солинг!
Сизлар адолатдан ҳазар қиласиз,
Ҳақиқатни бузиб кўрсатасиз.
10Қонлар эвазига барпо қилдингиз Қуддусни,
Зулм эвазига бунёд этдингиз Сионни!#3:10 Сион — Қуддусдаги Маъбад қурилган тепалик Сион тоғи деб аталган. Эски Аҳддаги шеърий парчаларда ва пайғамбарлар битикларида Сион сўзи кўпинча Қуддус шаҳрига ёки Худонинг халқига нисбатан ишлатилган. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги СИОН сўзига қаранг.
11Эй Қуддус ҳокимлари, сизлар пора олиб ҳукм қиласиз,
Эй Қуддус руҳонийлари, сизлар тама қилиб таълим берасиз,
Эй Қуддус пайғамбарлари, сизлар пул учун башорат қиласиз.
Тағин Эгамизнинг номини рўкач қилиб, айтасиз:
“Эгамиз биз билан, бунга шубҳа йўқ!
Бошимизга бирор кўргилик тушмас.”
12Сизлар сабабли
Қуддус даладай шудгор қилинади,
Сион харобазор бўлади,
Эгамизнинг уйи турган тоғни#3:12 Эгамизнинг уйи турган тоғ — Қуддусдаги Сион тоғига ишора. 3:10 изоҳига қаранг.
Қалин чакалакзор қоплайди.
Currently Selected:
Михо 3: ЎзбМК
Highlight
Share
Copy
Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020