Ибтидо 47:5-6
Ибтидо 47:5-6 ЎЗБМК
Шунда фиръавн Юсуфга деди: — Отанг, ака–укаларинг сенинг олдингга келишган экан, ана, Миср юрти уларники. Уларни юртнинг энг яхши ерига — Гўшен ерларига жойлаштир. Агар уларнинг орасида уддабуронлари бўлса, менинг чорвамни ҳам уларга топшириб қўй.