YouVersion Logo
Search Icon

Эфесликлар 1:18-21

Эфесликлар 1:18-21 ЎЗБМК

Худо сизларнинг қалбингизни нурга тўлдирсин, токи Худо сизларни даъват қилиб, сизларга қандай умид берганлигини, Худонинг халқи У учун нақадар бой мулк эканлигини тушуниб олинглар. Худонинг биз — имонлиларга кўрсатган тенги йўқ қудрати нақадар буюклигини ҳам билиб олинг. Мана шу буюк қудрати билан Худо Масиҳни ўликдан тирилтирди ва самода Уни Ўзининг ўнг томонига ўтирғизди. Исони Худо у дунёю бу дунёдаги ҳар бир ҳокимият ва ҳукмронлик, ҳар қандай куч ва салтанат, ҳар бир мавжудотдан устун қилди.