YouVersion Logo
Search Icon

Ибтидо 22

22
22–БОБ
Худо Иброҳимга амр беради
1Шу воқеалардан кейин Худо Иброҳимни синади.
— Иброҳим! — деб чақирди Худо.
— Лаббай! — деб жавоб берди Иброҳим.
2— Ёлғиз суюкли ўғлинг Исҳоқни олиб, Мориёх ерига#22:2 Мориёх ери — кейинчалик шоҳ Сулаймон Маъбадни қурган жой Мориёх тоғи деб аталади (2 Солномалар 3:1 га қаранг). Демак, Иброҳим Исҳоқни Эгамизга қурбонлик қилиш учун олиб борган тоғ устида кейинчалик Маъбад қурилган бўлиши ҳам мумкин. Шу бобнинг 14–оятидаги Эгамизнинг тоғи ибораси Исроил шоҳлари даврида Маъбад турган тоққа нисбатан ишлатилган. бор, — деди Худо. — Мен сенга бир тоғни кўрсатаман, ўша тоғда ўғлингни қурбонлик қилиб куйдирасан.
3Эртаси куни Иброҳим саҳарда туриб, эшагини эгарлади. Оловда куйдириладиган қурбонлик учун ўтин тайёрлади. Сўнг икки хизматкори ва ўғли Исҳоқни ёнига олиб, Худо айтган ерга жўнади. 4Уч кун йўл юрганларидан кейин, Иброҳим узоқдан ўша жойни кўрди. 5Иброҳим хизматкорларига деди:
— Сизлар шу ерда — эшакнинг ёнида қолинглар. Ўғлим билан ҳов анави ерга борамиз–у, у ерда сажда қилиб, шу ерга қайтиб келамиз.
6Иброҳим қурбонлик куйдириш учун ўтинни олиб, ўғли Исҳоқнинг елкасига ортди. Ўзи эса пичоқ билан чўғни олиб кетди. Икковлари бирга кетишди.
7— Отажон! — деди бир пайт Исҳоқ отасига.
— Лаббай, ўғлим, — деб жавоб берди Иброҳим.
— Олов билан ўтин бор–у, лекин қурбонлик қилиб куйдириладиган қўзи қани? — деб сўради Исҳоқ.
8— Қурбонлик қилиб куйдириладиган қўзини Худонинг Ўзи беради#22:8 …Худонинг Ўзи беради… — ибронийча матндан сўзма–сўз таржимаси …Худонинг Ўзи кўриб беради…, яъни Худо вазиятни кўриб туриб, керакли ҳамма нарсани Ўзи етказиб беради деган маънони англатади., ўғлим, — деб жавоб қилди Иброҳим. Шундай қилиб, икковлари бирга йўлда давом этишди.
9Улар Худо кўрсатган ерга етиб келганларидан кейин, Иброҳим қурбонгоҳ қуриб, қурбонгоҳга ўтин қалади. Сўнгра у ўғли Исҳоқни боғлаб, қурбонгоҳдаги ўтинлар устига ётқизди. 10Иброҳим пичоқни олди ва ўғлини бўғизлашга шайланди. 11Шу пайт Эгамизнинг фариштаси самодан унга ҳайқирди:
— Иброҳим! Иброҳим!
— Лаббай! — деб жавоб берди Иброҳим.
12— Пичоқни ташла! — деб буюрди фаришта. — Бундай қилма, болага зарар етказма. Энди билдим, сен ҳақиқатан Худодан қўрқар экансан. Сен ҳатто ягона ўғлингни ҳам Мендан аямадинг.
13Иброҳим бошини кўтариб, қўчқорни кўриб қолди. Қўчқорнинг шоҳлари чакалакларга ўралиб қолган эди. Иброҳим қўчқорни ушлаб, қурбонгоҳда ўғлининг ўрнига куйдириб қурбонлик қилди. 14Шунинг учун бу жойга Иброҳим “Эгамиз беради”#22:14 “Эгамиз беради” — ибронийча матндан сўзма–сўз таржимаси Эгамиз кўриб турибди (шу бобнинг 8–оятига ва ўша оятнинг изоҳига қаранг). деб ном қўйди. Бу ном бугунги кунда#22:14 бугунги кунда — шу китоб ёзилган вақтга ишора.: “Эгамизнинг тоғида#22:14 Эгамизнинг тоғи — шу бобнинг 2–ояти изоҳига қаранг. берилади#22:14 …берилади… — ёки …У зоҳир бўлади….” деган ҳикматга айланиб кетган.
15Шундан кейин Эгамизнинг фариштаси самодан Иброҳимни яна чақирди:
16— Эганг айтмоқда: “Менга итоат қилганинг учун, ҳатто ягона ўғлингни ҳам Мендан аямаганинг учун Ўзимнинг номим билан қасамёд қиламан#22:16 …Ўзимнинг номим билан қасамёд қиламан… — қадимги Яқин Шарқда одамлар айтган гапини тасдиқлаш учун, ўзларидан буюкроқ зот номини ёки нарсани ўртага қўйиб қасам ичишар эди. Худо борлиқдаги энг буюк Зот бўлгани учун, У айтган сўзининг қатъий эканлигини кўрсатиш мақсадида Ўз номини ўртага қўйиб қасам ичди.: 17сенга албатта қут–барака бераман. Наслингни осмондаги юлдузлардай, денгиз қирғоғидаги қумдай сон–саноқсиз қилиб кўпайтираман. Наслинг ғанимларининг дарвозаларини эгаллайдилар. 18Менга итоат қилганинг учун ер юзидаги ҳамма халқлар сенинг наслинг орқали барака топади.”
19Шундай қилиб, Иброҳим ўғли билан бирга хизматкорлари ёнига қайтиб келди ва Бершебага — уйига йўл олди. Иброҳим Бершебада яшаб қолди.
Нахўрнинг насли
20Шундан кейин Иброҳим: “Уканг Нахўрнинг хотини Милхо саккиз нафар ўғил туққан” деган хабарни эшитди. 21Тўнғич ўғлининг исми Уз, кейингисининг оти Буз, ундан кейингисиники Камувол (Камувол Орамнинг отаси бўлди), 22Хосит, Хазо, Пилдаш, Йидлаф, Батувал эди. 23Батувал бир қиз кўриб, отини Ривқо қўйди. 24Милхо туғиб берган саккиз нафар ўғлидан ташқари, Нахўрнинг Равумо деган чўриси#22:24 чўри — ибронийча матнда бу сўзнинг маъноси қуйидагича: чўри бўлган аёллар қонуний хотин бўлмасалар–да, хўжайинлари улар билан жинсий алоқада бўлишган. Қадимги пайтларда бу аёлларнинг жиддий қонуний ҳуқуқлари бўлиб, хўжайинлари уларнинг эрлари сифатида бўлган. ҳам унга тўрт ўғил туғиб берди. Бу ўғилларининг исми Тавах, Гахам, Тахаш ва Махо эди.

Currently Selected:

Ибтидо 22: ЎзбМК

Highlight

Share

Copy

None

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in