YouVersion Logo
Search Icon

Юҳанно 12

12
12–БОБ
Марям Исога атир мой суртади
1Фисиҳ байрамидан олти кун олдин Исо Лазарнинг қишлоғи Байтанияга#12:1 Байтания — 11:1 изоҳига қаранг. борди. Исо ўша Лазарни ўликдан тирилтирган эди. 2Ўша ерда Исога зиёфат ҳозирладилар. Марта хизмат қилиб юрган эди, Лазар эса Исо ва меҳмонлар билан бирга дастурхон олдида ёнбошлаган эди. 3Шу пайт Марям бир шиша#12:3 бир шиша — юнонча матнда литра, тахминан ярим литрга тўғри келади. тоза, қимматбаҳо сунбул мойини#12:3 сунбул мойи — яна бир номи нард. Бу мой қуюқ, оч жигар ранг, жуда ҳам қиммат, жуда хушбўй бўлган. олиб келиб, Исонинг оёқларига суртди, сўнг сочлари билан артди. Уй атир мойнинг хушбўй ҳидига тўлиб кетди.
4Исонинг шогирдларидан бири, Унга хиёнат қиладиган Яҳудо Ишқариёт деди:
5— Бу мойни уч юз кумуш тангага#12:5 уч юз кумуш танга — юнонча матнда уч юз динор. Динор Рим кумуш тангаси бўлиб, мардикорнинг бир кунлик иш ҳақи эди. сотиб, камбағалларга бўлиб берса бўлмасмиди?!
6У шу гапни камбағалларга қайғургани учун эмас, балки ўғри бўлгани учун айтди. Пул қутиси Яҳудонинг назоратида эди, қутига солинадиган пулдан у ўғирлаб турарди. 7Исо шундай деди:
— Марямни тинч қўйинглар! Зотан, у Мени дафн кунимга тайёрлади#12:7 …у Мени дафн кунимга тайёрлади — яҳудийларнинг урф–одатига кўра, жасад дафн қилинишидан олдин унга хушбўй ҳидли зираворлар ва мойлар суртилар эди (Луқо 23:55-56, Юҳанно 19:38-40 га қаранг). Марям қилган ишининг маъносини ўзи тушунганми ёки йўқми, аниқ эмас, аммо унинг бу ҳаракати Исонинг ўлими яқинлашиб қолганини билдирарди.. 8Камбағаллар ҳар доим сизлар билан бирга бўлади. Мен эса ҳар доим ҳам сизлар билан бирга бўлмайман.
9Бир талай яҳудийлар Исонинг Байтанияда эканлигини билиб келишди. Улар нафақат Исони, балки Исо ўликдан тирилтирган Лазарни ҳам кўришни истардилар. 10Бош руҳонийлар Лазарни ҳам ўлдиришни режалаштирган эдилар. 11Чунки кўп яҳудийлар Лазар туфайли Исо томонига ўтиб, Унга имон келтираётган эдилар.
Исо Қуддусга тантанали равишда киради
12Эртаси куни байрамга борган бир талай халойиқ Исонинг Қуддусга келаётганини эшитиб қолди. 13Улар пальма дарахти шохларидан#12:13 пальма дарахти шохлари — ҳаёт ва нажот рамзи бўлиб, ғолиб лашкарбошига ёки шоҳга ҳурмат–эҳтиром кўрсатишда фойдаланилган. олишди, Уни қарши олгани чиқиб, шундай деб ҳайқиришарди:
“Тасанно!
Эгамиз номидан келаётган Инсон барака топсин!#12:13 Эгамиз номидан келаётган Инсон барака топсин! — Забур 117:26 га қаранг.
Исроилнинг шоҳи муборак бўлсин!”
14Исо бир хўтикни топиб, унга минди, худди Муқаддас битикларда ёзилгандай:
15“Эй Қуддус халқи#12:15 Қуддус халқи — юнонча матнда қиз Сион, Қуддус аҳлига нисбатан қўлланган шеърий усул. Қуддусдаги Маъбад қурилган тепалик Сион тоғи деб аталган. Эски Аҳддаги шеърий парчаларда ва пайғамбарлар битикларида Сион сўзи кўпинча Қуддус шаҳрига ёки Худонинг халқига нисбатан ишлатилган. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги СИОН сўзига қаранг., қўрқма!
Мана, Шоҳингиз хўтикни миниб келяпти.”#12:15 Закариё 9:9 га қаранг.
16Исонинг шогирдлари аввал буни тушунмадилар. Исо улуғлангандан кейингина улар бу сўзларнинг У ҳақда ёзилганини ва халқ худди ёзилганидек қилганини эсладилар. 17Исо Лазарни қабрдан чақириб тирилтирганига гувоҳ бўлган оломон Исога эргашиб, бу ҳақда ҳаммага айтарди. 18Исонинг қилган бу мўъжизали аломати ҳақида эшитган кўп одамлар Уни кутиб олгани чиққан эдилар.
19Фарзийлар эса бир–бирига:
— Қаранглар, қўлимиздан ҳеч нарса келмади. Бутун дунё Унинг ортидан бормоқда! — дейишарди.
Исо Ўз ўлими ҳақида гапиради
20Худога сажда қилиш учун байрамга келганлар орасида баъзи ғайрияҳудийлар#12:20 ғайрияҳудийлар — юнонча матнда юнонлар (7:35 изоҳига қаранг). Бу ўринда яҳудийларнинг Худосига сажда қиладиган, аммо яҳудийларнинг маданияти ва урф–одатларини тўлиқ қабул қилмаган одамлар назарда тутилган бўлиши мумкин. бор эди. 21Улар Филипнинг олдига бориб (Филип Жалиланинг Байтсайда шаҳридан эди) шундай деб айтишди:
— Тақсир, биз Исони кўрмоқчимиз.
22Филип бориб, бу ҳақда Эндрусга айтди. Сўнг иккалови Исонинг олдига бориб, Унга айтишди. 23Исо уларга шундай жавоб берди:
— Инсон Ўғли улуғланадиган вақт–соати келди. 24Сизларга чинини айтайин: агар буғдойнинг дони ерга тушиб ўлмаса, у бир донлигича қолади. Агарда ўлса, кўп ҳосил беради. 25Ким ўз жонини севса, уни йўқотади. Ким бу дунёда ўз жонидан воз кечса, уни абадий ҳаёт учун сақлаб қолади. 26Ким Менга хизмат қилмоқчи бўлса, орқамдан юрсин. Мен қаерда бўлсам, хизматчим ҳам ўша ерда бўлсин. Менга хизмат қилган одамни осмондаги Отам ҳурмат қилади. 27Энди эса юрагим сиқилиб кетяпти. Нима ҳам дер эдим?! “Эй Ота, бу вақт–соатдан Мени сақла”, деб айта олармидим?! Мен шу вақт–соат учун келганман–ку! 28Эй Ота, Ўз номингни улуғлагин!
Исо шундай дейиши биланоқ осмондан:
— Мен номимни улуғладим, бундан кейин ҳам улуғлайман, — деган садо келди. 29У ерда турган оломон бу садони эшитиб, момақалдироқ деб ўйлади. Бошқалар эса:
— Унга фаришта гапирди! — дейишди.
30Бунга жавобан Исо деди:
— Бу садо Мен учун эмас, сизлар учун бўлди. 31Энди бу дунё ҳукм қилинади, бу дунёнинг ёвуз ҳукмдори#12:31 бу дунёнинг ёвуз ҳукмдори — яъни шайтон. ҳайдаб чиқарилади. 32Мен ердан юқорига кўтарилганимда, ҳаммани Ўзимга жалб қиламан.
33Исо бу сўзларни қай йўл билан ўлишини билдириш учун айтди.
34Халқ бунга жавобан деди:
— Биз Тавротдан, Масиҳ абадий яшайди, деб эшитганмиз. Қандай қилиб Сен, Инсон Ўғли юқорига кўтарилиши керак, деб айтяпсан? Инсон Ўғли ким ўзи?
35Исо уларга деди:
— Нур яна қисқа бир муддат сизлар билан бўлади. Нур борида юринглар, тағин зулмат сизларни қамраб олмасин. Зулматда юрадиган киши қаерга кетаётганини билмайди. 36Нур ҳануз сизлар билан экан, нурга ишонинглар, шунда нур фарзандлари бўласизлар.
Буларни айтиб бўлгач, Исо узоқлашиб, халқдан яширинди.
Халқнинг ўжарлиги ва имонсизлиги
37Исо халқнинг кўз ўнгида шунча кўп мўъжизали аломатлар яратган бўлса ҳам, улар Исога ишонмас эдилар. 38Шу тариқа Ишаё пайғамбарнинг сўзи бажо бўлди:
“Эй Эгамиз, бизнинг хабаримизга ким ишонди?
Сенинг қудратли кучинг кимга аён бўлди?”#12:38 Ишаё 53:1 га қаранг.
39Ҳақиқатан ҳам, улар ишона олмадилар. Негаки, Ишаё улар ҳақида яна шундай деб айтганди:
40“Эгамиз уларнинг кўзларини кўр қилди,
Ақлларини ўтмас қилди.
Токи кўзлари билан кўрмасинлар,
Ақллари билан англамасинлар,
Тағин Менга қайтиб, шифо топмасинлар.”#12:40 Ишаё 6:10 га қаранг.
41Ишаё Масиҳнинг улуғворлигини кўргани учун бу сўзларни айтган эди.
42Шунга қарамай, кўп яҳудий йўлбошчилари ҳам Исога имон келтирдилар. Лекин улар фарзийлар туфайли буни очиқчасига тан олмас эдилар, чунки синагогадан ҳайдалишдан қўрқардилар. 43Ахир, улар Худонинг мақтовидан кўра, инсоннинг мақтовини яхши кўрардилар.
44Исо хитоб қилиб деди:
— Менга ишонган одам Менга эмас, балки Мени Юборганга ишонган бўлади. 45Мени кўрган одам Мени Юборганни кўрган бўлади. 46Менга ишонган биронта одам зулматда қолмасин деб, Мен дунёга нур бўлиб келдим. 47Агар ким Менинг сўзларимни эшитиб, риоя қилмаса#12:47 …риоя қилмаса… — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида ишонмаса., Мен уни ҳукм қилмайман. Мен дунёни ҳукм қилиш учун эмас, нажот бериш учун келганман. 48Мени рад қилиб, сўзларимни қабул қилмаган одамни ҳукм қилувчи бор. Ундай одамни охиратда Мен эмас, айтган сўзим ҳукм қилади. 49Зотан, Мен Ўзимча гапирганим йўқ. Мени юборган самовий Ота нима айтишимни, қандай гапиришимни Менга амр этган. 50Унинг амри эса абадий ҳаёт беришини биламан. Хуллас, нима айтаётган бўлсам, Отам Менга айтгандай сизларга айтяпман.

Currently Selected:

Юҳанно 12: ЎзбМК

Highlight

Share

Copy

None

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in