YouVersion Logo
Search Icon

Чиқиш 4

4
4–БОБ
Мусога Эгамиз мўъжиза кўрсатиш қудратини ато қилади
1Шунда Мусо:
— Исроил халқи гапимга қулоқ солмасдан: “Эгамиз сенга зоҳир бўлмаган”, деб менга ишонмаса, унда нима қиламан? — деб сўради.
2— Қўлингдаги нима? — деб сўради Эгамиз.
— Таёқ, — деб жавоб берди Мусо.
3— Таёқни ерга ташла! — деб амр қилди Эгамиз. Мусо таёқни ерга ташлаган эди, таёқ илонга айланиб қолди. Мусо дарров илондан ўзини олиб қочди.
4Эгамиз яна Мусога:
— Қўлингни узатиб, илоннинг думидан ушла! — деб амр берди. Мусо қўлини узатиб, илоннинг думидан ушлаган эди, шу заҳоти илон Мусонинг қўлида яна таёққа айланиб қолди.
5— Шу мўъжизани кўрсатасан! — деб амр берди Эгамиз, — токи Менинг халқим ота–боболари — Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубнинг Худоси — Мен сенга зоҳир бўлганимга ишонсинлар.
6Сўнгра Эгамиз яна:
— Қўлингни қўйнингга тиқ! — деб амр берди. Мусо қўлини қўйнига тиқиб, чиқарган эди, қўлига яра тошиб#4:6 …яра тошиб… — бу ибора ибронийчада ҳар хил тери касалликларига нисбатан ишлатилган сўзнинг таржимасидир. Одатда бу ибора мохов касаллигига ишора деб тушунилади., қордай оппоқ бўлиб қолди.
7— Қўлингни яна қўйнингга тиқ! — деб амр берди Эгамиз. Мусо қўлини яна қўйнига тиқиб чиқарган эди, қўли танасининг қолган қисми сингари асл ҳолига қайтди.
8— Агар сенга ишонмасалар ёки кўрсатган биринчи мўъжизангга эътибор бермасалар, иккинчи мўъжизага ишонадилар, — деди Эгамиз. 9— Гапингга қулоқ солмай, иккала мўъжизага ҳам ишонмасалар, Нил дарёси сувидан олиб, қуруқ ерга тўк. Дарёдан олиб ерга тўккан сувинг қонга айланади.
10— Ё Раббий! — деди Мусо. — Мен ҳеч қачон гапга чечан бўлмаганман. Мен, қулингга гапирганингдан буён ҳам худди шундайман. Ахир, менинг тилим чучук, секин гапираман.
11Шунда Эгамиз:
— Инсонга тил ато қилган ким? — деди. — Инсонни ким соқов, кар, кўрадиган ёки кўр қилиб яратади? Мен, Эгангиз, эмасми?! 12Энди бор! Гаплашганингда, Мен сен билан бирга бўламан. Нимани гапиришингни Мен сенга ўргатиб тураман.
13— Ё Раббий! — деди Мусо. — Илтижо қиламан: менинг ўрнимга бошқасини юбора қолгин.
14Шундан кейин Эгамиз Мусодан қаттиқ ғазабланиб деди:
— Аканг Ҳорун бор–ку! У ҳам Леви наслидан. Биламан, у гапга чечан. Ана, ўзи ҳам сенга пешвоз келяпти. Аканг сени кўриб хурсанд бўлади. 15-16Ҳорун сенинг ўрнингга халқ билан гаплашади. Ҳорун нима дейиши лозимлигини сен айтасан. Сен у учун Худога — Менга ўхшаган бўласан. Сизлар гапирганингизда, Мен икковингиз билан бирга бўламан. Ҳар икковингизга Мен нима қилишингизни айтиб тураман. 17Мана бу таёғингни қўлингга ол, бу мўъжизаларни таёқ орқали кўрсатасан.
Мусо Мисрга қайтиб боради
18Мусо қайнатаси Ятронинг олдига қайтиб келиб, унга деди:
— Ижозат беринг, Мисрдаги қабиладошларимнинг ёнига қайтай. Бориб билай–чи, улар ҳалиям тирикмикан.
— Эсон–омон бор, — деб Ятро у билан хайрлашди. 19Мусо ҳамон Мидиёнда яшар экан, Эгамиз унга:
— Мисрга қайт, сенинг жонингни олмоқчи бўлганларнинг ҳаммаси оламдан ўтиб кетди, — деган эди.
20Шундай қилиб, Мусо хотини билан ўғилларини эшакка миндирди. Худо, ол, деб тайинлаган таёқни#4:20 Худо, ол, деб тайинлаган таёқ — ёки Худонинг қудратига эга бўлган таёқ. қўлига олиб, Мисрга борадиган йўлга чиқди. 21Эгамиз Мусога яна шуларни эслатди:
— Мисрга борганингда, Мен берган қудрат билан сен фиръавннинг кўзи олдида ҳамма ажойиботларни кўрсат. Мен эса унинг юрагини тош қилиб қўяман. У халқимнинг кетишига ижозат бермайди. 22Кейин сен фиръавнга Менинг шу гапимни етказ: “Эгамиз шундай айтмоқда: Исроил Менинг тўнғич ўғлимдир. 23Ижозат бер, ўғлим бориб, Менга сажда қилсин, деб сенга айтган эдим. Аммо сен унга кетишга ижозат бермадинг. Шунинг учун энди сенинг тўнғич ўғлингни нобуд қиламан.”
24Мусо ва унинг оиласи тунни ўтказгани йўлда тўхтадилар. Шу пайтда Эгамиз Мусонинг олдига#4:24 …Мусонинг олдига… — ёки …Мусонинг ўғли олдига…. Ибронийча матнда …унинг олдига…, бу ўринда Мусо ёки унинг ўғли назарда тутилган (яна шу бобнинг 25–оятига ва ўша оятнинг охирги изоҳига қаранг). бориб, сал бўлмаса уни ўлдирай деди#4:24 …сал бўлмаса уни ўлдирай деди — у бирданига Худо томонидан юборилган жиддий хасталикка йўлиққан бўлиши мумкин.. 25Шу заҳоти хотини Зиппура#4:25 хотини Зиппура — 2:16-21 га қаранг. тош пичоқ#4:25 тош пичоқ — бу пичоқ қоятошдан ясалган эди. Қоятошни йўниб, унинг учини ўткир қилиш мумкин. олиб, ўғлини суннат қилди. Суннат терисини Мусонинг оёқларига#4:25 …Мусонинг оёқларига… — ёки …ўғлининг оёқларига…. Ибронийча матнда …унинг оёқларига…. Бу ўринда Мусонинг оёқлари ёки ўғлининг оёқлари назарда тутилган. Бу оятдаги оёқ сўзи кўчма маънода ишлатилган бўлиб, жинсий аъзони билдириши мумкин. Олимлар бу оятда ва мазкур бобнинг 24–оятида Мусо ёки унинг ўғли ҳақида гап кетаётгани тўғрисида бир фикрга кела олмайдилар. Агар Мусо ҳақида гап кетаётган бўлса, демак, Мусо ўғлини суннат қилмагани учун Худонинг қаҳрига учраганини Зиппура тушуниб, Мусони халос қилиш учун ўғлини суннат қилган. Бу ҳодиса Худонинг ўз халқи билан тузган аҳдининг белгиси бўлган суннатнинг қанчалик муҳимлигини кўрсатади (яна Ибтидо 17:9-14 га қаранг). теккизиб: “Сени мен учун шу суннат қони ҳимоя қилди”, деди. 26Шунда Эгамиз Мусонинг ҳаётини сақлади. Зиппура Мусога: “Сен шу суннат қони орқали ҳимоя қилиндинг”, деди.
27Сўнгра Эгамиз Ҳорунга:
— Мусони кутиб олгани саҳрога бор! — деб амр берди. Шундай қилиб, Ҳорун Мусони кутиб олгани Худонинг муқаддас тоғига#4:27 Худонинг муқаддас тоғи — Синай тоғига ишора. кетди. Ҳорун Мусони топгач, у билан қуюқ саломлашди. 28Мусо Эгамизнинг айтган ҳамма гапларини Ҳорунга гапириб берди. Бажариши керак бўлган ҳамма мўъжизалар ҳақида ҳам Ҳорунга сўзлаб берди. 29Шундай қилиб, Мусо билан Ҳорун Мисрга боришгач, Исроилнинг барча оқсоқолларини тўпладилар. 30Ҳорун Эгамизнинг Мусога айтган ҳамма гапларини оқсоқолларга сўзлаб берди. Уларнинг кўзи олдида мўъжизаларни кўрсатди. 31Оқсоқоллар эшитиб кўрганларига ишондилар. Эгамиз Ўз халқини кузатиб турганини, уларнинг чеккан азобларини кўрганини эшитиб, Унга таъзим этиб, сажда қилдилар.

Currently Selected:

Чиқиш 4: ЎзбМК

Highlight

Share

Copy

None

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in