Луқо 2
2
2–БОБ
Исо Масиҳнинг туғилиши
1Ўша кунларда Қайсар#2:1 Қайсар — барча Рим императорларига берилган унвон. Август#2:1 Август — Октавиан исми билан ҳам танилган бўлиб, милоддан олдинги 27 йилдан то милодий 14 йилгача ҳукмронлик қилган.: “Бутун Рим империясидаги аҳоли рўйхатга олинсин#2:1 …бутун Рим империясидаги аҳоли рўйхатга олинсин… — вояга етган ҳар бир инсон император хазинасига солиқ тўлаши керак эди. Буни назорат қилиш мақсадида бутун аҳоли рўйхатдан ўтказилиши лозим эди.”, деган фармон чиқарди. 2Бу илк аҳоли рўйхати бўлиб, Сурияда Квириниюс ҳоким бўлган пайтда ўтказилди#2:2 Бу…ўтказилди — ёки Шундай қилиб, Сурияда Квириниюс ҳукмронлик қилган пайтдаги биринчи марта аҳолини рўйхатга олиш ўтказилди.. 3Рўйхатдан ўтиш учун ҳамма ўз шаҳрига борди.
4Юсуф ҳам Жалиладаги Носира шаҳридан Яҳудиянинг Байтлаҳм шаҳрига йўл олди. Бу шаҳар Довуд шаҳри эди. Юсуф Довуд хонадонидан, унинг наслидан эди. 5Юсуф рўйхатдан ўтгани Марямни ҳам ўзи билан олиб кетди. Марям Юсуфга унаштирилган бўлиб, фарзанд кутаётган эди. 6Улар ўша ерда бўлганларида Марямнинг ой–куни тўлди. 7У ўзининг тўнғич ўғлини туғди. Уни йўргаклаб, охурга ётқизиб қўйди, чунки меҳмонхонада уларга жой йўқ эди.
Чўпонлар ва фаришталар
8Байтлаҳм яқинида чўпонлар бор эди. Улар тунда яйловдаги сурувини қўриқлаш учун далада ётиб қолган эдилар. 9Уларнинг қаршисида Эгамизнинг бир фариштаси пайдо бўлди, Эгамизнинг улуғворлиги уларнинг атрофини ёритиб юборди. Чўпонлар қаттиқ ваҳимага тушдилар.
10Аммо фаришта уларга шундай деди:
— Қўрқманглар! Мен сизларга Хушхабар олиб келдим. Бу хабар ҳаммага буюк қувонч келтиради. 11Бугун Довуд шаҳрида#2:11 Довуд шаҳри — яъни Байтлаҳм (шу бобнинг 4–оятига қаранг). сизлар учун Нажоткор туғилди. У Масиҳдир#2:11 Масиҳ — бу унвонни яҳудийлар келажакда уларни душманларидан қутқарадиган ва бутун ер юзидаги халқлар устидан ҳукмронлик қиладиган инсонга нисбатан ишлатганлар. Эски Аҳдда Масиҳнинг қиладиган ишлари ҳақида башоратлар ёзилган. Янги Аҳдга кўра Раббимиз Исо ўша Масиҳдир. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги МАСИҲ сўзига қаранг., бизнинг Раббимиздир. 12Мана, сизларга Унинг белгиси: охурда ётган, йўргакланган Чақалоқни топасизлар.
13Бирдан фариштанинг ёнида само лашкари бўлмиш сон–саноқсиз фаришталар пайдо бўлди. Улар Худога ҳамду сано айтишарди:
14“Фалак тоқидаги Худога шарафлар бўлсин,
Худодан марҳамат топган ердаги бандаларга тинчлик келсин!#2:14 …Худодан марҳамат топган ердаги бандаларга тинчлик келсин — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида ердаги бандаларга тинчлигу марҳамат.”
15Фаришталар осмонга кўтарилиб кетгандан кейин, чўпонлар бир–бирига дедилар:
— Қани, Байтлаҳмга борайлик! Эгамиз бизга айтган воқеа юз берганини кўрайлик!
16Улар шоша–пиша бордилар, Марям, Юсуф ва охурда ётган Чақалоқни кўрдилар. 17Улар Чақалоқни кўриб, фаришта бу Чақалоқ тўғрисида нималар айтганини гапириб бердилар. 18Чўпонларнинг гапини эшитганларнинг ҳаммаси ҳайратга тушди. 19Марям эса бу сўзларнинг барини дилига тугиб олиб, чуқур ўйлаб юрди.
20Чўпонлар қайтиб кетаётиб, Худони улуғлаб, Унга ҳамду санолар айтдилар. Чунки эшитган ва кўрганларининг ҳаммаси худди фаришта айтгандай содир бўлганди.
Исога исм қўйилади
21Орадан саккиз кун ўтди. Чақалоқни суннат қиладиган пайт#2:21 Чақалоқни суннат қиладиган пайт — 1:59 изоҳига қаранг. келди. Унга Исо деб исм қўйдилар. Исо она қорнида пайдо бўлмасдан олдин, фаришта Унга шу исмни берган эди.
Шимўннинг ҳамду саноси
22-24Мусонинг қонунига кўра#2:22-24 Мусонинг қонунига кўра… — Левилар 12:1-4 га қаранг., Марям покланиш кунларига риоя қилди. Бу муддат тугагач, Марям билан Юсуф Қуддусга бордилар. У ерда покланиш қурбонлигини келтириб, Эгамизнинг қонунидаги: “Иккита каптар ёки иккита мусича келтирилсин” деган амрни бажардилар#2:22-24 Эгамизнинг…амрни бажардилар — Левилар 12:6-8 га қаранг.. Улар Болани ҳам Эгамизга тақдим қилмоқчи бўлиб, Уни ўзлари билан Қуддусга олиб борган эдилар. Чунки Эгамизнинг қонунида: “Ҳар бир тўнғич ўғил Эгамизга бағишланиши керак”, деб ёзилган#2:22-24 Эгамизнинг қонунида…ёзилган — Чиқиш 13:1-2, 11-16 га қаранг..
25Ўша пайтда Қуддусда Шимўн деган бир одам бор эди. У солиҳ, тақводор одам бўлиб, Исроилнинг нажот топишини интизор бўлиб кутар эди. Муқаддас Руҳ унга ёр эди. 26Муқаддас Руҳ унга: “Эгамиз ваъда қилган Масиҳни сен кўрмагунингча, ўлмайсан”, деб аён қилган эди.
27Шундай қилиб, Шимўн Муқаддас Руҳ бошчилигида Маъбадга борди. Исонинг ота–онаси қонунда буюрилган маросимни бажариш учун Чақалоқни Маъбад ҳовлисига олиб кирдилар. 28Шунда Шимўн Чақалоқни қўлига олиб, Худога ҳамду сано айтди:
29“Эй Эгам, ваъдангни Сен бажо айладинг,
Энди тинчгина ўлишга рози бу қулинг.
30Зеро, ўз кўзим ила кўрдим Қутқарувчини,
31Барча эллар олдида ҳозирлаган нажотингни.
32Ғайрияҳудийларга аён бўладиган нурдир У,
Халқинг Исроилнинг шуҳратидир У.”
33Юсуф ҳам, Марям ҳам Исо ҳақида айтилган бу сўзлардан ҳайратга тушдилар. 34Шимўн уларни дуо қилиб, Исонинг онаси Марямга деди:
— Мана шу гўдак Исроил халқи орасида кўп одамларнинг қулашига ва юксалишига сабабчи бўлади. У Худодан аломат бўлади, Уни кўплар рад этади. 35Натижада кўпларнинг сирли фикрлари ошкор бўлади. Сенинг қалбингга ҳам қилич санчилади.
36У ерда Ханна исмли кекса бир пайғамбар аёл ҳам бор эди. У Ошер қабиласидан Паниёл деган одамнинг қизи эди. У турмушга чиқиб, эри билан етти йил яшади. 37Сўнг бева қолган эди. У саксон тўрт йил давомида бева бўлиб#2:37 У саксон тўрт йил давомида бева бўлиб… — ёки У саксон тўрт ёшда эди…., ҳеч қачон Маъбадни тарк этмасди. Рўза тутиб, ибодат қилиб, кечаю кундуз Худога сажда қиларди. 38Шимўн Марям ва Юсуфга гапириб турган пайтда Ханна уларга яқинлашиб, Худога шукроналар айтди. У Қуддуснинг озод қилинишини интизорлик билан кутганларнинг ҳаммасига бу Бола ҳақида сўзлай бошлади.
39Юсуф билан Марям Эгамизнинг қонунидаги ҳамма талабларни бажарганларидан кейин, Жалилага, ўз шаҳри Носирага қайтиб бордилар. 40Бола улғайиб, кучга ва доноликка тўлиб борарди. У Худонинг инояти остида эди.
Ўсмир Исо Маъбадда
41Исонинг ота–онаси ҳар йили Фисиҳ байрамида#2:41 Фисиҳ байрами — Фисиҳ зиёфатига ва ундан кейин етти кун давомида нишонланадиган Хамиртурушсиз нон байрамига ишора (22:1 га қаранг). Бу байрамлар Исроил халқининг Мисрдаги қулликдан озод бўлиши муносабати билан нишонланар эди (Чиқиш 12:1-42, 13:3-10 га қаранг). Қуддусга борар эдилар. 42Исо ўн икки ёшда бўлганда, улар яна одатдагидай байрам қилиш учун Қуддусга бордилар.
43Байрамдан кейин улар уйга қайтар эканлар, ўсмир Исо Қуддусда қолди. Ота–онаси эса бундан бехабар эди. 44Улар, Исо йўловчилар орасида келяпти, деб ўйлашди. Бир кун йўл босганларидан кейин, Исони қариндош–уруғлари ва таниш–билишлари орасидан қидира бошладилар. 45Уни топа олмаганларидан кейин, Қуддусга қайтиб, Исони ўша ердан қидирдилар.
46Уч кундан сўнг Уни Маъбаддан топдилар. У муаллимлар орасида ўтирарди, уларнинг гапларига қулоқ солиб, саволлар берарди. 47Исонинг гапларини эшитганларнинг ҳаммаси Унинг фаҳм–идрокига ва бераётган жавобларига ҳайрон қолардилар. 48Ота–онаси Уни кўриб, ажабландилар. Онаси Унга деди:
— Ўғлим, бу нима қилганинг? Отанг икковимиз Сени қидиравериб адойи тамом бўлдик–ку!
49— Нега Мени қидирдингизлар? — деди Исо. — Мен самовий Отамнинг#2:49 самовий Отам — Худога ишора. Исо кўпинча Ота унвонини Худога нисбатан ишлатган. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ХУДОНИНГ НОМЛАРИ ибораси остида берилган ОТА сўзига қаранг. уйида бўлишим#2:49 Мен самовий Отамнинг уйида бўлишим… — ёки Мен самовий Отамнинг ишлари билан машғул бўлишим…. кераклигини наҳотки билмаган бўлсангизлар?!
50Аммо улар Исонинг айтган гапини тушунмадилар. 51Исо улар билан Носирага қайтиб кетди. Доим ота–онасига итоат қилди. Онаси эса бу гапларнинг ҳаммасини дилига тугиб қўйди.
52Исо улғайиб, йиллар ўтган сари доно бўлиб борарди. У Худонинг ҳам, одамларнинг ҳам меҳрини қозонарди.
Currently Selected:
Луқо 2: ЎзбМК
Highlight
Share
Copy

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020