Ибтидо 13
13
13–БОБ
Ибром ва Лут бир–биридан айрилади
1Шундай қилиб, Ибром#13:1 Ибром — 11:26 изоҳига қаранг. хотинини, жияни Лутни ва бор мол–мулкини олиб, Мисрдан чиқди ва шимолга — Нагав чўлига#13:1 Нагав чўли — 12:9 изоҳига қаранг. йўл олди.
2Ибром энди жуда бойиб кетган, мол–қўйлари, кумушу олтини кўп эди. 3У Нагав чўлидан Байтилга боргунча бир жойдан иккинчи жойга кўчиб юрди. Ниҳоят, Байтил билан Ай оралиғига#13:3 …Байтил билан Ай оралиғига… — 12:8 га ва ўша оятнинг изоҳига қаранг. етиб келди. У олдин ҳам шу ерда чодир тикиб, 4қурбонгоҳ қурган эди. Ибром ўша ерда яна Эгамизга сажда қилди. 5Ибром билан бирга кетаётган Лут ҳам жуда бой бўлиб, мол–қўйлари, кўплаб чодирлари бор эди. 6Икковлари чорваси билан бир жойда яшашлари учун ер торлик қилиб қолди. 7Қолаверса, Ибромнинг чўпонлари билан Лутнинг чўпонлари ўртасида жанжал чиқиб қолди. Бу пайтда ўша юртда Канъон ва Париз халқлари яшардилар.
8Шунда Ибром Лутга деди:
— Менинг чўпонларим билан сенинг чўпонларинг ўртасида жанжал бўлмаслиги керак. Ахир, биз яқин қариндошлармиз. 9Нима қилишимиз лозимлигини мен сенга айтай. Сен мана шу ердан яхши жойини керагича танлаб ол, кейин бир–биримиздан ажралайлик. Агар сен чап томонга кетсанг, мен ўнг томонга кетаман, агар сен ўнг томонга кетсанг, мен чап томонга кетаман.
10Лут Зўвар томондаги Иордан водийсининг серҳосил текисликларига қаради. Ҳамма ёқ серсув, гўё Эгамиз яратган боққа#13:10 …Эгамиз яратган боққа… — Адан боғига ишора. ва Мисрнинг ажойиб ерларига ўхшарди. Эгамиз Садўм ва Ғамўра шаҳарларини вайрон қилмасдан олдин водий шунақа эди. 11Шундай қилиб, Лут Иордан текисликларини танлади ва шарқ томонга кетди. Шу тариқа Ибром билан Лут бир–биридан айрилдилар. 12Ибром Канъон юртида ўрнашди, Лут эса Иордан текисликларидаги шаҳарлар орасига ўрнашиб, чодирларини Садўм ёнига кўчирди. 13Садўм аҳолиси ўта қабиҳ бўлиб, Эгамизга қарши оғир гуноҳлар қилар эдилар.
Ибром Хевронга кўчади
14Лут Ибромдан айрилиб кетгандан кейин, Эгамиз Ибромга деди:
— Мана шу турган жойингдан шимолга, жанубга, шарққа ва ғарбга қара. 15Сен кўриб турган ҳамма ерни сенга ва сенинг наслингга абадий мулк қилиб бераман. 16Мен сенинг наслингни ердаги қумдай кўпайтираман. Кимки ердаги қумни санай олса, сенинг наслингни ҳам санай олади. 17Қани, отлан, юртни айланиб чиқ. Мен бу юртни сенга мулк қилиб бераман.
18Шундай қилиб, Ибром чодирини йиғиштириб, Хеврондаги#13:18 Хеврон — Қуддусдан қарийб 32 километр жануби–ғарбда жойлашган шаҳар. Мамре номли муқаддас эманзор#13:18 эманзор — ёки теребинтзор. 12:6 нинг иккинчи изоҳига қаранг. ёнига келди ва ўша ерда ўрнашди. У ерда Эгамизга қурбонгоҳ қурди.
Currently Selected:
Ибтидо 13: ЎзбМК
Highlight
Share
Copy
Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020