YouVersion Logo
Search Icon

Эфесликлар 1

1
1–БОБ
Дуойи салом
1Худонинг иродаси билан Исо Масиҳнинг ҳаворийси бўлган мен — Павлусдан Исо Масиҳга содиқ бўлган#1:1 …Исо Масиҳга содиқ бўлган… — ёки …Исо Масиҳга имон келтирган…. Эфес шаҳридаги Худонинг азизларига салом! 2Отамиз Худо ва Раббимиз Исо Масиҳ сизларга иноят ва тинчлик ато қилсин.
Худонинг илоҳий режаси
3Раббимиз Исо Масиҳнинг Отаси Худога ҳамду санолар бўлсин. У самодаги барча руҳий баракаларни Масиҳ орқали бизларга берди. 4Масиҳга тегишли бўлишимиз учун Худо бизни дунё яратилишидан олдин танлади. Энди биз Худонинг олдида муқаддас ва бенуқсон, бир–биримизга меҳр боғлаган инсонлар бўла оламиз. 5Худо#1:4-5 …бенуқсон, бир–биримизга меҳр боғлаган инсонлар бўла оламиз. 5 Худо… — ёки …бенуқсон инсонлар бўла оламиз. Бизга муҳаббат кўрсатиб, 5 Худо…. бизни Исо Масиҳ орқали Ўзига фарзанд қилиб олишни азалданоқ қарор қилган эди. Худонинг хоҳиш–иродаси шу бўлиб, бундан У ҳузур–ҳаловат топди. 6Худо Ўзининг суюкли Ўғли орқали бизга буюк иноят кўрсатгани учун Унга ҳамду санолар бўлсин.
7-8Масиҳнинг тўкилган қони орқали Худо бизни кечириб, гуноҳларимиздан озод қилди. Шундай қилиб, Худо бизнинг ҳаётимизни тўлдирган инояти қанчалик бой эканлигини кўрсатди. У бизга донолигу ақл–идрок ато этди. 9Ўз иродасининг сирини#1:9 Ўз иродасининг сири — 3:2-6 га қаранг. маълум қилди. Бу иродаси Исо Масиҳ орқали бажо бўлишини Худо олдиндан режалаштирган эди ва бундан У ҳузур–ҳаловат топди. 10Худо бу режасини Ўзи белгилаган вақтда тўла амалга ошириб, еру осмондаги бор мавжудотни Масиҳнинг ҳокимияти остига бирлаштиради. 11Биз Масиҳ орқали Худонинг халқи бўлдик#1:11 …Худонинг халқи бўлдик — бу ўринда ишлатилган юнонча сўз қуръа бўйича мулк тақсимлаш маъносини билдиради. Бу оятда мажозий маънода ишлатилиб, имонлилар Худонинг бебаҳо мулки эканлигини кўрсатади. Яна шу бобнинг 14, 18–оятларига ва Қонунлар 32:8-9 га қаранг.. Бу Худонинг азалдан белгилаган режаси бўйича амалга ошди. Ахир, Худо ҳар бир нарсани Ўз хоҳиш–иродаси бўйича амалга оширади.
12Шундай экан, биз ҳаммамиз — Масиҳга умид боғлаганлар Худога шон–шуҳрат келтириш учун яшашимиз лозим. 13Сизлар ҳақиқат каломи, яъни нажот келтирган Хушхабарни эшитган эдингиз. Шу туфайли Масиҳга имон келтирган эдингиз. Худо ваъда қилган Муқаддас Руҳини сизларга бериб, Ўзига тегишли эканлигингизни тасдиқлади. 14Муқаддас Руҳ биз келажакда оладиган қут–баракаларга кафил сифатида берилди. Ҳа, вақти келиб#1:14 …вақти келиб… — охиратда нажот тўлиқ рўёбга чиқадиган вақтга ишора (1 Бутрус 1:5, Римликлар 8:23, 13:11 га қаранг)., Худо Ўзига тегишли бўлганларни бутунлай озод қилади. Шуларнинг ҳаммаси Худога шон–шуҳрат келтиради.
Шукрона ибодати
15Раббимиз Исога бўлган имонингиз ва Худонинг азиз халқига бўлган меҳр–муҳаббатингиз ҳақида эшитганимдан бери, 16сизлар учун ибодат қилганимда, тинмай Худога шукурлар айтаман. 17Раббимиз Исо Масиҳнинг Худоси, улуғ Отамиз, Ўзини таниб–билишингиз учун Муқаддас Руҳ орқали сизга донолик ва ақл–идрок ато қилсин. 18Худо сизларнинг қалбингизни нурга тўлдирсин, токи Худо сизларни даъват қилиб, сизларга қандай умид берганлигини, Худонинг халқи У учун нақадар бой мулк#1:18 …Худонинг халқи У учун нақадар бой мулк… — шу бобнинг 11–ояти изоҳига қаранг. эканлигини тушуниб олинглар. 19Худонинг биз — имонлиларга кўрсатган тенги йўқ қудрати нақадар буюклигини ҳам билиб олинг. Мана шу буюк қудрати билан 20Худо Масиҳни ўликдан тирилтирди ва самода Уни Ўзининг ўнг томонига ўтирғизди#1:20 …Уни Ўзининг ўнг томонига ўтирғизди — Забур 109:1 га қаранг. Ўнг томон мурувват ва барака ўрни деб ҳисобланган.. 21Исони Худо у дунёю бу дунёдаги ҳар бир ҳокимият ва ҳукмронлик, ҳар қандай куч ва салтанат, ҳар бир мавжудотдан устун қилди. 22Бутун борлиқни Исонинг оёқлари остига тобе қилди. Уни бутун борлиқдан юқори қўйиб, имонлилар жамоатига бош қилди. 23Имонлилар жамоати Масиҳнинг танасидир. Борлиқни ҳар жиҳатдан бутун қиладиган Масиҳ жамоатни баркамол қилади.

Highlight

Share

Copy

None

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in