YouVersion Logo
Search Icon

Юҳанно 15

15
15–БОБ
Ток ва унинг новдалари ҳақида масал
1Исо шогирдларига деди: “Мен ҳақиқий токман, осмондаги Отам эса боғбондир. 2Ҳосил бермайдиган ҳар бир новдамни У кесиб ташлайди. Ҳосил берадиган ҳар бир новдани эса, яна кўпроқ ҳосил берсин деб, хомток қилиб тозалайди. 3Мен сизга айтган сўзим орқали сизлар аллақачон тозаланиб бўлгансизлар. 4Мен билан алоқада бўлинглар, шунда Мен сизлар билан алоқада бўламан. Токка уланмаган новда ўз–ўзидан ҳосил беролмайди. Шу сингари, сизлар ҳам Мен билан алоқада бўлмасангизлар, ҳосил беролмайсизлар.
5Мен — ток, сизлар эса новдасизлар. Агар Менда бўлсангизлар ва Мен сизларда бўлсам, кўп ҳосил берасизлар. Менсиз ҳеч нарса қилолмайсизлар. 6Ким Мен билан алоқани узса, новда каби, ташлаб юборилади ва қурийди. Бундай новдаларни эса йиғиб, ўтга ташлаб ёндиришади. 7Агар сиз Мен билан алоқада бўлиб, сўзларимни қалбингизга жо қилсангизлар, истаганингизни сўранглар, сизга берилади. 8Сизлар кўп ҳосил бериб, Менинг шогирдларим эканлигингизни исботлайсиз. Бу орқали Отам улуғланади.
Севги ҳақида
9Осмондаги Отам Мени қандай севган бўлса, Мен ҳам сизларни шундай севдим. Севгимга содиқ қолинглар. 10Мен Отамнинг амрларига амал қилиб, Унинг севгисига содиқ қолганман. Худди шу сингари, сизлар ҳам, Менинг амрларимга амал қилсангизлар, севгимга содиқ қоласизлар.
11Менинг шодлигим қалбингизни тўлдирсин деб, сизларга бу сўзларни айтдим. 12Менинг амрим шу: Мен сизларни қандай севган бўлсам, сизлар ҳам бир–бирингизни шундай севинглар. 13Ким ўз жонини дўстлари учун фидо қилса, бундан ортиқ севги йўқ. 14Агар сизлар амрларимни бажо келтирсангизлар, Менинг дўстларим бўласизлар. 15Мен сизларни энди қул деб атамайман. Қул хўжайини нима қилишини билмайди. Сизларни дўстларим дейман, чунки Отамдан эшитган ҳамма нарсани сизларга айтдим.
16Сизлар Мени эмас, Мен сизларни танладим. Мен сизларни: «Бориб ҳосил берсин, ҳосили боқий бўлсин», деб танладим. Шунда Менинг номимдан Отадан нима сўрасангизлар, У сизларга беради.
17Хуллас, сизларга амрим шу: бир–бирингизни севинглар!
Дунёнинг нафрати
18Агар дунё сизлардан нафратланаётган бўлса, билингки, сизлардан илгари Мендан нафратланган. 19Сизлар бу дунёга тегишли бўлганингизда эди, дунё сизларни ўзиники каби севар эди. Сизлар эса бу дунёга тегишли эмассизлар. Мен сизларни бу дунёдан танлаб олдим. Ана шу сабабдан дунё сизлардан нафратланади. 20Қул ўз хўжайинидан устун эмас деган сўзимни#15:20 деган сўзим — 13:12-17 га қаранг. эсланглар. Агар Мени қувғин қилган бўлсалар, сизларни ҳам қувғин қиладилар. Агар Менинг сўзларимга риоя қилган бўлсалар, сизларникига ҳам риоя қиладилар.
21Одамлар буларни сизларга Менинг номим туфайли қиладилар. Ахир, улар Мени Юборганни танимайдилар. 22Агар Мен келиб, уларга гапирмаганимда эди, улар Менга ишонмаганлари учун гуноҳда айбланмас эдилар. Энди бўлса гуноҳларини оқлаш учун баҳона топа олмайдилар. 23Мендан нафратланган одам осмондаги Отамдан ҳам нафратланади. 24Агар Мен улар орасида бошқа ҳеч ким қилмаган мўъжизаларни қилмаганимда эди, улар гуноҳда айбланмас эдилар. Энди бўлса мўъжизаларимни кўрдилар–у, Мендан ҳам, Отамдан ҳам нафратландилар. 25Бу эса Тавротдаги: «Мендан сабабсиз нафрат этганлар»#15:25 Забур 34:19, 68:5 га қаранг. деган сўзлар бажо бўлиши учун содир бўлди.
26Мен сизларга Отамдан юборадиган Ҳомий#15:26 Ҳомий — 14:16 изоҳига қаранг., яъни Отамдан чиқадиган Ҳақиқат Руҳи келганда Мен тўғримда гувоҳлик беради. 27Сизлар ҳам гувоҳлик берасизлар, чунки бошданоқ Мен билан бирга бўлгансизлар.

Currently Selected:

Юҳанно 15: ЎзбМК

Highlight

Share

Copy

None

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in