YouVersion Logo
Search Icon

Луқо 23

23
23–БОБ
Исо Пилат ҳузурида
1Бутун Кенгаш аъзолари туриб, Исони ҳоким Пилатнинг#23:1 ҳоким Пилат — 3:1 га ва ўша оятнинг учинчи изоҳига қаранг. олдига келтирдилар. 2Улар Исони айблай бошладилар:
— Биз бу Одамни халқимизни йўлдан оздираётганда ушлаб олдик. У, Қайсарга#23:2 Қайсар — барча Рим императорларига берилган унвон. Бу ўринда Қайсар Тиберийга ишора қилинган (3:1 га ва ўша оятнинг иккинчи изоҳига қаранг). солиқ тўламанглар, Мен Масиҳман, яъни шоҳман, деб айтиб юрибди.
3Пилат Исодан:
— Сен яҳудийларнинг шоҳимисан? — деб сўради.
— Сиз шунақа дейсиз, — деб жавоб берди Исо.
4Шунда Пилат бош руҳонийларга ва оломонга:
— Мен бу Одамни айблашга ҳеч қандай сабаб кўрмаяпман, — деди. 5Аммо улар қаттиқ туриб олдилар:
— У Ўз таълимоти билан бутун Яҳудиядаги#23:5 Яҳудия — 6:17 изоҳига қаранг. одамларни қўзғолонга даъват қиляпти. У бу қилмишини Жалилада бошлаганди, энди шу ерга ҳам етиб келибди.
6Пилат бу гапни эшитиб:
— Бу Одам Жалилаликми? — деб сўради. 7Исо Ҳироднинг#23:7 Ҳирод — 3:1 га ва ўша оятнинг тўртинчи изоҳига қаранг. қўли остидаги ҳудуддан эканини Пилат билгач, Уни Ҳирод ҳузурига жўнатди. Ҳирод ўша пайтда Қуддусда эди.
Исо Ҳирод олдида
8Ҳирод Исони кўриб, жуда хурсанд бўлиб кетди. У анчадан буён Исони кўрмоқчи бўлиб юрган эди. Чунки Ҳирод Исо ҳақида эшитган, Унинг бирон мўъжизасини кўрсам деган ниятда эди. 9Ҳирод Исога кўп саволлар берди, аммо Исо ҳеч бирига жавоб қайтармади. 10Шу ерда турган бош руҳонийлар билан Таврот тафсирчилари эса Уни шиддат билан қораладилар. 11Шундан кейин Ҳироднинг ўзи ҳам аскарлари билан бирга Исони камситиб масхаралади. Унга шоҳона чопон кийдириб, Пилатнинг олдига қайтариб юборди. 12Бир–бирига душман бўлган Ҳирод билан Пилат ўша куни дўстлашдилар.
Исо ўлимга ҳукм қилинади
13Пилат бош руҳонийлар, йўлбошчилар ва халқни чақириб, 14уларга деди:
— Сизлар бу Одамни халқни йўлдан оздиришда айблаб, олдимга олиб келдингизлар. Мен Уни сизларнинг олдингизда текшириб кўрдим. Аммо сизлар Унга қўйган айблардан биронтасини мен топмадим. 15Ҳирод ҳам ҳеч нима тополмагани учун Уни бизнинг олдимизга қайтариб юборди. Хуллас, бу Одам ўлимга лойиқ бирон иш қилмаган. 16-17Шунинг учун мен Уни калтаклаб, озод қилиб юбораман#23:16-17 Юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида қуйидаги сўзлар 17–оятни ташкил этиб, қўшимча қилинган: Одатга кўра, ҳар Фисиҳ байрамида Пилат бир яҳудий маҳбусни озод қилар эди. Яна Марк 15:6 га қаранг..
18Халойиқ эса бир оғиздан:
— Унга ўлим! Бизга Бараббасни озод қилинг! — деб бақира кетишди.
19Бараббас шаҳарда юз берган исёнда#23:19 исён — юз берган бу ҳодиса китоб ёзилган даврда яшаган одамларга маълум бўлган. Ҳозирги даврда бу исён ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. иштирок этиб, қотиллик қилган, шунинг учун зиндонга ташланган эди. 20Пилат Исони озод қилмоқчи бўлиб, оломонга яна мурожаат этди. 21Аммо оломон:
— Хочга михлансин! Хочга михлансин! — деб шовқин кўтарди. 22Пилат учинчи марта уларга айтди:
— Нимага? У нима ёмонлик қилди, ахир?! Мен Унда ўлимга лойиқ бирор айб топганим йўқ. Шундай экан, мен Уни калтаклаб, озод қилиб юбораман!
23Бироқ оломон овози борича:
— Исо хочга михлансин! — деб бақириб, талаб қилаверди. Ниҳоят уларнинг бақир–чақирлари устун келди. 24Пилат уларнинг талабини бажаришга қарор қилди. 25Оломоннинг истагига кўра, исёнда иштирок этиб, қотиллик қилгани учун зиндонга ташланган одамни Пилат озод қилди, Исони эса оломоннинг ихтиёрига топширди.
Исо хочга михланади
26Рим аскарлари Исони олиб кетдилар. Улар кетаётганларида, Шимўн деган бир одамни учратиб қолдилар. Шимўн Киринеялик#23:26 Киринея — бу шаҳар Ўрта ер денгизи бўйида, ҳозирги Ливия мамлакатининг ҳудудида жойлашган эди. бўлиб, даладан шаҳарга қайтиб келаётган экан. Аскарлар унинг елкасига хочни#23:26 хоч — бу ўринда хочнинг кўндаланг ёғочига ишора қилинган. Ўлимга маҳкум қилинган инсон бу ёғочни ҳукм ижро қилинадиган жойгача ўзи кўтариб бориши керак эди. Бундан олдин Исони аёвсиз қамчилашгани учун (Матто 27:26, Марк 15:15, Юҳанно 19:1), У шу қадар ҳолдан тойган эдики, эҳтимол, хочни Ўзи кўтаришга мадори қолмаган бўлса керак. ортиб, Исонинг кетидан боришга мажбур қилдилар. 27Бир талай оломон Исонинг ортидан эргашиб келаётган эди. Уларнинг орасида аёллар ҳам бор эди. Аёллар кўксига уриб, Исо учун фарёд қилардилар.
28Исо аёлларга қараб деди:
— Мен учун йиғламанглар, эй Қуддус қизлари! Ўзларингиз учун, фарзандларингиз учун йиғланглар. 29Шундай кунлар келадики: “Туғмаган, бола эмизмаган, бепушт аёллар бахтлидир”, деб айтишади. 30Ўшанда одамлар тоғларга: “Устимизга қуланглар!” дея бақиришади. Қирларга: “Бизни босиб қолинглар!” деб ёлворишади#23:30 Хўшея 10:8 га қаранг. Яна Ваҳий 6:15-17 га қаранг.. 31Кўкариб турган дарахтга шундай қилсалар, қуриган дарахтни нима қилар эканлар?!
32Исо билан бирга икки жиноятчини ҳам қатл қилишга олиб кетаётган эдилар. 33Бош суяги деган жойга етиб келганларидан сўнг, аскарлар Исони хочга михладилар. Исо билан бирга иккита жиноятчини ҳам михладилар, уларнинг бири Исонинг ўнг томонида, бири чап томонида эди. 34Исо:
— Эй Ота! Уларни кечиргин, улар нима қилаётганини билмайдилар, — деди#23:34 Исо…деди — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида бу гап йўқ..
Аскарлар қуръа ташлаб, Исонинг кийимларини бўлишиб олдилар#23:34 …қуръа ташлаб, Исонинг кийимларини бўлишиб олдилар — Забур 21:19 га қаранг.. 35Оломон қараб турарди. Яҳудий йўлбошчилари эса Исонинг устидан кулиб, шундай дердилар:
— У бошқаларни қутқарарди. Агар У Худо танлаган Масиҳ бўлса, энди Ўзини қутқариб кўрсин–чи!
36Аскарлар ҳам Исони масхараладилар. Улар Исога арзон шароб#23:36 арзон шароб — бу ўринда ишлатилган юнонча сўз авом халқ кунда ичадиган нордон шаробга ишора қилади. Бу шароб Рим аскарлари учун ўша ерга олиб келинган бўлиши мумкин. ичиргани яқинлашиб, 37шундай дедилар:
— Агар Сен яҳудийларнинг Шоҳи бўлсанг, Ўзингни Ўзинг қутқар–чи!
38Исонинг бош томонида: “Бу яҳудийларнинг Шоҳидир” деган ёзув бор эди#23:38 Исонинг бош томонида…ёзув бор эди — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида Исонинг бош томонида юнон, лотин ва орамий тилларида…ёзув бор эди..
39Хочга михланган жиноятчилардан бири Исони ҳақоратлаб деди:
— Масиҳ экансан, Ўзингни ҳам, бизни ҳам қутқармайсанми?!
40Иккинчи жиноятчи эса бу шеригига таъна қилди:
— Худодан қўрқмайсанми?! Ўзинг ҳам шу Одам каби жазога маҳкум бўлгансан–ку! 41Биз қилмишимизга яраша адолатли жазо олдик. У эса ҳеч қандай ёмонлик қилгани йўқ.
42Кейин деди:
— Эй Исо#23:42 Исо — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида Раббим Исо., тахтингизга ўтириб, Шоҳ бўлганингизда мени эсланг!
43Исо унга деди:
— Сенга чинини айтайин, бугуноқ сен Мен билан бирга жаннатда бўласан.
Исонинг ўлими
44-45Туш пайти эди. Кун қорайди, соат учга#23:44-45 Туш пайти…соат уч… — юнонча матнда Олтинчи соат…тўққизинчи соат…, яҳудийларнинг урф–одатига кўра, куннинг бу пайтлари ўша соатлар билан белгиланар эди. қадар ҳамма ёқ зулматга чўмди. Маъбаддаги парда#23:44-45 Маъбаддаги парда — шоҳ Ҳирод қайта қурган Маъбадда иккита парда бор эди. Парданинг бири Маъбаднинг кираверишида осилган, иккинчиси эса Энг муқаддас хонани Муқаддас хонадан ажратиб турар эди. Бу оятда Энг муқаддас хонани Муқаддас хонадан ажратиб турадиган парда назарда тутилган. Маъбаддаги парданинг йиртилиши Исо туфайли одамларга Худонинг ҳузурига йўл очилганидан далолат беради (Юҳанно 4:19-24, Ибронийлар 9:1-10, 10:19-22 га қаранг). ўртасидан йиртилди. 46Исо баланд овоз билан фарёд қилди:
— Ота! Руҳимни Сенинг қўлларингга топширяпман#23:46 Руҳимни Сенинг қўлларингга топширяпман — Забур 30:6 га қаранг..
Шундай деди–да, жон берди. 47Воқеани кўриб турган Рим юзбошиси Худони улуғлаб:
— Ҳақиқатан ҳам, бу Одам солиҳ экан, — деди.
48Томошага тўпланган оломон содир бўлган воқеаларни кўриб, қайғудан кўксига ура–ура уйларига қайтиб кетдилар. 49Исони билганлар эса, шу жумладан, Жалиладан Унга эргашиб келган аёллар юз берган воқеаларни узоқдан кузатиб турардилар.
Исо дафн этилади
50Олий кенгаш аъзолари орасида Юсуф исмли яхши ва солиҳ бир киши бор эди. 51У Яҳудиядаги Ариматея шаҳридан#23:51 Ариматея шаҳри — Қуддусдан 35 километр шимоли–ғарбда жойлашган. бўлиб, Худонинг Шоҳлигини интизорлик билан кутарди. Юсуф Кенгаш аъзоларининг бу қарорини ва қилган ишини маъқулламаган эди. 52У Пилатнинг олдига бориб, Исонинг жасадини сўради. 53Юсуф жасадни хочдан тушириб олиб, зиғир матоси билан кафанлади. Кейин жасадни қояга ўйилган қабрга қўйди. Бу қабрга ҳали ҳеч ким қўйилмаган эди. 54Бу кун Шаббат арафаси бўлиб, Шаббат куни бошланишига оз қолганди#23:54 …Шаббат куни бошланишига оз қолганди — яҳудийларнинг урф–одатига кўра, янги кун қуёш ботгандан кейин бошланар эди. Жума куни тугаётгани учун, қоидага кўра, аёллар Шаббат куни ўтгандан кейингина жасадга хушбўй мойлар суртиб, уни мумиёласа бўлар эди.. 55Жалиладан Исо билан бирга келган аёллар Юсуфнинг орқасидан эргашиб бордилар. Улар қабрни ва Исонинг жасади қандай дафн қилинганини кўрдилар. 56Улар уйларига қайтиб бориб, жасадга суртиш учун хушбўй мойлар ва атирлар тайёрладилар#23:56 …жасадга суртиш учун хушбўй мойлар ва атирлар тайёрладилар — яҳудийларнинг урф–одатига кўра, жасад дафн қилинишдан олдин унга хушбўй ҳидли зираворлар ва мойлар суртилар эди.. Шаббат куни эса, қонунда буюрилгандай, дам олдилар.

Currently Selected:

Луқо 23: ЎзбМК

Highlight

Share

Copy

None

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in