YouVersion Logo
Search Icon

Эфесликлар 6:10-18

Эфесликлар 6:10-18 ЎЗБМК

Ва ниҳоят, Раббимиз Исо сизнинг қудрат манбаингиз бўлсин, Унинг буюк қудрати сизларни бақувват қилсин. Иблиснинг ҳийлаларига қарши тура олишингиз учун Худо берган барча қурол–аслаҳалар билан қуролланинг. Ахир, бизнинг курашимиз инсонларга қарши эмас, балки самовий оламдаги ёвуз руҳий кучларга, руҳий ҳокимият ва ҳукмронликка ҳамда бу қоронғи дунёни бошқараётган руҳий ҳукмронларга қаршидир. Шу сабабдан, Худонинг қурол–аслаҳалари билан қуролланинг, деб айтяпман. Шунда ёвузликка тўла кунларда маҳкам тура оласиз, қуролланиб тайёр турган бўласиз. Ҳушёр туринглар! Белингизга ҳақиқат камарини тақинглар, кўксингизга солиҳлик совутини кийинглар, тинчлик Хушхабарини ёйиш учун оёғингизга илдамлик пойабзалини кийинглар. Буларга қўшиб, имон қалқонини қўлга олинглар. Шу қалқон билан ёвуз шайтоннинг ҳамма алангали ўқларини кучдан қолдирасизлар. Шунингдек, бошингизга нажот дубулғасини кийинглар, Руҳ берадиган, Худонинг каломи бўлган қилични кўтаринглар. Ҳар қандай шароитда Муқаддас Руҳга таяниб дуо–ибодат қилинглар. Ибодатда ҳушёр ва саботли бўлиб, Худонинг барча азизлари учун илтижо қилинглар.

Free Reading Plans and Devotionals related to Эфесликлар 6:10-18