YouVersion Logo
Search Icon

Ёқуб Кириш

Кириш
Мазкур мактуб муаллифи Исонинг укаси Ёқубдир. Исо Масиҳ ер юзида хизмат қилган даврда Ёқуб Унга ишонмаган эди, Унинг хизматини ҳам маъқулламаган эди. Масиҳ ўликдан тирилгандан кейин эса Ёқуб Унга ишониб#…Ёқуб Унга ишонмаган эди…Ёқуб Унга ишониб… — Юҳанно 7:2-5, Ҳаворийлар 1:14 га қаранг., Қуддусдаги жамоат етакчиси бўлди. Муаллиф ушбу мактубини Исо Масиҳга имон келтирган яҳудийларга йўллайди. Имонлилар ўша даврда қувғинлар оқибатида Қуддусдан узоқ жойларга тарқалиб кетган бўлишлари мумкин (Ҳаворийлар 8:1 га қаранг).
Мазкур мактуб имонлилар учун ҳаётий қўлланма бўлиб хизмат қилади, имон фақат тилда эмас, балки амалда қўлланилиши керак деган ғояни илгари суради. Муаллиф кўплаб мажозий образлардан фойдаланган ҳолда, хулқ–атвор ва кундалик ҳаётга оид кўрсатмалар беради. У донолик, масиҳийларнинг юриш–туриши, одамларга ва вазиятга муносабат, бойлик ва камбағаллик, васваса ва синовлар, имон ва амал каби турли мавзулар борасида сўз юритади. Шунингдек, беқарорлик, мағрурлик, манманлик, очкўзлик, баднафслик, иккиюзламачилик каби иллатларни аёвсиз танқид қилади. Хуллас, имонли одам имони бўйича яшаши керак, деб таъкидлайди.

Highlight

Share

Copy

None

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in