YouVersion Logo
Search Icon

Ибтидо 6:1-4

Ибтидо 6:1-4 ЎЗБМК

Ер юзида инсонлар борган сари кўпая бошлади. Қизлар ҳам туғилган эди. Илоҳий зотлар, бу қизлар чиройли экан, деб ёқтирганларини ўзларига хотин қилиб олавердилар. Шунда Эгамиз айтди: “Мен ато этган Руҳ инсонлар билан абадий қолмайди, чунки улар ўладиган жонлардир. Келгусида улар 120 йил умр кўрсин.” Ўша кунларда, ундан кейин ҳам бу оламда улкан паҳлавонлар яшади. Илоҳий зотлар билан аёл зотидан туғилган бу паҳлавонлар қадимги даврнинг буюк қаҳрамонлари, машҳур жангчилари бўлган эдилар.