YouVersion Logo
Search Icon

Михо 2

2
2–БОБ
Бечораҳолни эзган золимларнинг қисмати
1Эй тўшагида ётиб, ёвузликни режалаштирганлар!#2:1 ёвузликни режалаштирганлар — шу бобнинг 1-11–оятларида Михо Самария ва Қуддусдаги нуфузли одамларни огоҳлантириб, камбағалларга зулм ўтказганлари учун уларга қарши башорат қиляпти.
Сизнинг ҳолингизга вой!
Тонг отганда сиз
Режаларингизни амалга оширасиз.
Ҳа, бу сизнинг қўлингиздан келади.
2Сизлар бировнинг экинзорига кўз олайтириб,
Уни тортиб оласиз.
Бировнинг уйини ёқтириб қолиб,
Уни ўзингизники қилиб оласиз.
Бирини ўз уйидан,
Бошқасини мерос қилиб олган еридан маҳрум этасиз.
3Шу сабабдан Эгамиз демоқда:
“Мен сизларга қарши фалокатни режа қиляпман.
Сизлар бўйинтуруқдан қочиб қутулолмайсиз,
Бурнингизни осмонга кўтариб юрмайсиз.
Бу оғир дамлар бўлади.”
4Ўша вақт келганда, сизларни масхара қилиб,
Одамлар шундай аччиқ марсия куйлашади:
“Биз меросимиздан маҳрум бўлдик!
Далаларимиз душманларга#2:4 душманлар — ёки арзимас одамлар ёхуд хиёнаткорлар. бўлиб берилди.
Энди биз бутунлай хароб бўлдик!”
5Шундай экан,
Эгамизнинг халқи қайтадан бўлганда юртни,
Улуш қилиб олмайсиз сиз бир парча ерни.
6Сизлар менга ақл ўргатиб деяпсиз:
“Бизга ақл ўргатма!
Нафасингни иссиқ қил,
Биз шарманда бўлмаймиз.”
7Эй Ёқуб насли#2:7 Ёқуб насли — шу бобнинг 1–ояти изоҳига қаранг., сизлар айтасиз:
“Наҳотки Эгамизнинг сабри тугаган бўлса?!
Наҳотки Худо шундай ишларни қилса?!”
Бу сўзларни айтишингиз жоизми?!
Ахир, Худонинг сўзлари тўғри одамга яхшилик келтиради–ку!
8Эгамиз демоқда:
“Сизлар ўз халқингизга зулм қилдингиз!
Хотиржам юрган одамнинг қадамини пойладингиз.
Жангда талафот кўрган одамга ўхшатиб,
Унинг эгнидаги тўнини ечиб олдингиз.
9Халқимнинг аёлларини шинам уйларидан чиқариб юбордингиз,
Фарзандларининг насибасини Менинг юртимдан уздингиз#2:9 Фарзандларининг насибасини Менинг юртимдан уздингиз — ибронийча матндан сўзма–сўз таржимаси Фарзандларини Менинг улуғворлигимдан то абад маҳрум қилдингиз. Бу гапдаги Менинг улуғворлигим ибораси Худо Ўз халқига берган юртни билдирса керак..
10Қани, туринглар, кетинглар бу ердан!
Ором топа олмайсиз энди бу юртда!
Ахир, қилган гуноҳларингиз юртимни ҳаром қилди,
Юртимнинг хароб бўлишига сабаб бўлди.
11Борди–ю, олдингизга ёлғончи одам келса,
— Шароб, бўзадан ваъз айтаман, — деб айтса,
Сизлар уни пайғамбар дея қабул қиласиз!
Умидбахш ваъда
12Эй Ёқуб насли#2:12 Ёқуб насли — Худо Ёқубнинг исмини Исроил деб ўзгартирган (Ибтидо 32:27-28 га қаранг), шунинг учун кўпинча Ёқуб насли деганда Исроил, яъни шимолий шоҳлик аҳолиси назарда тутилади. Бироқ бу ўринда мазкур исм ҳам Исроил, ҳам Яҳудо халқларига нисбатан ишлатилган. Ёқуб бу иккала халқнинг бобокалони бўлган.,
Мен сизларни албатта йиғаман,
Эй Исроилнинг омон қолганлари,
Мен сизларни тўплаб оламан.
Қўрадаги қўйлардай, яйловдаги сурувдай,
Сизларни Мен бир жойга йиғаман.
Ўшанда юртингиз одамларга тўлиб–тошади.
13Мен Йўлбошчингиз бўлиб, сизларга йўл очаман,
Сизларни сургундан олиб чиқаман.
Сизлар шаҳар дарвозасидан чиқиб кетасиз.
Мен, Шоҳингиз сизларни бошлаб бораман.
Мен, Эгангиз, олдинда юраман.”

Currently Selected:

Михо 2: ЎзбМК

Highlight

Share

Copy

None

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in