Юҳанно Кириш
Кириш
Мазкур китоб Янги Аҳд таркибидаги тўртта Хушхабарнинг тўртинчисидир. Китобнинг муаллифи Забадиёнинг ўғли балиқчи Юҳаннодир. Юҳанно, Бутрус ва Юҳаннонинг акаси Ёқуб Исо Масиҳнинг энг яқин шогирдлари ҳисобланади. Юҳанно бу китобда ўз исмини ишлатмай, ўзини Исо Масиҳнинг севикли шогирди деб тилга олади (масалан, 13:23 га қаранг).
Мазкур китоб замирида Исо Масиҳнинг шахсияти, илоҳий Калом инсон бўлиб келгани, Масиҳнинг Ўз самовий Отаси — Худо билан бўлган муносабати ва Исо Масиҳга эътиқод қилиш каби мавзулар ётади. Исо Масиҳ одамларга Ўзининг кимлигини тушунтирмоқчи бўлиб, турли образлардан фойдаланади. У Ўзини “ҳаёт нони”, “ҳаётбахш сув манбаи”, “оламнинг нури”, “яхши чўпон”, “йўл, ҳақиқат ва ҳаёт”, “ҳақиқий ток” ва “одамларни охиратда тирилтирувчи, уларга ҳаёт берувчи Зот” деб атайди.
Бу Хушхабар нима мақсадда ёзилгани 20:31 да айтиб ўтилган: “Токи сизлар Исонинг Масиҳ, Худонинг Ўғли#Худонинг Ўғли — Исо Масиҳнинг унвони. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ХУДОНИНГ ЎҒЛИ иборасига қаранг. эканлигига ишониб, бу имонингиз туфайли ҳаётга эга бўлинглар.” Муаллиф Исонинг таълимотини қизиқарли мантиқий мулоҳазалар орқали тақдим этади, у нур ва зулмат, имон ва имонсизлик, севги ва нафрат, осмон ва бу дунё борасида сўз юритади.
Ушбу китоб азалдан мавжуд бўлган Калом ҳақидаги маълумот билан бошланади. Илоҳий Калом дунё яратилишидан олдин мавжуд бўлган. Нимаики яратилган бўлса, ўша Калом орқали вужудга келган. Худонинг Каломи инсон бўлиб туғилди, У Исо Масиҳ эди. Исо Масиҳ зулматга ғарқ бўлган бу дунёга ҳаёт нурини олиб келди. Масиҳга ишонган ҳар бир киши самовий Отани таниб олади ва абадий ҳаётдан баҳраманд бўлади.
Китобнинг биринчи қисмидан (1-12–боблар) Исонинг қилган мўъжизалари ўрин олган, муаллиф Исони Худонинг Ўғли, Худо ваъда қилган Нажоткор эканлигини эътироф этади. Кўп одамлар Исога ишониб, Унга эргашадилар. Баъзилар эса Унга қарши бўладилар.
Китобнинг 13-17–бобларида Исонинг Ўз шогирдларига қилган ғамхўрлигига, Устоз ва шогирдлари орасидаги муносабатга эътибор берилади. Исо хочдаги ўлимидан олдин, шогирдларини огоҳлантириб, яқинлашаётган фожиадан қўрқмасликларини айтади ва уларга далда беради.
Исонинг ҳибсга олиниши, калтакланиши, ўлдирилиши ва тирилиши ҳақидаги ҳодисалар китобнинг сўнгги қисмидан ўрин олган (18-21–боблар). Исо тирилгандан кейин бир неча марта шогирдларига зоҳир бўлгани ҳақидаги воқеалар китобга якун ясайди.
Currently Selected:
Юҳанно Кириш: ЎзбМК
Highlight
Share
Copy
Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020